Huquqiy axborot
304K subscribers
6.74K photos
722 videos
22 files
15.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти самарали ташкил этилади


Манба: ВМҚ-212-сон, 09.04.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (256-сон, 24.04.2025 й.) билан “Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш” нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

🔰Мазкур Регламент жисмоний ва юридик шахсларга ЯИДХП (my.gov.uz) ва Давлат хизматлари марказлари орқали номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий ва маҳаллий рўйхатларига киритиш ҳамда улардан чиқариш, шунингдек, уларнинг ушбу рўйхатларга киритилган ёки киритилмаганлиги тўғрисида маълумотлар олиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

📌Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти ушбу соҳада ваколатли орган ҳисобланади.

📝Регламентга кўра, Номоддий маданий мерос намуналарини:

🔹миллий рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш масаласи илмий-методик кенгаш томонидан;

🔹маҳаллий рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш масаласи экспертлар гуруҳи томонидан кўриб чиқилади.

📃Номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий ва маҳаллий рўйхатларига киритиш ёки улардан чиқариш, шунингдек, уларнинг ушбу рўйхатларга киритилганлиги ёки киритилмаганлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотнома берилади.

⛔️Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш ташкил этилади


Ҳукумат қарори (247-сон, 21.04.2025 й.) билан “Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги низом тасдиқланди.

🔰Низом нотурар бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини аниқлаш ва хатловдан ўтказиш, хатлов натижаларини расмийлаштириш, бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш мезонлари ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартибини белгилайди.

📝Низомга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари "Давлат мулки" АТда бўш турган давлат кўчмас мулк объектларининг ҳисобини юритиш соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:

🔹тоифаларга ажратиш бўйича:

▪️бўш турган;
▪️меъёрга асосан ортиқча майдон аниқланган;
▪️қурилиши тугалланмаган (1 йилдан ортиқ муддатда);

🔹самарали фойдаланиш чоралари кўрилганлиги бўйича:

▪️ривожлантириш дастурларига киритилган;
▪️оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган;
▪️давлат-хусусий шериклик дастурига киритилган;
▪️ижарага бериш учун оммавий савдоларга чиқарилиши белгиланган.

✔️Марказ аниқланган бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни хатлов якунлангандан сўнг 10 кун муддатда ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Янги Ўзбекистон” университети фаолияти янада
такомиллаштирилади


“Янги Ўзбекистон” университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-151-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди.

❇️Қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹энг иқтидорли ёшлар ва юқори салоҳиятли профессор-ўқитувчиларнинг илмий мактабларини шакллантириш;

🔹халқаро стандартлар ва илғор тажриба асосида тиббиёт соҳасида таълим, амалиёт ҳамда илмий тадқиқот фаолияти уйғунлигини таъминлаш, соҳа учун рақобатбардош ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш.

📋Университет ҳузурида Илғор билим ва тажрибалар трансфери маркази ташкил этилади.

✔️2025/2026 ўқув йилидан Университетнинг магистратура мутахассисликлари талабаларига Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан таълимнинг бакалавриaт босқичига жорий қилинган давлат грантини ажратиш тартиби жорий этилади.

📝2027 йил 1 декабргача Университет учун олиб келинадиган ва муқобили Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилма, дастурий ва техник воситалар, бутловчи қисмлар божхона тўловларидан (ҚҚС, акциз солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Университетда тиббиёт факультети ташкил этилади


🔰Қарорга кўра, Университетда техника ва тиббиёт соҳаларидаги илмий-тадқиқот лойиҳаларини грант асосида молиялаштиришнинг янги механизми жорий этилади. Бунда:

🔸илмий-тадқиқот лойиҳасини 1 йиллик молиялаштириш қиймати БҲМнинг 2 500 баробаридан юқори бўлган ҳолларда ушбу лойиҳани молиялаштириш халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори 30 талик рўйхатга кирган олий таълим ташкилоти хулосаси асосида амалга оширилади;

🔸илмий-тадқиқот лойиҳаларига ажратилган маблағларнинг камида 60 фоизи ушбу лойиҳа доирасида фойдаланиш учун тегишли асбоб-ускуна харид қилишга йўналтирилади.

Шунингдек, илмий-тадқиқот лойиҳасини 1 йиллик молиялаштириш қиймати БҲМнинг 5 000 баробаридан юқори бўлган ҳолларда ушбу лойиҳа раҳбарига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

▪️илмий-тадқиқот лойиҳаси умумий қийматининг камида 20 фоизини ҳамкорликда молиялаштириш мақсадида хорижий грантларни жалб қилиш;

▪️илмий-тадқиқот лойиҳасини 3 нафар докторант ва 10 нафар магистрантни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;

▪️илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда камида 10 нафардан иборат тадқиқотчилар гуруҳини тузиш ҳамда камида Хирш индекси 20 дан юқори бўлган 1 нафар чет эллик олимни жалб қилиш.

🏢Университетда Европа стандартлари асосида Германия Федератив Республикасининг олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда тиббиёт факультети ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади


“Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-73-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра:

🏢Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади;

🏛Университет республикада педагог кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланди.

🔰2025/2026 ўқув йилидан:

🔸Университетнинг бошқарув тизими “Янги Ўзбекистон” университети тажрибаси асосида тубдан такомиллаштирилади;

🔸Университетнинг мавжуд 14 та факультети мақбуллаштирилиб, 6 та педагогика олий мактаблари ташкил этилади;

🔸академик фаолият рақамлаштирилган бошқариш тизими (Learning management system) орқали йўлга қўйилади ҳамда “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизими билан интеграция қилинади;

🔸Университетнинг бакалавриат таълим йўналишларига 1-курсдан халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди


🔰Фармонга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан педагог кадрлар тайёрлаш бўйича:

🔸педагог кадрларни тайёрлаш фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича ташкил этилиб, сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди;

🔸олий педагогик таълим йўналишида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилади.

❇️2025/2026 ўқув йилидан хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Университетнинг халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишларида дарс бериш учун профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш тизими йўлга қўйилади.

🏛2026/2027 ўқув йилидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Госпитал педагогика” магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

✔️2026 йил 1 сентябрдан республикадаги мавжуд педагогика техникумларининг ўқув жараёнига халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзбекистонда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш лойиҳаси амалга оширилади


“Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-152-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар “Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш” лойиҳасининг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹2025–2029 йиллар давомида замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қуриш ва 72 мингтадан зиёд қўшимча ўқув ўринларини яратиш орқали соҳадаги навбатлилик коэффициентини камайтириш;

🔹камида 500 нафар ногиронлиги бор ўқувчилар учун инклюзив таълим шароитларини яратиш;

🔹давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини халқаро талабларга мувофиқлаштириш, компетенцияларга асосланган таълим тамойилларини жорий этиш, лаборатория машғулотларини STEM стандартларига мувофиқ ташкил қилиш;

🔹халқаро талаблар ва ёндашувлар асосида 36 минг нафар педагог кадрларнинг касбий ривожланишини таъминлаш, малака оширишнинг “аралаш ўқитиш” моделини жорий қилиш.

🏛Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мева-сабзавот маҳсулотларини реализацияга чиқарадиган айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади


Манба: ПҚ-136-сон, 08.04.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталогини юритиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (263-сон, 28.04.2025 й.) билан “Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида” ги низом тасдиқланди.

📋Низом маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, солиқ имтиёзларига маҳсулотларнинг (товарларнинг ва хизматларнинг) идентификация кодларини бириктириш тартибини белгилайди.

📝Ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган товарлар ҳамда кўрсатиладиган хизматлар миллий каталог объекти ҳисобланади.

✔️Миллий каталог қуйидаги ҳолатларда ва мақсадларда ишлатилади:

▪️электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда;
▪️онлайн-НКТ чекларида;
▪️божхона юк декларациясини тўлдиришда (божхона чегарасидан биринчи марта олиб кирилаётган товарлар бундан мустасно);
▪️қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.

📌Миллий каталогдан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги tasnif.soliq.uz расмий веб-сайти орқали фойдаланилади.

🔗Маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) учун солиқ имтиёзлари солиқ органлари томонидан ушбу имтиёзлар назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодларига бириктирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM