Huquqiy axborot
361K subscribers
6.38K photos
476 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Диққат_лойиҳа

❗️Лойиҳада 3 ойдан ортиқ муддатга ота-онаси хорижий давлатга кетаётган болаларга нисбатан уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаларини бажарувчи васий ёки ҳомий тайинланиши белгиланмоқда.

📌 Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/75074

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

❗️ДХМ ҳамда my.gov.uz орқали қўшимча 200 та давлат хизматларини кўрсатиш белгиланмоқда

“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Лойиҳада, жумладан, қуйидагилар белгиланмоқда:

🔹давлат органлари ва ташкилотларининг аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатиладиган сервис хизмати сифатини ошириш борасидаги фаолиятини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш;

🔹давлат органлари ва ташкилотлари томонидан анъанавий тарзда кўрсатиладиган қўшимча 200 та давлат хизматларини ДХМ ҳамда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатиш;

🔹аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари (ногиронлиги бўлган шахслар, оғир беморлар, кексалар ва бошқалар)га миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги давлат хизматларини доимий яшаш ёки вақтинча турган жойига чиқиш орқали, кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатиш;

🔹электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини проактив тарзда (хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз ташаббуси билан фуқаро мурожаатини кутмасдан) кўрсатиш.

📝Лойиҳада шунингдек, 2024 йил 1 январдан пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилиши назарда тутилган.

📌 Ушбу ҳавола орқали Фармон лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

❗️Барча мактабларда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади

🔰Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, таълим сифатини ошириш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:

🗓 2023 йил 1 сентябрдан ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади.

🔘 2023/2024 ўқув йилидан:

🔸босқичма-босқич янги ўқув дастурлари амалиётга киритилади;

🔸республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади;

🔸давлат грантлари коллеж ва техникумларнинг дуал таълим шакли бўйича ҳам ажратилади.

🔘 2023 йил 1 апрелдан мактабгача таълим қамровини кенгайтириш мақсадида:

🔸янги давлат боғчаларини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки бошқа уйларни сотиб олиб ташкил этишга рухсат этилади;

🔸давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган ерда хусусий боғчани қурган хусусий шерикка ушбу бинони мазкур лойиҳа учун банк кредитлари бўйича гаровга қўйишга оид чекловлар бекор қилинади.

📌 Ушбу ҳавола орқали Фармон лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

Тиббий маълумотномалар электрон шаклда берилади

🔰Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, аҳолини сифатли тиббий хизматлар билан таъминлаш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:

▫️2023 йилда 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пункти ва 520 тагача ихчам маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш;

▫️вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар берилишини босқичма-босқич электрон шаклга ўтказиш.

Бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар:

Навоий ва Сирдарё вилоятларида – 2023 йил 1 июлдан;
Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида – 2023 йил 1 октябрдан;
республиканинг бошқа ҳудудларида – 2024 йил 1 январдан электрон шаклга ўтказилади.

🚫 Шунга кўра, 2024 йил 1 январдан тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади.

🗓 2023 йил 1 июлдан Тошкент шаҳрида босқичма-босқич давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилади.

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.

📲 Ҳаракат доирасида аҳолига смартфон ва мобил иловалар ёрдамида ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш, тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш назарда тутилган.

📌 Ушбу ҳавола орқали Фармон лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

📁 Хабарингиз бор, “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

➡️ Муҳокамада қатнашиш: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

Барчани лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

🔰 Лойиҳага мувофиқ, адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш борасида қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади:

🔹 жиноятларни тергов қилиш жараёнида “Хабеас корпус” институтини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш мақсадида тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколатини прокурорлардан судларга ўтказиш;

🔹 жиноят ишини судларга айблов хулосаси (айблов далолатномаси) ва ҳимоячи фикри билан бирга тақдим этиш тартибини жорий этиш.

➡️ Муҳокамада қатнашиш: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

Барчани лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

🔰Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, қуйидагилар белгиланмоқда:

🔹 2023 йил 1 июндан республиканинг барча аҳоли пунктларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади.

🔹 2023 йил 1 сентябрдан транспорт воситасининг мулкдорига транспортни бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан тегишли ҳужжатни тақдим этган ҳолда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини транспортни бошқариш ҳуқуқи ўтказганлиги ҳақида хабардор қилиш ҳуқуқи берилади.

Бунда, хабарнома олинган кундан ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу транспортда содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

📌
Ушбу ҳавола орқали Фармон лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

❗️Бюджет ташкилотлари “яшил энергия”га босқичма-босқич ўтказилади

🔰
Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, 2023 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотларига қуёш панели ва иссиқ сув коллекторини ўрнатиш мажбурияти юклатилиб, 2026 йилгача уларнинг бинолари энергия истеъмолининг 60 фоизи “яшил энергия”га босқичма-босқич ўтказилиши белгиланмоқда.

➡️ Муҳокамада қатнашиш: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

Барчани лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

❗️Талабаларнинг ётоқхонага онлайн жойлашиши бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши белгиланмоқда

🔰Президент фармони лойиҳасида талабаларнинг ётоқхонага онлайн жойлашиш имкониятларини берувчи бепул электрон хизмат жорий этилиши назарда тутилган.

📝 Мазкур хизмат ДХМ ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилиб, бунда:

🔹 ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестри ишлаб чиқилади;
🔹 ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар устувор равишда жойлаштирилади;
🔹 ЯИДХП орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.

➡️ Муҳокамада қатнашиш: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

Барчани лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

🔰 Президент фармони лойиҳасида “Экспорт уч қадамда” – экспорт божхона юк декларацияларини шакллантиришдан бошлаб, расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни ўз ичига қамраб олган тизимни жорий этиш белгиланмоқда.

☑️ Бунда, экспорт операцияларини қуйидаги 3 босқичда амалга ошириш назарда тутилади:

1️⃣ экспорт шартномасини шакллантириш;

2️⃣ товар ва транспорт ҳужжатлари асосида экспорт декларациясини автоматик шакллантириш;

3️⃣ божхона расмийлаштируви ва чегара назорати.

📝 Муҳокамада қатнашиш: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

🗓 Эслатиб ўтамиз, лойиҳа муҳокамасининг якунланиш санаси – 22 февраль.

Барчани лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

❗️Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгаймоқда

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

🔰 Қонун лойиҳасида, жумладан, қуйидаги янгиликлар назарда тутилган:

1️⃣ Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгаймоқда, жумладан:

▫️байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;

▫️байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;

▫️байроқнинг тасвири туширилган белгилардан устки кийим-кечакни безатиш ёки Ўзбекистонга тегишлиликни белгилаш учун тижорий мақсадларда фойдаланиш мумкин.

2️⃣ Байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланмоқда, хусусан:

🔸байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;

🔸бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш (дафн маросимларида фойдаланиш мустасно);

🔸столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки тасвирлаш, ундан қоплама сифатида фойдаланиш, ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;

🔸кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;

🔸байроқ тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқаришга ёки унинг тасвирини бошқача тарзда тушириш;

🔸байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш мумкин эмас.

3️⃣ Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан юқоридаги ва Қонундаги бошқа талабларга мувофиқ фойдаланиш учун масъулият байроқдан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари зиммасига юклатилади.

➡️ Муҳокамада қатнашиш: https://regulation.gov.uz/oz/d/81075

Барчани лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

❗️ Тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилишидан олдин жамоатчилик хабардор қилинади, йўл белгилари дислокацияси онлайн тарзда эълон қилиб борилади

📃 Адлия вазирлиги томонидан йўл белгиларини ўрнатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унда қуйидаги тартиблар белгиланмоқда:

📅 Тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинишидан камида 20 кун олдин жамоатчилик хабардор қилинади.

🖥 Йўл белгилари реестри шакллантирилади ҳамда реестрга киритилмаган тақиқловчи йўл белгилари ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди.

🌐 Йўл белгиларининг дислокацияси онлайн тарзда эълон қилиб борилади.

⛔️ Тақиқловчи йўл белгилари фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўрнатилади.

📌 Ушбу ҳавола орқали қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/81246

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

❗️“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

📁 Келгуси 7 йилда мамлакатимизнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари осон қабул қилиш ва тушуниш учун қулай шаклда ифодаланган бўлиб, унда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳаларида муддатлар ва ижрочилар кесимидаги амалий вазифалар, эришиладиган аниқ мақсадли кўрсаткичлар ва стратегияни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати тасдиқланмоқда.

Ушбу ҳаволалар орқали лойиҳалар муҳокамасида фаол иштирок этинг:

▫️https://regulation.gov.uz/oz/d/83808
▫️
https://2030.strategy.uz/

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

❗️Ҳуқуқий экспериментни ўтказиш жараёни тартибга солинади

📁 “Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

🔰 Қонун лойиҳасида, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

▫️Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш билан боғлиқ ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар комплекс тарзда тартибга солинади;

▫️Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш шартлари ва давомийлик муддати ҳамда эксперимент ўтказиш мумкин бўлмаган соҳалар белгиланади;

▫️Ҳуқуқий экспериментни ўтказиш, унинг натижаларни баҳолаш ва расмийлаштириш тартибга солинади;

▫️Ҳуқуқий эксперимент тартиб-таомилларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади.

Шунингдек, ҳуқуқий эксперимент лавозимга тайинлаш ва озод этишга, давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатларини қисқартириш ёки тугатишга, амнистия ва афв этишга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини чеклайдиган, бекор қиладиган ёки уларнинг аҳволини оғирлаштирадиган ҳолатларга нисбатан қўлланилмаслиги белгиланмоқда.

⚠️ Ҳуқуқий эксперимент қонунчилик ҳужжати ёки унинг нормаси самарадорлигини алоҳида олинган ҳудуд ва (ёки) шахслар доирасида маълум вақт оралиғида синовдан ўтказиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.

➡️ Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/88193

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

🔰 Давлат дастури лойиҳасига кўра, таълим тизимида хусусан қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

🔸2024 йил якунигача 1 400 та давлат-хусусий шериклик асосидаги, шу жумладан оилавий боғчаларни ташкил этиш;

🔸518 та мактабни реконструкция қилиш ва 30 та мактабни янгидан барпо этиш ва бу орқали 175 минг ўқувчи ўрнини яратиш;

🔸мактаблар учун 131 номдаги янги дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китобларини яратиш;

🔸олис ва чекка ҳудудларда жойлашган 100 та умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобусларни йўлга қўйиш;

🔸нодавлат умумтаълим ташкилотлари сонини 470 тага етказиш.

⚠️ Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/93447

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

🔰 Давлат дастури лойиҳасида, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимида қуйидагиларни амалга ошириш белгиланган:

🔹 18-40 ёшли 12,6 млн нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш ва натижаларига кўра уларни соғломлаштириш;

🔹буйрак касалликларини эрта аниқлаш бўйича скрининг амалиётини жорий этиш;

🔹3-18 ёшли 9,8 млн нафар болаларни онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича оммавий ва селектив скринингдан ўтказиш;

🔹6-23 ойлик бўлган жами 1,2 млн нафар болани микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш;

🔹аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш.

⚠️ Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/93447

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM