Huquqiy axborot
368K subscribers
6.34K photos
440 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 31-моддаси: “Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади”.

Шахсий сирлар – бу инсон ҳаётидаги воқеалар, фактлар, шароитлар тўғрисидаги ҳар қандай инсоннинг ўзи очиқлашни хоҳламаётган ва бу маълумотларни бошқаларга маълум бўлмаслигидир. Қачонки шахс бу маълумотларни ўз хоҳишига кўра очиқласа, унинг сир тутилиш мақоми бекор бўлади.

Оилавий сирларнинг шахсий сирлардан фарқи шундаки, у оиланинг бир неча аъзоларига тегишли бўлади. Бунда, сир оиланинг барча аъзолари томонидан эмас, балки бир-икки аъзоси томонидан ҳам махфий деб топилиши мумкин.
Оилавий сирларда маълумотлар оиланинг барча аъзоларига ёхуд баъзи бирларига алоқадор ҳам бўлиши мумкин.

Шахсга доир маълумотлар сифатида инсоннинг бевосита ўзига тааллуқли бўлган электрон ёки қоғозда қайд этилган маълумот тушунилади. Масалан, шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, касби, фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар улар сирасига киради.

Уй-жой дахлсизлиги шахснинг узвий ҳуқуқларидан бири бўлиб, унда тинтув ўтказиш масаласи фақат суд томонидан ҳал қилинади.

Видео: https://www.youtube.com/watch?v=9hhRBSyFOOY

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 32-моддаси: “Қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно.

Ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистонга тўсқинликсиз қайтиш ҳуқуқига эга”.

Мазкур норма, нафақат Ўзбекистон фуқароларининг, балки Ўзбекистонда турган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда хорижий фуқароларнинг ҳам Ўзбекистон ҳудудида эркин ҳаракатланишини кафолатлайди.

Бу эса фуқароларга Ўзбекистоннинг ҳоҳлаган жойига бориш, саёҳат қилиш, билим олиш, ишлаш, тадбиркорлик қилиш имкониятини беради.

Турар ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқи – шахсга давлат ҳудуди доирасида турар ва яшаш жойини эркин ўзгартириш имконини берувчи шахсий ҳуқуқ бўлиб, инсон шахсининг эркин ривожланиши учун муҳимдир.

“Турар жой” ва “яшаш жой” тушунчалари бир-бирига ўхшаш бўлсада, улар фарқланади, турар жой – шахснинг вақтинчалик турар жойи бўлса, яшаш жойи эса – шахснинг доимий яшаш жойи сифатида тушунилади.

Видео: https://youtu.be/ul7gsMsPiZk

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 33-моддаси: “Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга.

Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.

Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.

Ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга фақат қонунга мувофиқ ҳамда фақат
конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида зарур бўлган доирада йўл қўйилади”.

Фикр, сўз ва эътиқод эркинлиги инсоннинг фундаментал ҳуқуқлари ҳисобланади.

Интернетдан фойдаланиш учун шарт-шароит яратиш, энг аввало, ахборотни излаш, олиш, алмашиш ва тарқатишни, шу жумладан, сўз эркинлиги ҳуқуқини таъминлашга кўмаклашади.

Ахборот эркинлиги билан бир қаторда мазкур моддада излаш, олиш ва тарқатиш тақиқланган ахборотнинг турлари аниқ санаб ўтилган. Шу доирадан бошқа доираларда ахборот эркинлигини чеклаш мумкин эмас.

Бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва обрў-эътиборини ҳурмат қилиш учун ёки давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, аҳоли саломатлиги ёки маънавиятини муҳофаза этиш учун шахснинг айрим ҳуқуқ ва эркинликлари чекланиши мумкинлиги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда ҳам белгиланган.

Видео: https://youtu.be/Cl-Ouyiqics

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 34-моддасида “Давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳар кимга ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт”, деб белгиланган.

Фуқароларнинг давлат билан ўзаро алоқалар жараёни турли хил маъмурий актлар билан кечади. Маъмурий актлар турли кўринишдаги ҳужжатлар ёки ҳаракат шаклида бўлиши мумкин.

Айни шу жараёнларда ҳар бир шахснинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар билан танишиши унинг конституциявий ҳуқуқи ҳисобланади.

Мазкур модда билан фуқароларга ўзларига керакли ҳужжатлар билан танишиш имкониятини яратиш мажбурияти давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юклатилмоқда.

Видео: https://youtu.be/7LK-07hkrlI

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 35-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар ким хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”, деб белгиланган.

Виждон эркинлиги – бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган ҳуқуқидир.

Фуқароларнинг мазкур конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга қаратилган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Унга кўра, фуқаро динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка, ибодатларда, диний расм-русумлар ва маросимларда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, диний таълим олишга нисбатан ўз муносабатини белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари, динга муносабатидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги мустаҳкамланган.

Видео: https://youtu.be/VNOZElY3cMg

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 36-моддаси: “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда шакллантириш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати воситасида амалга оширилади.

Давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади”
.

Мазкур моддада Конституциянинг асосий принципларидан бири халқ ҳокимиятини амалга ошириш механизмлари кўрсатилган. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари жамият ва давлатни бошқариш жараёнида шахсан ўзлари ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиши мумкинлиги белгиланган.

Шунингдек, ушбу моддада жамият ва давлат ҳаётида иштирок этиш шакллари сифатида ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда шакллантириш, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш кўрсатиб қўйилган.

Жамоатчилик назорати 2018 йил 12 апрелдаги “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади.

Видео: https://youtu.be/th4K4hFUSb4

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 37-моддаси: “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар.
Давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланади”.

Давлат хизматига киришда тенг ҳуқуқлилик – давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек, бошқа барча давлат органларида хизматига кирувчи фуқаролар учун тенг имкониятлар яратилиши тушунилади.

Бу давлат хизматига киришда номзодларга жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳуқуқларининг тенглиги кафолатланиши орқали амалга оширилади.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасида давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш билан боғлиқ чекловлар белгиланган. Унга кўра, қуйидагилар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди:

▫️18 ёшга тўлмаганлар;
▫️суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
▫️суднинг қарори билан муайян муддатга давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар;
▫️коррупцияга оид жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахслар;
▫️оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар;
▫️тиббий хулосага асосан соғлиғининг ҳолати давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш имконини бермайдиган шахслар.

Видео: https://youtu.be/WYyfnaYVl4w

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 38-моддаси: “Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эга. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга”.

Ушбу моддада фуқароларга ижтимоий фаолликларини оммавий тадбирлар, хусусан митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги қарори билан Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари тасдиқланган.

Мазкур қоида билан Ўзбекистон ҳудудида оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда уларнинг иштирокчилари, оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари маъмуриятларининг, ички ишлар органлари, Миллий гвардия бўлинмалари, шунингдек, давлат бошқа органларининг оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш бўйича ўзаро муносабатлари, мажбуриятлари ва ҳуқуқлари тартибга солинган.

Видео: https://youtu.be/dxsbighfFBQ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 39-моддаси: “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек давлат ҳокимияти вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас”.

Фуқароларнинг касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиши энг асосий сиёсий ҳуқуқлардан ҳисобланади.

Касаба уюшмаси – фуқароларнинг ўз фаолияти ёки ўқиши тури бўйича умумий касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида тузиладиган, ўз устави асосида фаолият кўрсатадиган ихтиёрий жамоат бирлашмаси.

Сиёсий партия – Ўзбекистон фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмаси.

Жамоат бирлашмаси – ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилма.

Видео: https://youtu.be/9iJWki6RSQc

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 40-моддаси: “Ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт”.

Мурожаат қилиши ҳуқуқи ҳар бир шахсга тегишли, уни жамоавий шаклда ҳам амалга ошириш мумкин.

Ариза – ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат.

Таклиф – давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат.

Шикоят – бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.

Мурожаатларни кўриб чиқиш “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.

Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Таклиф давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Видео: https://youtu.be/MVFuxQOYD7w

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 41-моддасида “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банк операцияларининг, омонатларнинг ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши, шунингдек мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади”, деб белгиланган.

Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонунчиликка мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир.

Банк сирини ҳимоя қилиш махсус “Банк сири тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинган.

Унга кўра банк сирини ташкил этувчи маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш, оғзаки ёки ёзма шаклда ёхуд бошқа йўсинда тарқатиш ёки маълум қилиш, учинчи шахслар эътиборига етказиш, бундай маълумотларни қўлга киритиши учун учинчи шахсларга бевосита ёки билвосита имконият яратиб бериш банк сирининг ошкор қилиниши деб ҳисобланади.

Банк сирини ошкор қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Меросга эгалик қилиш ҳуқуқи Фуқаролик кодексида батафсил тартибга солинган.

Видео: https://youtu.be/tbzJw_EVU3k

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 42-моддаси: “Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади”.

Меҳнат кодексида ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш ҳуқуқи кафолатлари батафсил тартибга солинган.

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунда аҳолини иш билан таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, ишсизлик нафақаси тўлаш тартиби белгиланган.

Ишсизлик нафақаси ишсиз деб тан олинган шахсга у маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ҳисобланади ва тўланади.

Ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 календарь ҳафта давомида тўланади.

Инсоннинг муносиб яшаши деганда, инсоннинг яшаш харажатларини (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, коммунал, транспорт, алоқа ва бошқа) қоплаш, шунингдек таълим олиш, соғлиқни сақлаш, дам олиш ва бошқа эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўлиши тушунилади.

Ҳомиладор ёки боласи бор аёлларнинг ишга жойлашиш ҳуқуқи конституциявий кафолат сифатида белгиланган.

Видео: https://youtu.be/t6wqZ-FEQOs

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 43-моддасида “Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўради. Давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этади ҳамда рағбатлантиради”, деб белгиланган.

Фуқароларни ишсизликдан ҳимоялаш, янги иш ўринларини яратиш, камбағалликни қисқартириш ҳар қандай давлатнинг асосий вазифаларидан биридир.

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан иш берувчиларга субсидиялар, грантлар, кредитлар ажратилади.

Иш қидираётган шахсларни ва ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятни амалга ошириш учун мустақил юридик шахс ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси сифатида касбга ўқитиш марказлари ташкил қилинади.

Видео: https://youtu.be/to0rwQq5kEg

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 44-моддаси: “Суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.

Болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади”.

Мажбурий меҳнат бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ушбу шахс ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган ҳар қандай ишни ёки хизматни англатади. Жазо деганда жисмоний шахснинг ихтиёрий розилиги мавжуд бўлмагани ҳолда, ушбу шахсга нисбатан уни меҳнат фаолиятини амалга оширишга мажбур қиладиган ҳар қандай моддий, жисмоний ёки руҳий таъсир чораларини қўллаш ёки қўллаш таҳдиди тушунилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексида вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузиш, яъни вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Видео: https://youtu.be/OApr_ssGHdY

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 45-моддаси: “Ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эга.

Ёлланиб ишловчиларга дам олиш ҳуқуқи иш вақтининг давомийлигини, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларини, ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилини белгилаш орқали таъминланади”.

Дам олиш вақти ходим меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган ва ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақтдир.

Дам олиш вақтининг турлари қуйидагилардан иборат:

▫️иш куни (смена) давомидаги танаффуслар;
▫️ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олиш;
▫️дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш);
▫️ишланмайдиган байрам кунлари;
▫️ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари;
▫️ходимнинг истагига кўра дам олиш кунида ёки ишланмайдиган байрам кунида ишлаганлик учун компенсация сифатида тақдим этиладиган ишдан бўш бўлган қўшимча кунлар, шунингдек қон ва унинг таркибий қисмлари топширилган ҳар бир кундан кейин донорларга бериладиган дам олиш куни.

Видео: https://youtu.be/6JZSlItjrlk

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 46-моддаси: “Ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга.

Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас”.

Давлат томонидан пенсияларнинг бир қатор турлари белгиланган, унга кўра:

▫️ёшга доир пенсия;
▫️ногиронлик пенсияси;
▫️боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

▫️эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
▫️аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Энг кам истеъмол харажати деганда, инсоннинг асосий эҳтиёжларини қондириш учун 1 ой давомида зарур бўладиган товар ва хизматларни сотиб олишга етадиган маблағ миқдори тушунилади. Энг кам истеъмол харажатлари миқдорини ҳисоблаб чиқишда бугунги шароитда аҳолининг реал ўртача ижтимоий харажатларини инобатга олиш лозим.

Видео: https://youtu.be/j9WZY5IXyC4

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 47-моддаси: “Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.

Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади”.

Уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқи шахснинг узвий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Ундан маҳрум қилиш суд қарори асосида амалга оширилади. Уй-жойи жамият ва давлат эътиёжи учун олиб қўйилган шахсларга кўрган зарари тўлиқ қоплаб берилиши шарт.

Бунда суд кафолати уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи суд қарорисиз маҳрум этилишига йўл қўйилмаслигини англатади. Бу кафолат уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи мулкдорнинг эрки-хоҳишидан қатъи назар, мажбурий тарзда бекор бўлаётганда қўлланилиши назарда тутилган. Бунда суд томонидан мулк ҳуқуқини бекор бўлишига сабаб бўлувчи ҳолатлар амалдаги қонун ҳужжатлари асосида объектив тарзда кўриб чиқилади.

Давлат томонидан уй-жой учун ипотека кредитлари ва ва аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига субсидия бериш тизими жойий этилган.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, кўп болали оилалардаги ота-оналар, “Меҳрибонлик уйлари” битирувчилари, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсияолди ёшидаги шахслар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар ва ҳоказолар киради.

Видео: https://youtu.be/Sh-JdqTE5jo

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot