#Инновация
Ўзбекистонда ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати ишлаб чиқарила бошланди
Ўзбекистонда алоҳида иқтисодий ҳудуднинг резидент-компанияси "Технополис Москва" — "Хирана+" ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратининг дастлабки донасини ишлаб чиқарди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати.
"Хирана+" компаниясининг бош директори Василий Шимконинг таъкидлашича, мазкур завод 2020 йил августда мамлакат раҳбари иштирокида очилиши белгиланган.
Ушбу ишлаб чиқаришга 8 миллион доллардан кўп инвестиция жалб қилинади ва 100 киши учун иш ўрни яратилади.
Режага кўра, йил охиригача заводда мазкур аппаратдан 100 дона ишлаб чиқарилади. Келгусида ишлаб чиқариш кўлами йилига 500 та ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати ва 500 та наркозли–нафас олиш аппаратига етказиш белгиланган.
Ушбу тиббиёт техникаларини Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистонга сотиш мўлжалланмоқда, дейилади хабарда.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform