Huquqiy axborot
368K subscribers
6.35K photos
450 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Ҳуқуқингизни_билинг

Ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани сотиб олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун автотранспорт йиғимини тўлашдан озод қилинадилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксилар мустасно) кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахслар бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

☑️ I ва II гуруҳ ногиронлари 60 квадрат метр доирасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан ва ер солиғидан озод қилинадилар.

⚠️ Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

📟 Табиий газ ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш ваколатли орган вакиллари томонидан бевосита истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.

❗️Бунда ечиб олинган прибор ўрнига текширилган бошқа прибор газ таъминоти ташкилоти ҳисобидан дарҳол ўрнатиб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

Чет элга ишга жойлаштириш билан боғлиқ эслатмалар

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

🔰 Қуйидагилар 60 квадрат метр доирасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилинади:

▫️ 10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналар (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг болалар борлигини тасдиқловчи маълумотномаси асосида);
▫️ пенсионерлар (пенсия гувоҳномаси асосида);
▫️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссияси маълумотномаси асосида).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

Йиртилиб бўлакларга ажраб қолган ва елимланган пуллар ҳар қандай савдода қабул қилиниши керак.

☝️Фақат бу ҳолда елимланган пулнинг қисмлари битта банкнотага тегишли бўлиши лозим. Мисол учун, 100 минг сўмлик пул йиртилса, унга фақат шу банкнотанинг йиртилган қисминигина елимлаш мумкин (бошқа 100 минг сўмлик пулнинг йиртилган қисмини эмас).

➡️ Бундан ташқари, қуйидаги ҳолатларда ҳам пуллар ишлатишга яроқли ҳисобланиб, ҳеч қандай монеликсиз тўловга қабул қилиниши ва тушум пули сифатида банкларга топширилиши мумкин:

ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилиш бўлган, қоғози сийқаланган (ишқаланиш оқибатида юпқалашиб, юмшоқ қоғоз кўринишига келиб қолган) ҳамда доғлари бўлган ва турли расм ва ёзувлар ёзилган банкнотлар;

бўёқ моддалари ёки кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар;

умумий ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисмини сақлаб қолган банкнотлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқингизни_билинг

Сифатсиз (ғарч-ғурч қилган, куйган, ичи бўш, яхши қорилмаган, бошқа нарсалар аралашган) нон ёки нон маҳсулотлари сотилган тақдирда сотувчи-ходимлар харидор талабига кўра уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришлари керак. Харидорлар томонидан қайтариб берилган нон ва нон-булка маҳсулотлари санитария жиҳатидан яроқсиз ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

🔰 Қонунчиликка кўра, жисмоний шахсларга “Давлат мулки” ахборот тизими орқали майдони 2 000 метр квадратгача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри онлайн аукцион савдоларига чиқариш бўйича ариза бериш ҳуқуқи берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

🚫 Ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди.

📝 Ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ҳуқуқини амалга оширишни рад этиши тўғрисидаги ёзма ёки оғзаки мажбуриятлари ҳақиқий эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

🚫 Ишга қабул қилишни ноқонуний рад этишга йўл қўйилмайди.

🔰 Қуйидагилар ишга қабул қилишни ноқонуний рад этишдир:

▫️камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;

▫️иш берувчи ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик;

▫️иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг энг кам сонига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик;

▫️ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик;

▫️судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик (қонунчиликда алоҳида истиснолар белгиланиши мумкин).

📝 Ишга қабул қилиш рад этилганда ариза берувчига унинг сабаби кўрсатилиб жавоб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot