#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Эндиликда барча шахсий томорқа эгалари иш стажи ҳисоблаш учун ихтиёрий солиқ тўлаши мумкин
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–847-сон, 16.06.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилди
✅ Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.
Илгари ер 0,04 гектар, қорамол ёки 50 бош парранда бўлса ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилган.
➡️ Шу сабабли “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонундан ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар чиқариб ташланди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши учун ўрганувчи ўқув муддати якунида:
🔹"А" тоифаси учун — 16 ёшга;
🔹"B" ва "C" тоифалари учун — 18 ёшга;
🔹"BE" ва "CE" тоифалари учун — 19 ёшга;
🔹"D" ва "DE" тоифалари ҳамда трамвай ва троллейбуслар учун 21 ёшга тўлган бўлиши керак.

Qabul kvotalari.pdf
23.7 MB
#Адлия_хабари
⚡️Давлат гранти бўйича қабул квоталари тасдиқланди
“2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент Фармойиши (Ф-31-сон, 15.06.2023 й.) қабул қилинди
✅ Фармойишга мувофиқ, 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари:
🔹бакалавриат бўйича кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;
🔹магистратура бўйича – 8 923 нафар этиб тасдиқланди.
🗓Тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМлар контракт асосидаги қабул параметрларини 2023 йил 20 июнгача тасдиқлайди.

❗️Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олувчи шахслар доираси белгиланди
“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–848-сон, 16.06.2023 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰Қонунга мувофиқ, қуйидаги жисмоний шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга:
1️⃣ кам таъминланган шахслар, агар улар:
▫️фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар;
▫️маъмурий ишлар бўйича аризачилар;
▫️маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар;
▫️жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек маҳкумлар бўлса;
2️⃣ руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;
3️⃣ ўз ҳуқуқлари бузилган, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;
4️⃣ Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.
📝 Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида махсус ваколатли давлат органига (Адлия вазирлигига) оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
🗓 Ариза махсус ваколатли давлат органига келиб тушган кундан эътиборан 3 иш куни ичида кўриб чиқилади (Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган, жиноят ишлари бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган ҳоллар ва муддатлар бундан мустасно).
⚖️ Давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилади.
❕Махсус ваколатли давлат органининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарори ёки адвокат тайинлаш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими “Юридик ёрдам” ахборот тизимида рўйхатга олинганидан кейин тизим адвокатни автоматик равишда танлайди.
💰Адвокатга Ҳукумат томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда тўлов амалга оширилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

#Конституцияни_ўрганамиз
Конституциямизнинг 13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади”, деб таъкидланган.
Демократиянинг умумэътироф этилган принциплари бўлиб, Ўзбекистонда демократия умуминсоний принципларга асосланиши, унда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги мустаҳкамланган.
Энг олий қадрият сифатида инсон ва унинг ҳуқуқлари деб эътироф этилиши Конституциянинг барча нормалари инсон ва унинг ҳуқуқлари учун хизмат қилишини англатади.
Конституция ва қонунлар бевосита фуқароларнинг демократик ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлайди.
Видео: https://youtu.be/lC15WLhx1Us

YouTube
Konstitutsiyamizning 13-moddasi
Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
Шахсга доир маълумотлар: муҳим 5 саволга 5 жавоб
Телефон рақам шахсга доир маълумотга кирадими? Facebook, Instagramдаги маълумотлар очиқ бўлса, улардан фойдаланса бўладими?
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official

#Ижтимоий_акция
✅ Аёлга туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календарь кун ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг
75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
➡️ Туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календарь кун туғиш таътили берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
✅ Аёлга туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календарь кун ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг
75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
➡️ Туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календарь кун туғиш таътили берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
❗️12 ёшгача болаларнинг ота-оналар назоратисиз чўмилиши тақиқланади
🚫 Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:
🔹 тақиқловчи белгилар ва “Хавфли!”, “Чўмилиш тақиқланади!”, “Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!” сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
🔹 тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;
🔹 моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;
🔹 техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва буйтўсиқларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
🔹 сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
🔹 алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;
🔹 сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;
🔹 ёлғон тревога сигнали бериш;
🔹 вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;
🔹 сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;
🔹 пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;
🔹 кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;
🔹 сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;
🔹 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
🔹 шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;
🔹 овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
🔹 товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;
🔹 қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.

Озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак? Қонунчилик бу ҳақида нима дейди?
Маҳсулотлар қуёш нури ва ёғингарчиликлар тўғридан-тўғри тушадиган ҳолда жойлаштириш тақиқланади.
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
Маҳсулотлар қуёш нури ва ёғингарчиликлар тўғридан-тўғри тушадиган ҳолда жойлаштириш тақиқланади.
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Конституцияни_ўрганамиз
Конституциямизнинг 14-моддасида “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, деб белгиланган.
Барқарор ривожланиш деганда – иқтисодий, ижтимоий ва экологик вазиятни ҳар томонлама яхшилаш орқали ҳаёт тарзини яхшилаш ва турмуш фаровонлигини ошириш, адолатли ва барқарор жамият қуриш тушунилади.
Қонунийлик – жамиятдаги барча муносабатлар қонуний асослар билан ҳал қилинишини англатади.
Ижтимоий адолат принципи Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлигини билдиради.
Ижтимоий бирдамлик – ижтимоий давлатнинг муҳим белгиси сифатида жамиятни бирлаштирадиган ва мустаҳкамлайдиган, инсонларни умумий мақсад йўлида сафарбар қилувчи, инсонлар ўртасида ўзаро боғлиқликни таъминлашга қаратилган муносабатлар, жамиятни биргаликда ривожлантириш принципидир.
Видео: https://youtu.be/Da7T62VLa7Q

Konstitutsiyamizning 14-moddasi
#2023_йил_1_июлдан
✅ Қонунчиликка кўра:
🔹спортчи идентификация карталари учун тўловлар миқдори уч баробарга камайтирилиб, улардан фойдаланиш муддати 5 йил этиб белгиланади;
🔹“Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” жорий этилади. Бунда:
➖стипендия миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари этиб белгиланади;
➖мазкур стипендия тайинланган спортчиларга Президентнинг тегишли қарорида белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.

❗️Гимнастика марказларининг асосий вазифалари белгиланди
“Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-табирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (249-сон, 17.06.2023 й.) қабул қилинди
⚠️ Президент қарори билан Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилиши белгиланган.
🏢 Мазкур Гимнастика марказлари ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланиб, гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабига эга бўлади.
🗓 Ушбу Гимнастика марказлари ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди.
❕Ўқувчиларнинг умумий контингенти жами 132 нафарни ташкил этиб, улар 1–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади.
➡️ Гимнастика марказларининг 1-синфига гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабларида шуғулланган, юқори иқтидорга эга ва ўқиш истагини билдирган ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.
📝 Ўқувчилар уларга энг яқин жойлашган мактабларда умумтаълим дастурлари бўйича ўқитилади.
📋 Гимнастика марказларининг ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилади.
Мазкур диплом берилган мутахассислик (тренер, тренер-селекционер) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ёки таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.

📝 Иш берувчи иш билан боғлиқ, шунингдек қуйидаги ҳужжатларни ходим аризасига кўра 3 иш кунида бериши шарт:
🔸ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқлар кўчирма нусхалари;
🔸меҳнат дафтарчасидан ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма;
🔸иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар;
🔸ҳисобланган ҳамда ходим томонидан ҳақиқатан тўланган солиқлар ва йиғимлар ҳақидаги маълумот;
🔸иш берувчида ишлаш даври тўғрисидаги маълумотномалар ва бошқалар.
❕Ушбу ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ташкилот раҳбарининг ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси, шунингдек муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
➡️ Иш билан боғлиқ ҳужжатлар ва уларнинг кўчирма нусхалари ходимга бепул берилади.

⚡️ 28 июнь Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди
“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни
28 июнь – чоршанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:
🔹 28 июнь (чоршанба) – Қурбон ҳайити байрами;
🔹 29 июнь (пайшанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
🔹 30 июнь (жума) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
🔹 1 июль (шанба) – дам олиш куни, шу жумладан, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшича дам олиш куни;
🔹 2 июль (якшанба) – дам олиш куни.

Конституциямизнинг 15-моддаси: “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисмидир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилади.
Давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш юритадилар”.
Конституциянинг энг асосий юридик хусусиятларидан бири – унинг олий юридик кучга эга эканлигидир.
Конституция олий юридик кучга эга деганда – қонунчилик ҳужжатларининг тизимида (иерархиясида) энг юқори ўринда туриши ҳамда унинг бошқа ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устунлиги тушунилади.
Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши – давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, судлар томонидан Конституция нормаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётида бевосита қўллаган ҳолда қарорлар қабул қилиш, фуқароларнинг Конституция нормаларидан тўғридан-тўғри фойдаланиши ва риоя этишини кўзда тутади.
Қонунчилик ҳужжатларига Конституция, қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармон, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, вазирлик ва идоралар буйруқлари ҳамда қарорлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари киради.
Конституциянинг олий юридик кучга эканлиги унинг сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатлиги, парламентда қабул қилинишининг алоҳида тартибига эга эканлиги ёки умумхалқ овози (референдум) асосида қабул қилиниши, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий стратегик йўналишларини, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашида ҳам намоён бўлади.
Видео: https://www.youtube.com/watch?v=9GJ0UH0qNuY

Konstitutsiyamizning 15-moddasi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Туркий давлатлар билан соддалаштирилган божхона йўлаги жорий этилади
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–194-сон, 19.06.2023 й.) қабул қилинди
📁 Қарорга мувофиқ, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо-давлатлар ҳукуматлари ўртасида соддалаштирилган божхона йўлагини жорий этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
📝 Мазкур битим 2022 йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган.
🏢 Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

“Ҳурматли абитуриент, сиз ўқишга қабул қилиндингиз”. SMS-рекламалар қай даражада қонуний?
Шахсий уяли алоқа рақамларини қаердан олишади? Уларни тарқатиш, сотиш мумкинми? Розиликсиз реклама хабарларини юбориш тўғрими? Бу қай даражада қонуний?
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
Шахсий уяли алоқа рақамларини қаердан олишади? Уларни тарқатиш, сотиш мумкинми? Розиликсиз реклама хабарларини юбориш тўғрими? Бу қай даражада қонуний?
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим клиник ординатура ва магистратура мутахассисликларига қабул фақат давлат гранти асосида амалга оширилади
“Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–196-сон, 19.06.2023 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини тубдан такомиллаштириш мақсадида, жумладан:
▫️ихтисослаштирилган психиатрия ва наркология ёрдамини кўрсатишнинг ягона вертикал бошқарув тизими жорий этилади;
▫️бирламчи бўғин тиббиёт муассасаларига руҳий саломатликни муҳофаза қилиш хизматлари интеграция қилинади;
▫️руҳий ҳолати бузилган шахслар дори воситалари билан эҳтиёжга кўра тўлиқ таъминланади;
▫️аҳоли, айниқса, болалар ва ўсмир ёшларнинг руҳий саломатлиги мустаҳкамланади.
🏢 2023 йил 1 июлдан Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказига айлантирилади.
🔰 2023 йил 1 августдан қуйидагилар жорий этилади:
🔹туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида – тиббий психолог;
🔹стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида – суицидолог;
🔹стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари.
❕2023/2024 ўқув йилидан “Психиатрия”, “Тиббий психология” ва “Наркология” клиник ординатура ва магистратура мутахассисликларига қабул фақат давлат гранти асосида умумий қабул параметрлари доирасида амалга оширилади.
💰2023 йил 1 июлдан туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларидаги психиатр ҳамда психиатрия даволаш муассасаларидаги психиатр, тиббий психолог, психотерапевт ҳамда суицидологларнинг лавозим маошига устама миқдори 25 фоиздан 50 фоизга оширилади.

#Ҳуқуқий_ахборот_минбари
“Аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари” мавзусида эксперт билан суҳбат ўтказилади
⚖️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз“ ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.
🎧 Акция доирасида “Аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари” мавзусида эксперт билан суҳбат ташкил этилади.
⏰ Овозли чат 21 июнь куни соат 17:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.
🎙Суҳбат спикери: Муҳаммадамин Каримжонов – Тошкент давлат юридик университети масъул ходими.
📥 Саволларингизни @mehnatpodkast_bot телеграм боти орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.
Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.
⚠️ Суҳбатнинг ўтган сонларини қуйидаги ҳаволалар орқали кузатишингиз мумкин:
▫️2 июндаги сони | ▫️9 июндаги сони |▫️16 июндаги сони.

Конституциямизнинг 16-моддасида “Ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас”, деб белгиланган.
Конституциянинг биринчи бўлимида белгиланган асосий принциплар, Ўзбекистон сиёсий-ҳуқуқий тизимининг асосий устунлари сифатида намоён бўлади.
Шунга кўра, мазкур моддада Конституциядаги бошқа нормалар давлат манфаатларига зарар етказмаслиги қатъий белгиланган.
Шунингдек, қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармон, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, вазирлик ва идоралар буйруқлари ҳамда қарорлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари фақат Конституцияга асосан қабул қилиниши керак, уларда Конституцияга зид бирорта норма бўлиши мумкин эмас.
Видео: https://www.youtube.com/watch?v=fkHPzYXPbtk

Konstitutsiyamizning 16-moddasi
#Қабул_2023
⚡️ Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди
🖥 2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.
🌐 2023-2024 ўқув йили учун мақсадли қабул параметрлари ва қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтига жойлаштирилди.
📝 Абитуриентлар мазкур сайтнинг “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул” бўлими орқали онлайн рўйхатдан ўтади.
✅ Бунда абитуриентлар фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.
⏰ Рўйхатдан ўтиш 20 июлгача (20 июль куни ҳам) давом этади.
⏩ Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатга олиш эса 10 июлгача (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.
⚠️ Белгиланган муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.
🔗 Шунингдек, 2023/2024 ўқув йили учун давлат гранти бўйича қабул квоталари билан бу ерда батафсил танишинг.
Барча абитуриентларга омад ва муваффақият тилаймиз!

Telegraph
Қабул–2023