Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Ички_ишлар_вазирлиги

Бугун ижтимоий тармоқларда "Чилонзор туманида милиция ходимлари фуқарони автобусга олиб чиқишга уринишаётган видеоси тарқалди. Ҳодисага нима сабаб бўлгани номаълум" деб тарқалган видеолавҳа юзасидан Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълумоти.

⚡️ Жорий йил 1 июнь эрталаб соат тахминан 04.30 ларда Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент ҳалқа йўли чеккасидаги “Тошкент” савдо мажмуаси ва “Дўстлик” буюм бозорлари ташқарисида, вилоят солиқ органлари томонидан ўрнатилган тартибга зид равишда ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чора кўриш ишлари амалга оширилаётган вақтда, бир қатор фуқаролар томонидан норозилик билдирилган, шунда жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳудудга вилоят ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари жалб қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳудудда жамоат тартиби тикланиб, ноқонуний ҳаракатларга барҳам берилган.

Ҳолат юзасидан текширув ишлари амалга оширилиб, унинг якуни бўйича қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Ички_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ҳозирда мамлакатимизда эълон қилинган карантин туфайли Темурбеклар мактабига бу йилги қабул қандай бўлади?

➡️
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига асосан, “Темурбеклар мактаби”га жорий йилда умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат мактабларининг (кейинги ўринларда – умумтаълим мактаблар) 9-синфини тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномага эга, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган ҳамда ҳаққоний ва шаффофлик тамойилларига асосланган саралаш танловидан муваффақиятли ўтган, эркак жинсли Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўқишга қабул қилинади.

Номзодлар учун дастлабки танлов “Темурбеклар мактаби”га ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг аризалари асосида яшаш жойи бўйича мудофаа
ишлари бўйича бўлимларда ўтказилади.

Жорий йилда мазкур қарор талаблари асосида номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш
ишлари белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Ички_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Паспортим йўқолганлиги сабабли 30 мартгача вақтинчалик паспорт олган эдим. Карантин сабабли вақтинчалик паспортим муддати тугади. Менга қандай маслаҳат берасиз. Мен яшайдиган Вобкент тумани қизил ҳудудда жойлашган.

➡️
Хавфсизлик нуқтаи назаридан Сиз яшаётган жойда карантин тадбирлари юмшатилиб “Сариқ” тоифали ҳудудга айлантирилгач, Сиз Вобкент тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига учрашишингиз ва фуқаролик паспортини расмийлаштиришингиз мумкин бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform