Hudud Inform
7.46K subscribers
18.8K photos
4.25K videos
20 files
14.8K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Туризм ва спорт вазирлиги “Халқаро автомобилсиз кун” танлови ҳақида эълон қилади

Туризм ва спорт вазирлиги “22 сентябрь – Халқаро автомобилсиз кун” муносабати билан танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади! Танловда оммавий ахборот воситалари, блогерлар ҳамда барча фуқаролар иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Автомобилсиз кун акциясида иштирок этиб, унинг доирасида олинган сурат ва видеоларни қуйидаги хештегларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий тармоқлар (Instgram, Facebook, Twitter, Telegram)да жойлаган ҳамда энг кўп кўрилган постлар эгалари велосипед ва спорт экипировкаларини қўлга киритади:
#carfreeday_uzbekistan
#shaxsiynamunakursat
#avtomobilsizbirkun
Бунда 5 нафар биринчи ўрин эгалари – велосипед, 5 нафар иккинчи ўрин эгалари спорт экипировкалари билан мукофотланади.

Шу билан бирга, автомобилсиз кун акциясини энг фаол тарғиб қилган 5 нафар оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар велосипед билан мукофотланади.

Ғолибларга мукофотлар 27 сентябрь – Бутунжаҳон туризм куни Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов томонидан тантанали равишда топширилади.

Автомобилсиз кун акциясини ўтказишдан мақсад мамлакатимиз аҳолиси ўртасида экологик маданият ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, йўл ҳаракати хафсизлигини янада такомиллаштиришга йўналтирилган.

Шундай экан, барчангизни юқоридаги хештегларни қўллаган ҳолда танловда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси ишга велосипедда келди

22 cентябр — «Халқаро автомобилсиз куни» муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатларида кун давомида автомобилдан фойдаланмай пиёда ёки велосипеддан фойдаланиш бўйича турли хил акциялар ўтказилмоқда.

Жумладан, юртимизда ҳам аҳоли ўртасида экологик маданият ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида «Автомобилсиз кун» акцияси ташкил қилинди.

Элчи Муҳсинхужа Абдураҳмонов Япониядаги ватандошларни ушбу акцияда фаол иштирок этишга чорлади.

#carfreeday_uzbekistan
#shaxsiynamunakursat
#avtomobilsizbirkun

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform