Huquqiy axborot
301K subscribers
6.73K photos
720 videos
22 files
15.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Сунъий интеллект ёрдамида ҳуқуқий масалаларга жавоб топишга кўмаклашадиган “LexAI” платформаси ишга туширилди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари #Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Янги йил байрамида дам олиш кунлари белгиланди


⚡️“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

📌 Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:


🔹28 декабрь (шанба)5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

🔹29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;

🔹30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;

🔹2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

📽 Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.

❗️Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

📌
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

👉 Батафсил: youtube.com/adliya

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ Ҳуқуқ таълими канали — ҳуқуқшунослик фанлари ўқитувчилари ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги билимларни ўзлаштиришга қизиқувчилар учун керакли платформа.

Каналдаги турли ўқув материалларидан ўқитувчилар дарсларда фойдаланиши, шунингдек, ўқувчилар эса ўз билимларини кенгайтириши ва мустаҳкамлаши мумкин.

📕 Каналда қуйидагиларни топиш мумкин:

▪️Видео дарслар;
▪️Тақдимотлар;
▪️Тестлар;
▪️Инфографикалар.

📢 Бундан ташқари каналдан фойдаланиш орқали ҳуқуқ таълимига оид энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquq_talimi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

❗️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинган


🏢 Бунда Адлия органлари ва муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, (71) 207-04-64 (1321 ёки 1322) телефон рақамига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

⚠️ Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Бугун, 14 февраль куни пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида янги давлат хизматлари марказининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Батафсил...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

✔️Адлия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида қурилишга рухсат бериш ва архитектура-режалаштириш топшириғини (АРТ) ишлаб чиқиш давлат хизматлари композит тарзда кўрсатиш бўйича қўшма қарор тасдиқланди.

Батафсил

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

❗️Хотин-қизлар куни муносабати билан неча кун дам оламиз?


🔰 Хотин-қизлар куни байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни байрами - барча учун дам олиш куни;

🔹9 март (якшанба) — Дам олиш куни;

🔹10 март (душанба) 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

❗️Наврўз байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?


🔰 Наврўз байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹21 март (жума) – Наврўз байрами – барча учун дам олиш куни;

🔹22 март (шанба)5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;

🔹23 март (якшанба) – дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари #Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Рамазон ҳайити байрами куни белгиланди


"Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ-124-сон, 26.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Бунда Рамазон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади ҳамда юртдошларимиз учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратилади.

📌 Рамазон ҳайити байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:


🔹29 март (шанба)5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;

🔹30 март (якшанба) – Рамазон ҳайити байрами куни – барча учун дам олиш куни;

🔹31 март (душанба) – ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган барча учун дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM