Huquqiy axborot
366K subscribers
6.34K photos
441 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–792-сон, 29.09.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонунга кўра, электрон тижоратда шартнома тарафлар ўртасида шартнома шартларини электрон ҳужжатлар ва (ёки) хабарларни тасдиқлаш йўли билан келишиш орқали электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.

📝 Электрон тижоратдаги электрон ҳужжатлар қоғозда расмийлаштирилган ва ўз қўли билан имзоланган ҳужжатларга тенглаштирилади.

🔘 Электрон тижоратда сотувчилар қуйидагилардан иборат:

🔹Электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни ва хизматларни) чакана ва (ёки) улгуржи сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
🔹Электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни, хизматларни) чакана сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ўзини ўзи банд қилган шахслар.

💰Соҳада тўловлар қуйидаги усулларда амалга оширилади:

▫️Нақд пул маблағлари билан – нақд пул маблағлари тўлов воситаси тарзида виртуал терминаллар (E-POS) орқали қабул қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни ҳамда сотувчи ва сотилган товар тўғрисидаги ахборотни ўзида акс эттирадиган ҳужжатларни харидорга тақдим этиш орқали;

▫️Пул маблағларини банк ҳисобварағидан ўтказиш орқали – пул маблағларини банк ҳисобварағидан ўтказиш воситасида, шу жумладан шахсий кабинет орқали ёки тўлов ташкилотининг тизими орқали ўтказиш;

▫️Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда – электрон пуллар тизимида очилган электрон ҳамёндаги пул маблағларини ўтказиш воситасида.

Савдо майдончаларининг операторлари, тўлов хизматларини етказиб берувчилар ва товарларни етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар ўз ахборот тизимларига ёки банк ҳисобрақамларига “эскроу” хизматини жорий этиши мумкин.

Товарлар учун харидор томонидан тўловни амалга ошириш чоғида “эксроу” хизматини кўрсатувчи тўланган пул маблағларини харидор товарлар олинганлигининг тасдиғи олингунига қадар сақлаш ҳуқуқига эга. Агар товар етказиб берилмаса ёки тавсифга мос келмаса, “эксроу” хизматини кўрсатувчи пул маблағларини харидорга қайтаради ёки, агар товар хоридор томонидан қабул қилинган бўлса, пул маблағлари сотувчининг ҳисобварағига ўтказилади.

🗓 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Солиқ кодексига мувофиқ, пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг пахта териш орқали топган даромадига солиқ солинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома олиш талаб қилинади.

⚠️ Фуқаролар чуқурлиги 25 метргача ер ости сувларига қудуқларни шахсий эҳтиёжлар учун бурғилаганда рухсатнома олиш талаб қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Автомобилларни сақлаш жойларига қуйидаги транспортлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларининг маълумотномасисиз қабул қилинмайди:

🔹ёқилғи ёки мой, суюқ ва суюлтирилган газ сизиб турган;
🔹салони ёки багажнигида тез ёнувчи, портлаш хавфи бўлган, радиоактив ёки заҳарли моддалар бўлган;
🔹йўл-транспорт ҳодисаси натижасида техник жиҳатдан шикастланган.

⚠️ Шунингдек, оғирлиги 3,5 тоннадан кўп ва ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари, ўтириш жойлари 8 тадан кўп бўлган транспортлар ҳам доимий ва вақтинча сақлаш учун автомобиль тўхташ жойларида сақлашга қабул қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги ISO/IEC 27001:2013 халқаро сертификатига эга бўлди

🔹Бундан қандай натижалар кутилмоқда?
🔹Сертификатни қўлга киритиш учун Адлия вазирлиги қандай ишларни амалга оширди?
🔹Бу бизга нима беради?

➡️ Батафсил: https://bit.ly/3fyeAiL

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Азиз устоз ва мураббийлар!

Сизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий қутлаймиз.

Мамлакат келажаги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_октябрдан

🗓 1 октябрдан нималар ўзгаради?

▫️Касаначиларга ажратиладиган субсидия миқдори оширилади. БАТАФСИЛ

▫️Болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича танлов эълон қилинади. БАТАФСИЛ

▫️Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишга 1 миллиард сўмгача грант ажратилади. БАТАФСИЛ

▫️Айрим соҳаларда давлат космик мониторинги йўлга қўйилади. БАТАФСИЛ

▫️Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга 7 йилга қарз берилади. БАТАФСИЛ

▫️Кўп квартирали уй-жойларнинг зилзилабардошлиги текширилади. БАТАФСИЛ

▫️Болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармасига электрон берилади. БАТАФСИЛ

▫️АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади. БАТАФСИЛ

▫️Мол-мулкка тақиқ қўйилганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади. БАТАФСИЛ

▫️“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тарбиячилари малака ошириш курсларида ўқитилади. БАТАФСИЛ

▫️“Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри” юритилади. БАТАФСИЛ

▫️
Кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади. БАТАФСИЛ

▫️Қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

🔸1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

🔸Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди.

🔸Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин.

🔸Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади.

🔸Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади.

🔸Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди.

🔸Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади.

🔸Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади.

🔸PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади.

🔸Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади.

🔸Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган.

🔸Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

🔸Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади.

🔸Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.

🔸Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔸Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

🔸Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишдаги энг сўнгги янгиликлар, фуқаролар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, тақдим этилаётган имкониятлар билан @davxizmat телеграм канали орқали танишинг.

Бунда фойдаланувчилар янгиликлар билан танишиш баробарида давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиб бориши мумкин.

Telegram: @davxizmat
Instagram: instagram.com/davxizmat.uz
Youtube: bit.ly/3sQyv05
#Биласизми

❗️“Ёшлар дафтари”га киритилганларга кўрсатиладиган айрим ёрдам турлари

🔰“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга қуйидаги ёрдам турлари кўрсатилади:

🔹моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам (БҲМнинг 4 бараваригача – 1,2 млн сўмгача) берилади;

🔹ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисми (бир ойгача БҲМнинг 4, бир ойдан икки ойгача БҲМнинг 8, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун БҲМнинг 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми) қоплаб берилади;

🔹тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёшларга фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) бўлган қисми қоплаб берилади;

🔹Республикадаги профессионал таълим ташкилотларида ўқиётган, шунингдек, Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларида бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларинниг бир қисми қоплаб берилади;

🔹Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг 3 ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) миқдорда қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Математика соҳасида фундаментал ва амалий илмий изланишлар натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимлар Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот билан якка тартибда тақдирланади.

Мукофот 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги бир марталик пулдан иборат бўлиб, 2 йилда бир марта Президент томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг таклифига кўра 3 та йўналиш (фундаментал соҳадаги тадқиқот, ёшлар ўртасидаги тадқиқот ва иқтисодиётнинг реал секторидаги муаммонинг ечимини таъминлаган тадқиқот) бўйича берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эслатма

Ҳуқуқий ахборотни ўзингизга қулай форматларда олинг!

Ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:

@pravoinf (рус тилида)
@leginf (инглиз тилида)
@huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида)

Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, энг сара таҳлилий материалларни hudud24.uz сайти ҳамда @hudud24official телеграм каналида кузатиб боришни тавсия этамиз.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури амалга оширилади

“Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–228-сон, 30.09.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 ноябрдан:

▫️бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорга нисбатан жарима қўлланилмайди;

▫️экспорт ташкилотларига фойда ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасини камайтириш шаклидаги имтиёзлар товарларни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланилади;

▫️қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади.

📁 Экспортчи корхоналарни очиқ танлов орқали саралаб, уларни етакчи экспортёрларга айлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури амалга оширилади.

💰Дастурга киритилган экспортчи корхоналарга Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириши учун охирги 12 ойдаги экспорт ҳажмидан келиб чиқиб қуйидаги молиявий ёрдамлар кўрсатилади:

🔹экспорт ҳажми 1 миллион доллардан 5 миллион долларгача бўлганда – 1 миллион долларгача;
🔹экспорт ҳажми 5 миллион доллардан 10 миллион долларгача бўлганда – 2 миллион долларгача;
🔹экспорт ҳажми 10 миллион доллардан 15 миллион долларгача бўлганда – 3 миллион долларгача;
🔹экспорт ҳажми 15 миллион доллардан 20 миллион долларгача бўлганда – 4 миллион долларгача;
🔹экспорт ҳажми 20 миллион доллардан ортиқ бўлганда – 5 миллион долларгача;
🔹битта халқаро стандартни жорий қилиш ва сертификатни олиши учун уларга 30 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (920 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:

🔹синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

▫️15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз;
▫️16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз;
▫️21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз;
▫️26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз;
▫️31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз;

🔹
дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз.

🔹
информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қурилиши тугалланган ва фойдаланишга топширилган кўп квартирали уй-жойни бошқариш дастлабки 2 йилда қурувчи томонидан амалга оширилади.

Бунда қурувчи томонидан бошқариш усули танланади ёки шартномага асосан бошқарувчи ташкилот жалб қилиниши мумкин.

📝 Қурувчи кўп квартирали уйдаги жойни сотиб олиш истагида бўлган шахсларни танланган бошқарув усулидан хабардор қилиши ва уй-жойни олди-сотди шартномаси билан бир вақтда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузилишини ташкиллаштириши лозим.

Биринчи 2 йил ичида кўп квартирали уй-жойдаги қурувчидан ташқари мулкдорларнинг сони 50 фоиздан ошган тақдирда мулкдорлар томонидан белгиланган тартибда умумий йиғилишнинг қарорига мувофиқ кўп квартирали уй-жойни бошқариш усули танланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📁 Интернетда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро битим тасдиқланди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–385-сон, 03.10.2022 й.) қабул қилинди

📝 Қарор билан 2021 йил 12 ноябрда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган МДҲ иштирокчи-давлатларининг ахборот-телекоммуникация тармоқларида муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

🏢 Адлия вазирлиги ва Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси шартномани амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хонадонларни иситиш даври Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.

🗓 Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°С юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун ҳокимликлар томонидан қуйидаги чоралар кўрилиши керак:

🔸барча ҳудудларда мақбул нархларда озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил қилиш;

🔸“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларга кўмир ва суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш ҳамда болаларни иссиқ кийим билан таъминлаш;

🔸олис бориш қийин ҳудудлар ва табиий офатлар оқибатида талафот кўриш эҳтимоли мавжуд қишлоқларда кўмир ва суюлтирилган газни етказиб бериш ва камида 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра,ташаббусли бюджет жараёни доирасида овоз бериш босқичи якунлангандан сўнг 7 кун муддатда "ғолиб" деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан Ишчи комиссия томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига қарор лойиҳаси киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Солиқ тўловчиларга солиқларни бўлиб тўлаш ёки муддатини кечиктириш имконияти берилади

🔰Қонунчиликка кўра солиқ тўловчиларга солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.

☑️Бундай имкониятдан қуйидаги асослардан биттаси мавжуд бўлганда фойдаланиш мумкин:

▫️солиқ тўловчига табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги;

▫️солиқ тўловчини бюджетдан молиялаштириш кечиктирилганлиги ёки давлат эҳтиёжи учун бажарилган ишлар ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги;

▫️солиқни бир йўла тўлаш натижасида унинг банкротлиги аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келганлиги;

▫️фаолиятини 3 йилдан кўп даврдан буён амалга ошираётганлиги ҳамда ҳисобланган солиқларни ўз вақтида тўлаб келганлиги, аммо молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини белгиланган муддатларда тўлаш имконияти эга бўлмаганлиги;

▫️тадбиркорлар солиқ тўлашни кечиктириш тўғрисидаги хабарномани ер, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан 3 ойда солиқ органларига юборган бўлса;

▫️жисмоний шахснинг мулкий ҳолати солиқни бир йўла тўлаш имкониятини истисно этиши;

▫️товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш мавсумий хусусиятга эга эканлиги;

▫️Ўзбекистоннинг божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тўланиши лозим бўлган солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш учун асослар мавжуд эканлиги.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Олий таълим ташкилотларида масофавий таълимни жорий этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (559-сон, 03.10.2022 й.) билан “Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

📃 Низом билан масофавий таълим орқали олий таълим ташкилотларида бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрларни тайёрлашни ташкил этиш тартиби белгиланди.

🔰 Бунинг учун таълим ташкилотида қуйидагилар бўлиши талаб этилади:

▫️масофавий таълимни бошқариш учун “Learning Management System” платформаси;
▫️интернетга уланиш ва фойдаланиш учун ахборот-коммуникация инфратузилмаси;
▫️ўқув йили учун мўлжалланган ўқув контенти;
▫️фанларнинг электрон ўқув-методик мажмуалари ҳамда илмий ва ўқув адабиётларининг электрон базаси;
▫️компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида бино ёки аудиториялар;
▫️техник ва дастурий компонентлар ишлашини таъминлайдиган муҳандис-техник ходимлар;
▫️таълим ташкилотига тегишли бўлган, мамлакат ҳудудида жойлашган сервер қурилмаси;
▫️таълим ташкилоти тўғрисидаги барча ахборотлар жойлаштирилган расмий веб-саҳифа.

🗓 Масофавий таълим жорий этиш мумкин бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳар йили 1 апрелгача эълон қилинади.

📝 Масофавий таълим асосида кадрлар тайёрлашда бир бакалавриат таълим йўналиши 300 нафар, бир магистратура мутахассислиги 30 нафар талабадан ортиқ бўлмаслиги лозим.

🔹Бунда:
▫️мазкур талаб ахборот-коммуникация технологиялари йўналишларига татбиқ этилмайди;
▫️талабалар сонини аниқлашда хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар ҳисобга олинмайди.

Масофавий таълимда ўқишга қабул қилинган талаба қуйидаги ҳолларда олий таълим ташкилотига келиши шарт:

▫️ўқув жараёни бошланишидан аввал – LMS платформасида рўйхатдан ўтиш учун;
▫️ҳар семестр якунида – якуний назорат топшириш ўтиш учун.

⚠️ Шунингдек, якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий ва магистрлик иши ҳимояси бевосита олий таълим ташкилотида анъанавий тарзда амалга оширилади, уларни синхрон ёки асинхрон режимида қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Масофавий таълим шакли тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot