Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#ЙТҲ

Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

Интернет тармоғида трақаётган махсус хизмат томонидан сув каналидан автомобилни олиб чиқиш тадбири акс этган видео ҳақида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

11 июль куни эрталаб тахминан соат 06:30 да Шайхонтоҳур туманидаги Бунёдкор ва Сеул кўчалари кесишмасида «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси М.У. ҳозирча номаълум бўлган сабабларга кўра транспорт воситасининг бошқарувини йўқотиб, кўприкдаги темир тўсиққа урилган ва тўсиқни синдириб «Бўрижар» каналига тушиб кетган. ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. ЙТҲ сабаби аниқланмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#ЙТҲ

⚡️Қоракўл туманида содир бўлган
ЙТҲ юзасидан маълумот

🔹2022 йил 23 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76 автомобиль йўлининг 1-километрида жойлашган 15-мактаб яқинида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. "Nexia-2" русумли автомобилда тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланаётган вақтда пиёдалар ўтиш жойидан велосипедни еталаб ўтаётган фуқаронинг велосипедини уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб пиёдалар йўлакчасида кетаётган икки нафар болани уриб юбориб, автомобиль ағдарилган.

🔹ЙТҲ натижасида пиёдалардан бири, 2013 йилда туғилган У.У. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда тезликни меъёридан оширмасдан, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

https://t.iss.one/hudud_inform