#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади
“Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–243-сон, 16.05.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан ҳар йили республика аҳолисини вирусли гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача, полимераза занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача, вирусли гепатит “С” тури билан касалланган беморларни даволаш 10,5 минг нафаргача етказилади.
❗️2022 йил 1 сентябрдан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликни белгилаш билан бирга уларни ўз ҳисобидан гепатитнинг “В” ва “С” турларига скрининг текширувларидан ўтказиш тартиби жорий этилади.
📁Қарорга кўра, 2022 йил 1 ноябргача жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади.
☑️ 2022 йил 1 июлдан Вирусология илмий-тадқиқот институтида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг (донорларнинг) қон плазмаси банки яратилади.
➡️ 2022 йил 1 июлдан нодавлат тиббиёт ташкилотлари қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган ходимлар гепатит “В” инфекциясига қарши эмланади.
🗓 2024 йил 1 январдан нодавлат тиббиёт ташкилотларида қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган ходимларнинг гепатит “В” инфекциясига қарши эмланган бўлиши ҳамда Реестрнинг юритилиши тиббий фаолиятни лицензиялаш талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.
💰2022 йил 1 июлдан ҳар йили кенг тарқалган вирусли инфекциялар муаммоларининг илмий ечимини таъминлашга қаратилган лойиҳаларга танловлар асосида маблағлар ажратилади.
🔘 Қарорга кўра, 2022–2023 йилларда эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги 119 016 нафар ходимнинг (шундан 2022 йилда 47 605 нафари) гепатит “В” инфекциясига қарши эмланиши назарда тутилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
🚫 Ҳайдовчига транспорт воситасини спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланади.

Арбитраж судида кўрилаётган даъвони таъминлаш чоралари иқтисодий суд томонидан кўрилиши мумкин
“Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (ЎРҚ–769-сон, 16.05.2022 й.)
✅ Кодексга арбитр тушунчаси киритилиб, арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар, жумладан, арбитрни тайинлаш, арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар муҳокамаси кўрилиши белгиланди.
☑️ Шунингдек, арбитрлар, арбитраж таркиби томонидан тайинланган экспертлар, арбитраж муассасасининг ходимлари, ҳакамлик судьялари – арбитраж ёки ҳакамлик муҳокамаси давомида ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида гувоҳ сифатида чақирилиши ва сўроқ қилиниши мумкин эмаслиги белгиланди.
📋 Эндиликда арбитраж судида кўрилаётган даъвони таъминлаш чоралари арбитраж муҳокамаси тарафининг аризасига кўра иқтисодий суд томонидан кўрилиши мумкин.
🔢 Қонун билан арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишларни юритиш тартиби белгиланди.
❗️Шунингдек, Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг 2 баравари (540 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.

🔰Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:
➖автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;
➖ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспортни ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;
➖ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);
➖хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт ҳайдовчиси ва йўловчилари.
❗️Мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.

Мураккаб операцияларни бажарган хирургларга қўшимча устама жорий этилади
https://bit.ly/3wmNfpv

Teletype
Мураккаб операцияларни бажарган хирургларга қўшимча устама жорий этилади
“Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент...
#Давлат_хизматлари
✅ Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.
🔰Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:
▫️ уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
▫️ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
▫️республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
▫️ Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
▫️ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
▫️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
▫️ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;
▫️ ёшга доир пенсия олувчилар.
❗️ Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун давлат музейларига бепул киритилади.

#Адлия_хабари
❗️Давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида @tezkor_murojaat_bot телеграм боти ишга тушди.
⏩ Мазкур ботга Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ органлари фаолияти билан боғлиқ эътирозлар ёки давлат хизматлари кўрсатилиши юзасидан таклифларни аудио, видео ва бошқа форматларда йўллаш мумкин.
📲 Ботга юборилган мурожаатлар реал вақт режимида кўриб чиқилиб, уларга тезкорлик билан жавоб берилади.

#2022_йил_1_июндан
⚡️38 турдаги давлат хизматларини ЯИДХПда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
⚡️38 турдаги давлат хизматларини ЯИДХПда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
2022 йилда 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қурилади
“Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–249-сон, 18.05.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, 2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари кластер усулида амалга оширилади.
➡️ Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2022 йилда жами 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қуриш назарда тутилган.
🔰 Бунда:
▫️манзилли рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан секторлар раҳбарларининг жойларда жамоатчилик фикри ва талабини инобатга олган ҳолда билдирган таклифлари асосида шакллантирилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланади;
▫️лойиҳа ташкилотларини жалб этиш, масъул ташкилотлар билан техник шартларни келишиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил этиш ишлари буюртмачи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
▫️ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда шакллантирилган нархлар “Шаффоф қурилиш” электрон платформаси орқали давлат экспертизасидан ўтказилади;
▫️кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишларини амалга оширувчи бош пудратчи ташкилот энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқланади.

✅ Солиқ тўловчининг солиқ даври давомида қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига (курсни тугатганлик тўғрисида шундай ташкилотлар томонидан берилган ҳужжат мавжуд бўлганда) тўлаш учун йўналтириладиган, БҲМнинг 8 бараваригача (2 млн 160 минг сўмгача) бўлган миқдордаги иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди.

✅ Ҳайдовчи транспортни бошқариш пайтида телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.

🏥 Қонунчиликка кўра, кохлеар имплантация операциялари Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ўтказилади.
➡️ Бемор болалар учун кохлеар имплантация операциясини ўтказиш ва операциядан кейинги реабилитация тадбирлари бепул амалга оширилади.
➡️ Шунингдек, имплантатлар 5 ёшга тўлмаган болаларга бепул тақдим этилади.
⚠️ Боланинг ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ҳомийлар бепул имплантат ҳисобига операция учун навбат кутишни исташмаса, имплантатни ўзлари сотиб олишлари мумкин.

🔰Қонунчиликка кўра:
🔸“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади;
🔸Марказларда аҳоли ва тадбиркорларга электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи жойлар ташкил этилади.

#Aдлия_хабари
🤩 Адлия спартакиадаси ўтказилади
❗️Жорий йилнинг 10-12 июнь кунлари Адлия спартакиадаси ўтказилади.
📌 Спартакиадани ўтказишдан мақсад: Президентнинг 2020 йил 30 октябрдаги фармони ижросини таъминлаш, Адлия вазирлиги тизимида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, спорт билан мунтазам шуғулланишини рағбатлантириш, шунингдек ходимлар ўртасида жамоавий ва дўстона муҳитни шакллантириш ҳисобланади.
🏆 Спартакиадада вазирлик Марказий аппарати ҳамда ҳудудий адлия органлари ходимлари қуйидаги спорт турларида ўзаро беллашади:
➖мини-футбол;
➖стол тенниси;
➖шахмат;
➖бадминтон;
➖армрестлинг ва бошқа.
⛹️♂️ Спорт турлари team building шаклида бўлиб ўтади.

☑️ Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
🔹аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;
🔹зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.
🚫 Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.
⏩ Товуш сигналини сабабсиз бериш 270 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Ҳукумат қарорига асосан, педагоглар аттестациядан ўтиш учун ҳар йили 1 январдан 1 мартгача ва 1 августдан 1 октябргача бевосита ДХМ, ЯИДХП ёхуд Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
📁 Бунда ариза берувчилар (жисмоний шахслар) аттестациядан ўтиш бўйича сўровнома тўлдиради ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
🔸педагогнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистонда тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);
🔸қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);
🔸 педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома.
✅ Педагог кадрларни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
💰Навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

2022/2023 ўқув йилидан ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади
✅ Ҳукумат қарорига (271-сон, 19.05.2022 й.) кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади (илгари 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши керак эди).
2022 йил 1 июнгача ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида мактаб формаларига эҳтиёж аниқланади.
💰Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.
📍Шунингдек, 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, давлат мактаблари ўқувчилари учун ягона мактаб формаси шакллари Ҳукуматнинг 15.08.2018 йилдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган эди.

Киберхавфсизлик Қонун билан тартибга солинди
Батафсил инфографикада👆