Huquqiy axborot
364K subscribers
6.37K photos
469 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#2023_йил_1_июндан

🔹Айрим тартиб ва чекловлар бекор қилинади. БАТАФСИЛ

🔹Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги субсидиялар ягона электрон тизим орқали берилади. БАТАФСИЛ

🔹Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар фарзандлари боғча пулидан озод қилинади. БАТАФСИЛ

🔹“Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновациялар” миллий танлови ўтказиб борилади. БАТАФСИЛ

🔹“Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади. БАТАФСИЛ

🔹Туғилганликни тиббиёт муассасаларининг ўзида қайд этиш тартиби бутун республикада жорий этилади. БАТАФСИЛ

🔹Республика ҳудудларида мавжуд фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичларини ўрганиш ишлари ташкил этилади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 2-моддасида “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар", деб белгиланган.

Давлат ва фуқаро муносабатини ташкил этишда мазкур модда энг асосий принцип ҳисобланади.

Конституциянинг барча нормалари мазкур қоидага мос бўлиб, уни рўёбга чиқаришга қаратилган.

Масалан, давлат томонидан узлуксиз таълим, соғлиқни сақлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, уй-жойга эга бўлишнинг кафолатланиши шулар жумласидандир.

Давлатнинг халқ иродасини ифода этиши, унинг манфаатларига хизмат қилиши, кейинги жумлада янада аниқлаштирилиб давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги белгиланмоқда.

Бу норма ҳар бир давлат органи, парламент, суд, ижро ҳокимияти ва улардаги мансабдорлар ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришда фуқароларимиз олдида масъуллигини англатади.

Бугунги кунда амалда ишлаётган “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилини ҳам Конституциянинг айнан шу қоидалари ижроси сифатида келтиришимиз мумкин.

Видео: https://youtu.be/nroKdH3M_8w

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқий_ахборот_минбари

Меҳнат ҳуқуқлари бўйича аудиоподкаст ўтказилади

⚖️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз“ ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.

🎧 Акция доирасида Меҳнат кодекси бўйича аввалги ва янги тартибларни қиёсий тушунтириш ҳамда бу орқали фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида аудиоподкаст ташкил этилади.

Овозли чат 2 июнь куни соат 17:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

🎙Суҳбат спикерлари: Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети масъул ходимлари.

📥 Саволларингизни @mehnatpodkast_bot телеграм боти орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Чўмилиш мавсуми яқинлашмоқда: аквапаркларга оид 5 саволга ҳуқуқий жавоб

Сузиш ҳавзаларида сув чуқурлиги қанча бўлиши керак? Болалар хавфсизлиги учун алоҳида талаблар борми?

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Совринли_викторина

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган, янги Конституцияда белгиланган нормалар бўйича тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

Викторина 2023 йил 2 июнь куни соат 09:00 да бошланиб, 12:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар янги Конституцияда белгиланган нормалар доирасида жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

❗️Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгаймоқда

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

🔰 Қонун лойиҳасида, жумладан, қуйидаги янгиликлар назарда тутилган:

1️⃣ Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгаймоқда, жумладан:

▫️байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;

▫️байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;

▫️байроқнинг тасвири туширилган белгилардан устки кийим-кечакни безатиш ёки Ўзбекистонга тегишлиликни белгилаш учун тижорий мақсадларда фойдаланиш мумкин.

2️⃣ Байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланмоқда, хусусан:

🔸байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;

🔸бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш (дафн маросимларида фойдаланиш мустасно);

🔸столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки тасвирлаш, ундан қоплама сифатида фойдаланиш, ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;

🔸кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;

🔸байроқ тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқаришга ёки унинг тасвирини бошқача тарзда тушириш;

🔸байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш мумкин эмас.

3️⃣ Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан юқоридаги ва Қонундаги бошқа талабларга мувофиқ фойдаланиш учун масъулият байроқдан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари зиммасига юклатилади.

➡️ Муҳокамада қатнашиш: https://regulation.gov.uz/oz/d/81075

Барчани лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Манфаатлар тўқнашуви кимлар ўртасида ва қачон вужудга келади? – Янги қонун ҳақида батафсил

Давлат хизматчиларининг ўзи ишлаётган давлат ташкилоти назорат қиладиган тижорат ташкилотларида улушга эгалик қилиши қонун билан тақиқланади.

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Совринли_викторина

❗️“Совринли викторина” бошланди

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган, янги Конституцияда белгиланган нормалар бўйича тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

➡️ Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: t.iss.one/QuizBot?start=J0oBN00X

Викторина 12:00 гача давом этади!

🖥 Иштирокчилар янги Конституцияда белгиланган нормалар доирасида жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (226-сон, 01.06.2023 й.) билан Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, адвокатлик гувоҳномаси адвокатлик тузилмаси рўйхатдан ўтказилган жой бўйича ҳудудий адлия органлари томонидан 10 йилга берилади.

➡️ Талабгор адвокатлик тузилмасига қабул қилингандан сўнг адвокатлик гувоҳномасини олиш учун аризани “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали электрон шаклда адлия органига юборади.

❗️Адвокатлик гувоҳномасини бериш учун тўлов ундирилмайди.

📋 Ариза юборилгандан сўнг 2 иш кунида адвокатлик гувоҳномаси берилади.

📲 Адвокатлик гувоҳномаси тайёр бўлиши билан талабгорга ахборот тизими орқали реал вақт режимида хабарнома юборилади.

📌 Талабгорга адвокатлик гувоҳномасини бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

▫️талабгор адвокатлик тузилмасини ташкил этмаган ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига қабул қилинмаган бўлса;
▫️талабгор адвокат қасамёдини қабул қилмаган бўлса.

🔘 Адвокатлик гувоҳномаси ундаги махсус QR-кодни сканерлаш имкони бўлмайдиган даражада яроқсиз ҳолга келганда ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

☑️ Адвокатлик гувоҳномаси ундаги махсус QR-код (матрик штрихли код) тасвирини яроқсиз ҳолатга келишининг олдини олиш имкони берадиган технологияда тайёрланиши таъминланади.

📝 Адвокатлик гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилади:

▫️адвокатнинг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарганда, унинг лицензияси қайта расмийлаштирилгандан сўнг;
▫️адвокат бошқа адлия органи жойлашган ҳудудда рўйхатдан ўтган адвокатлик тузилмасига кирганда;
▫️адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда;
▫️адвокатлик гувоҳномаси йўқотилган ёхуд яроқсиз ҳолга келганда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Жамоатчилик экология назоратчиси” тизими жорий қилинади

“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–81-сон, 31.05.2023 й.) қабул қилинди

🏢 Фармон билан Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланди.

2023 йил 1 июлдан “Жамоатчилик экология назоратчиси” тизими жорий қилинади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилди.

➡️ Вазирликда алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат экологик назорат инспекцияси ташкил этилди.

☑️ Фармонга кўра, 2023 йил 1 декабргача туманларда (шаҳарларда) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади.

🗓 2025 йил якунигача республика ҳудуди бўйича атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларни прогнозлаш ва аҳолини барвақт огоҳлантириш тизими синов тариқасида жорий этилади.

📊 2024 йил якунигача ҳудудларни экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида eco-indicator.uz” рейтинги шакллантирилади ва ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти эълон қилинади.

📁 Фармонга мувофиқ, Миллий табиий мерос объектлари рўйхати жорий этилади.

💰2024 йилдан, жумладан, қуйидагилар учун ҳар йили 500 миллиард сўм ажратилади:

▫️“яшил белбоғ”, “яшил боғ” ва “яшил жамоат парк”лар ҳамда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ва доимий фойдаланувчига топширилгунга қадар сақлаб туриш;
▫️асосий темир йўл ва магистрал автойўллар бўйида дарахт кўчатларини экиш;
▫️ҳар бир туман ва шаҳарда 5 гектардан кам бўлмаган майдонларда боғлар барпо этиш.

🌳 2023 йил якунигача ҳар бир давлат ташкилоти ва ҳокимликнинг ўз боғлари ташкил этилади ҳамда 3 йил давомида парваришланади.

⚠️ 2024 йил 1 январдан уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 1288 иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 306 нафари барча саволга тўғри жавоб берди.

Ғолиб ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 15:00 да Youtube каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

📌 Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

🎁
Эслатиб ўтамиз, ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Чиқиндиларни оммавий йиғиш” умуммиллий ҳаракати ташкил этилади

Фармонга кўра, 2024 йил 1 январдан давлат ўрмон фонди участкалари фақат “E-auksion” платформаси орқали ижарага берилади.

🚫 2023 йил 1 июлдан чиқинди полигонларини хусусийлаштириш тақиқланади.

🔰 2023 йил 1 декабрдан қуйидаги ерларда электромобилларни тез қувватлантириш станциялари барпо этилади:

▫️Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлар ҳудудларидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, сиғими 100 автомобилдан ортиқ бўлган автотураргоҳлар ҳамда бозорлар ҳудудида;

▫️“Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридори автомагистраль йўлларида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, савдо ва кўнгилочар марказлари ҳудудида.

💰“Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридорининг чўл ва саҳро қисмида қуёш электр станцияларини қурган ҳолда биринчи 50 та электромобилларни тез қувватлантириш станцияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 млн сўм субсидия сифатида ажратилади.

🗓 2023 йил 1 июлдан “Чиқиндиларни оммавий йиғиш” (ЎзПлоггинг) умуммиллий ҳаракати ташкил этилади.

🔘 Шунингдек, фармонга кўра:

🔹“Табиатга меҳр” инновацион ва интеллектуал лойиҳалар танлови ўтказилади;
🔹“Табиат мадҳияси” (мусиқа ва матни) учун танлов эълон қилинади;
🔹“Ёш экологлар” ҳаракати кўкрак нишони таъсис этилади;
🔹мактабларнинг Миллий ўқув дастурига “экосоат” дарслари киритилади.

☑️ 2024 йил 1 январдан Нукус шаҳрида:

🔸ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича кўп қаватли уйлар ўртасида “Тежамкор уй” ва “Тежамкор хонадон” рейтинг тизими ишга туширилади;
🔸йил якунига кўра, энг кам сув ишлатган 20 та хонадон ҳамда хонадонларининг 50 фоизидан ортиғи белгиланган меъёрлардан кам сув ишлатган 20 та кўп қаватли уйлар рағбатлантирилади;
🔸ғолиб хонадон ва уйларга қуёш панеллари ёки уй атрофини ёритиш мосламалари бепул ўрнатиб берилади.

Мазкур тажриба 2025 йилдан Тошкент шаҳри ва барча вилоят марказларида ҳам жорий қилинади.

🏢 Фармонга кўра, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ташкил этилди.

🌐 2023 йил 1 июлгача Республикада ташкил этиладиган экологик акциялар махсус платформаси ишга туширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 3-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.

Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир”, деб белгиланган.

Давлат мустақиллиги унга ўзининг миллий давлат тузилишини, маъмурий ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тизимини мустақил, халқ хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб ҳал этиш имкониятини беради.

Конституциямизда белгиланган ушбу норма асосида Ўзбекистон ҳам ўзининг маъмурий-тузилишини мустақил белгилаган.

Конституциямизнинг 83-моддасида Ўзбекистон вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган.

Шунингдек, маъмурий ҳудудий бирликларни тартибга солиш бўйича алоҳида қонун мавжуд бўлиб, унга кўра Ўзбекистоннинг маъмурий ҳудудий тузилиши Республика ҳудудининг яхлитлиги ва бўлинмаслигига асосланади.

Конституциямизнинг 11-моддасида эса Ўзбекистон давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланиши мустаҳкамланган.

Видео: https://youtu.be/oOpPJEG3-wM

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Тақсимот, дипломни олиш, ишга жойлашиш – давлат грантида ўқиган битирувчиларга ҳуқуқий тавсиялар

Давлат грантида ўқиган битирувчилар давлатга ишлаб бериши шартми? Ишлаб бериш мажбуриятисиз дипломни олиш мумкинми? Битирувчилар ва олий таълим муассасалари бу жараёнда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Биласизми

❗️Туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

☑️ Туҳмат,
яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 6 млн 600 минг сўмдан 19 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 66 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

🔰Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва айбдор:

▫️66 млн сўмдан 132 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

Агарда туҳмат:

оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
хавфли рецидивист томонидан;
ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса:

▫️99 млн сўмдан 165 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️
360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим ҳудудларга “экомаҳалла”, “экоқишлоқ” ва “экоовул” мақоми берилади

“Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–171-сон, 31.05.2023 й.) қабул қилинди

Қарор билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тузилмасида Ситуацион марказ ташкил этилди.

🗓 2023 йил 1 июлгача “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари ва ободонлаштириш бошқармаларига тегишли қаттиқ маиший чиқинди полигонлари Вазирлик тасарруфига ўтказилади.

🔰 2025 йил 1 январгача тиббиёт муассасалари, ветеринария ва фармацевтика соҳаси ташкилотларининг чиқиндилари бўйича қуйидаги тартиб босқичма-босқич жорий этилади:

🔹чиқиндиларни йиғиш ва сақлаш соҳа ташкилотлари томонидан;
🔹ушбу чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва утилизация қилиш санитар тозалаш корхоналари томонидан марказлашган ҳолда амалга оширилади.

📝 2023 йил 1 июлдан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун вужудга келган қарздорликни мажбурий тартибда ундириш учун судга даъво аризалари санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан киритилади.

2024 йил 1 январдан Бўстонлиқ ва Зомин туманларидаги туристик-рекреацион зоналарда экологик тоза ҳудуд режими татбиқ этилади.

☑️ Вазирлик давлат органлари ва ташкилотларида қоғоздан фойдаланишни кескин камайтириш, айрим йўналишларда фаолиятни тўлиқ рақамлаштириш орқали қоғоздан тўлиқ воз кечиш бўйича назорат ўрнатишга масъул этиб белгиланди.

➡️ 2024 йил 1 мартдан экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинган ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларига “экомаҳалла”, “экоқишлоқ” ва “экоовул” мақоми берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

❗️Давлат ижтимоий эҳтиёжманд аҳолини иш билан таъминлашда қўшимча кафолатлар жорий этади

Ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш ёки меҳнат органларининг бепул кўмаги орқали, шунингдек хусусий бандлик агентликларининг хизматлари воситасида иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадир.

Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.

🔰 Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

▫️14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, кўп болали оилалардаги ота-оналар;
▫️мактаблар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ҳамда техникумларни тугатган ёшлар;
▫️“Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек ОТМнинг грант асосидаги битирувчилари;
▫️Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
▫️ногиронлиги бўлган шахслар;
▫️пенсияолди ёшидаги шахслар;
▫️жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар;
▫️одам савдосидан жабрланганлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими ишга туширилади.

“Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–82-сон, 01.06.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ҳудудларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилди.

▶️ Қуйидагилар Агентлик тузилмасига ўтказилади:

🔹2024 йил 1 январдан:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан болалар уйлари;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан меҳрибонлик уйлари;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимидан вояга етмаганлар билан ишлаш секторлари ҳамда оилавий болалар уйлари.

🔹 2024 йил 1 августдан:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар
ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидан имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари.

🗓 2023 йил 1 июлдан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий ходимлар гуруҳлари ташкил этилади.

📌 2023 йил 15 августгача аҳолини ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурлари бўйича, шу жумладан уларнинг мобил алоқа воситаларига маълумот юбориш орқали хабардор қилиш амалиёти жорий этилади.

➡️ 2024 йил 1 январгача:

🔸давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартларини ҳамда уларнинг ижросини мониторинг қилиш мезонлари;

🔸ногиронлиги бўлган шахсларни уйда парваришлаш билан банд бўлган оила аъзоларига кўмаклашиш бўйича ижтимоий ҳимоя механизмлари ишлаб чиқилади.

▶️ 2023 йил 1 октябргача “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими ишга туширилади.

🔢 2023 йил 1 октябрдан:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими Агентлик тасарруфига ўтказилади;

аҳолига кўрсатиладиган барча турдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар, шу жумладан кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдамлар бўйича аризалар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали қабул қилинади.

2024 йил 1 январдан “Меҳр дафтари”, “Саховат ва кўмак”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва кўмаклар қамраб олинади.

Ҳар ҳафтанинг жума куни “Меҳр ва саховат куни” сифатида белгиланиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда хайрия тадбирлари ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot