Huquqiy axborot
367K subscribers
6.42K photos
516 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

⚡️ Прокурор ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажара бориб:

▪️фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги тўғрисидаги аризалар, шикоятлар ҳамда бошқа маълумотларни кўриб чиқади ва текширади;

▪️аризачиларга уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тартибини тушунтиради;

▪️фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишининг олдини олиш ва бартараф этиш, қонунни бузган шахсларни жавобгарликка тортиш ҳамда етказилган зарарни қоплаш чора-тадбирларини кўради;

▪️шунингдек белгиланган ваколатлардан фойдаланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔖 Иш берувчининг айби билан меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрсатмаларга биноан иш берувчининг (ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар) маблағлари ҳисобидан реабилитация қилишнинг техник ва махсус транспорт воситалари билан таъминланиши белгиланган.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

⚠️Қонунчиликка кўра, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда, муомаладан чиқарилиши ва далолатнома тузилиб, йўқ қилиб ташланиши керак.

📦 Бунда улар бошқа дори воситалари ва тиббий буюмлардан алоҳида махсус изоляция қилинган жойда сақланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, 10 ва ундан ортиқ йўловчидан иборат гуруҳлар чипталарининг умумий қийматидан жамоавий чипта бўйича қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим қилинади:

🔹 йўналиш масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

▪️ гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;

▪️ гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;

🔹 йўналиш масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

▪️ гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;

▪️ гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔖 Марказий тизимга уланган хонадонларда иссиқ сув 50-75°С бўлиши керак.

💧Иссиқ сув ҳароратининг йўл қўйиладиган четга чиқиши:

▪️тунги вақтда (соат 0:00 дан соат 05:00 гача)5°Сдан ортиқ эмас;

▪️кундузги вақтда (соат 05:00 дан соат 00:00 гача) 3°Сдан ортиқ эмас.

📌 Агар иссиқ сув юқоридаги талабларга жавоб бермаса, у учун тўловлар ичимлик суви тарифида тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📜Қонунчиликка кўра, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:

🔹вақтинчалик меҳнат лаёқатини йўқотиш билан боғлиқ касаллик вақтида (шикастланишда);

🔹санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида даволанганда;

🔹касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;

🔹карантинда;

🔹сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;

🔹меҳнат лаёқатини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.

📝 Қуролли Кучларнинг тузилиши ва уларни ташкил этиш қонун билан белгиланади.

✔️Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔖Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир.

🌐 Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔍 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилилади.

Тўловлар ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада кўрсатилган ҳар бир ёввойи ҳайвон учун киритилади. Тўловлар мазкур рухсатномалар берилаётганда киритилади.

📝 Ёввойи ҳайвонлар тўловга мувофиқ миқдорда тутилади. Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар миқдорлари белгиланган.

⚠️ Агар бирон-бир ҳайвон овчилик хўжалигига ёки инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ҳайвон сифатида тутиладиган бўлса, унинг учун тўлов ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM