#Қабул_2022
2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди
“2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент фармойиши қабул қилинди
✅ Фармойишга кўра, 2022/2023 ўқув йили учун давлат ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича тасдиқланди:
🔘 бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
▫️кундузги таълим шаклига – 77 477 нафар;
▫️сиртқи таълим шаклига – 26 095 нафар;
▫️кечки таълим шаклига – 3 725 нафар;
▫️масофавий таълим шаклига – 3 410 нафар;
🔘 магистрлар тайёрлаш бўйича – 10 688 нафар.
☑️ Молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМ кузатув кенгашлари ҳамда қабул параметрларини Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқлаш ваколати берилган олий таълим ташкилотларига тегишли қабул параметрларини 2022 йил 20 июнгача тасдиқлаши тавсия этилди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

ОТМга имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш имтиёзига эгалар қабул параметрларидан ташқари қабул қилинади
“Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан:
▫️давлат ОТМларида улар имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади;
▫️ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасарруфида ушбу таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифи асосида Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади;
▫️давлат ОТМ магистратурасига қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади ҳамда қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
🔘 Шунингдек, давлат ОТМ магистратурасига қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади. Бунда:
🔹август ойидаги қабул – навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМларининг кузатув кенгашлари томонидан тасдиқланган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ;
🔹январь ойидаги қабул – дастлабки қабул натижаларига кўра тўлмаган ўринлар ҳамда Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган қўшимча тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.
❗️Давлат ОТМ магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг тўлов-контракт суммаси ОТМ томонидан мустақил белгиланади.
⏩ Табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори Давлат комиссияси томонидан белгиланган суммадан кам бўлмаган миқдорда ОТМ томонидан мустақил белгиланади.
✅ ОТМга имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

ОТМга ўқишга киришда хотин-қизларга қўшимча 2 мингта давлат гранти ажратилади
🔰Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан:
🔸давлат ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади;
🔸давлат ОТМга (молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари бундан мустасно) тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик (идора) томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар йили 20 июнгача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
🔸ОТМ бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи имтиҳон фанлари мажмуаси имтиҳон синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин эълон қилинади.
☑️ 2022/2023 ўқув йилидан республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 1 000 та ўрин ажратиб борилади.
✅ Қарорга кўра, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг тавсияномасини олган, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун 2022/2023 ўқув йилидан бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларига қўшимча 2 000 та давлат гранти ажратилади. Бунда:
➖тавсияномага эга хотин-қизлар учун давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрларининг камида 50 фоизи аниқ ва табиий фанлар, техника ва тиббиёт йўналишлари орасида тақсимланади;
➖ҳар йили 20 июлгача тавсияномага эга хотин-қизлар учун давлат гранти ўринларининг ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тақсимоти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилинади.
🔄 Қарорга кўра, қуйидагилар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади:
▫️2021/2022 ўқув йилида давлат ОТМ магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори;
▫️2022/2023 ўқув йилидан давлат ОТМ магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдори.

Абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 20 июндан бошланади
🔘 Давлат ОТМга қабул жараёнида абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ҳар йили 20 июндан 20 июлгача (20 июль куни ҳам), чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича эса 10 июлгача (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.
🔰Бунда, абитуриентлар:
🔹тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаши мумкин;
🔹рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этади.

Ўқишни давлат ОТМга кўчиришда янги тартиб жорий этилади
✅ Қарорга кўра, талабалар ўқишини давлат ОТМга кўчириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:
🔸хорижий мамлакатлардаги (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:
➖талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади;
➖имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлгача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади;
➖ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;
➖тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари ДТМ ҳамда тегишли ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
🚫 Хорижий мамлакатлардаги олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.
☑️ Давлат ОТМнинг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:
🔹талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;
🔹давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида;
🔹талабалар ўқишини республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМнинг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади;
🔹спорт мусобақалари ғолиби сифатида имтиёз билан ОТМга давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган ҳамда кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар ўқишини сиртқи таълим шаклидаги мос ва турдош таълим йўналишига (сиртқи таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда) давлат гранти асосида кўчириши мумкин.

⚡️ 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрлари тақсимоти тасдиқланди
🔰 2022/2023 ўқув йилида ОТМ бакалавриатининг кундузги, сиртқи, кечки, масофавий таълим шакллари бўйича ҳамда ОТМ магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари:
▫️кундузги – юклаб олиш;
▫️сиртқи – юклаб олиш;
▫️кечки – юклаб олиш;
▫️масофавий – юклаб олиш;
▫️магистратура – юклаб олиш.

⚡️ Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди
🖥 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.
⏰ Рўйхатдан ўтказиш 20 июндан 20 июлгача (20 июль куни ҳам) давом этади.
⏩ Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатга олиш эса 10 июлгача (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.
🌐 Рўйхатга олиш ДТМнинг расмий веб-сайти – my.dtm.uz ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали онлайн амалга оширилади.
✅ Абитуриентлар фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.
⚠️ Таълим йўналишларини эса 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрларининг таълим тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.
🔗 2022/2023 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари билан бу ерда батафсил танишинг.
Барча абитуриентларга омад ва муваффақият тилаймиз!

❗️Бугундан абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди
✅ 2022-2023 ўқув йилида ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.
➡️ Абитуриентлар тест синовларида қатнашиш учун мазкур рухсатномани my.dtm.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олиши мумкин.
🔰Рухсатномани ДТМнинг қуйидаги махсус телеграм ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд:
▫️ @e_dtm_mandatbot
▫️ @e_dtm_mandat1bot
▫️ @e_dtm_mandat2bot
▫️ @e_dtm_mandat3bot
▫️ @e_dtm_mandat4bot
🗓 Эслатиб ўтамиз, тест синовлари 8 августдан бошланади.

❗️5 йил иш стажига эга фуқароларни ОТМга тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
📁 Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик бирлашмалари рўйхати (86 та) тасдиқланди.
📝 Бунда рўйхатда келтирилган ташкилотлар тавсияномасига эга бўлган талабгорлар 2022 йил 8 августдан 22 августгача (шу куни ҳам) ДТМнинг махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.
⏩ Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари ҳар бир ўқув йили учун марказий ва ҳудудий тузилмалари ҳамда тизим ташкилотларидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкин.

❗️Юридик техникумларга кириш тест синовлари 25 августда ўтказилади
✅ 2022/2023 ўқув йили учун Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш тест синовлари 2022 йил 25 август куни бўлиб ўтади.
📍Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги очиқ майдонларда ташкил этилади.
⚠️ Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга (рухсатномада кўрсатилган) белгиланган вақтдан кечикмасдан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда тест синовида иштирок этиш рухсатномаси билан келиши сўралади.

⚡️ ОТМга кириш тест синовлари бўйича якуний натижалар (мандат) эълон қилинди
✅ 2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.
📌 Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.
1️⃣ my.dtm.uz сайти орқали:
Бунда сайтга абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
2️⃣ mandat.dtm.uz сайти орқали:
Бунда сайтнинг “Bakalavr-2022” бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
3️⃣ СМС хабарнома хизмати орқали:
5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
4️⃣ ДТМнинг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):
▫️ @e_dtm_mandatbot
▫️ @e_dtm_mandat1bot
▫️ @e_dtm_mandat2bot
▫️ @e_dtm_mandat3bot
▫️ @e_dtm_mandat4bot
5️⃣ QR-код орқали:
Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.
6️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали:
Тест натижалари қайдномаси ОТМга тақдим этилади.

❗️Тест синовлари натижасидан норози абитуриентларнинг апелляция аризалари 6 сентябргача қабул қилинади
🔰 Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.
📝 Апелляция аризалари my.dtm.uz сайти орқали (абитуриентнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда қабул қилинмоқда ва 6 сентябрга қадар давом этади.
❕Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва ундан четлатилмаган бўлиши лозим.
📋 Шунга кўра, апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.
✅ Қонунчиликка кўра:
1️⃣ Апелляция шикоятини берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.
2️⃣ Апелляция жараёнида абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби берилади.
3️⃣ Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.
4️⃣ Абитуриентга апелляция шикояти бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма берилади.
🚫 Апелляция жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
▫️апелляция ўтказилаётган хонага уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар (луғат, жадваллар бундан мустасно) олиб киришга ҳаракат қилиш ёки олиб кириш;
▫️апелляция жараёнида тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, уларга ёрдам бериш ёки ёрдам олиш;
▫️тест топшириқлари китобининг варағини йиртиш.
⚠️ Абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби ДТМга белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек, тест синовларидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган абитуриентнинг апелляция шикояти кўриб чиқилмайди.
☑️ Апелляция комиссиясининг қарори бўйича маълумот Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига апелляция жараёни тўлиқ тугаганидан сўнг 5 иш куни ичида тақдим этилади.
⚖️ Абитуриент апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
🗓 Эслатиб ўтамиз, апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2022 йил 7 сентябрдан бошланади.