Huquqiy axborot
353K subscribers
6.45K photos
534 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Aдлия_хабари

🤩 Адлия спартакиадаси ўтказилади

❗️Жорий йилнинг 10-12 июнь кунлари Адлия спартакиадаси ўтказилади.

📌 Спартакиадани ўтказишдан мақсад: Президентнинг 2020 йил 30 октябрдаги фармони ижросини таъминлаш, Адлия вазирлиги тизимида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, спорт билан мунтазам шуғулланишини рағбатлантириш, шунингдек ходимлар ўртасида жамоавий ва дўстона муҳитни шакллантириш ҳисобланади.

🏆 Спартакиадада вазирлик Марказий аппарати ҳамда ҳудудий адлия органлари ходимлари қуйидаги спорт турларида ўзаро беллашади:

мини-футбол;
стол тенниси;
шахмат;
бадминтон;
армрестлинг ва бошқа.

⛹️‍♂️ Спорт турлари team building шаклида бўлиб ўтади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot