Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Мен университетда ишлайман. Яқин орада туғиш таътилига чиқишим керак. Карантин тугамаса ҳам менга меҳнат таътили бериладими?

➡️ Меҳнат кодексига кўра, ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра, тегишлича ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин ёхуд болани парваришлаш таътилидан кейин берилади.

Агар сиз бунга қадар ишланган давр учун меҳнат таътилидан фойдаланмаган бўлсангиз ўз ҳоҳишингизга кўра, юқоридаги тартибда меҳнат таътилига чиқишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
14 ёшгача болалар пули тўланиши карантин вақтида танаффуссиз давом эттирилса, 6 ойгача бериладими ёки карантин тугагунчами?

➡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармонига асосан, жорий йилнинг март-июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттирилади, яъни кейинги 6 ой муддатга узайтириб қўйилади, агар бу давр ичида бола 14 ёшга тўлса, нафақа тўхтатилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат хизматлари агентлиги директорининг матбуот котиби Севара Закирова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига ажратиш тартибини тушунтириб берсангиз?

➡️
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сон қарорига асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий этилган тартибга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкаларини тақдим этиш ҳоллари бундан мустасно.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Республика махсус комиссиянинг ҳудудлар бўйича автомашиналар ҳаракатига оид қарори бўлганда, туман комиссияси ушбу қарорда белгиланган имтиёз ушбу ҳудудга амал қилмаслиги тўғрисида қарор чиқариши мумкинми?

➡️
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, республика ҳудудлари жорий йилнинг 11 майидан эътиборан туман ва шаҳарлар даражасида тоифаларга ажратилган.

Агар минтақа “яшил ҳудуд” бўлса, шаҳарлардан бирида коронавирус инфекцияси мавжуд бўлса, унда бу шаҳар ўз мақомини ўзгартиради, ўзгаришлар бутун минтақага тааллуқли бўлмайди.

“Қизил” ва “сариқ” карантин даражаларига эга бўлган жойларда туманлар ва шаҳарлар коронавирус билан касалланган фуқаролар бўлмаса, “яшил” даражага эга бўлиши мумкин.

“Яшил” ва “сариқ” даражалари сақланиб қолади, ҳатто баъзи туманларда ёки шаҳарларда инфекция бўлса ҳам. Вазият фақат туман ёки шаҳарни ўзгартиради.

Республика махсус комиссияси томонидан чиқарилган қарор республиканинг бутун ҳудудида амал қилади.

Республика махсус комиссияси томонидан муайян ҳудудга чекловлар бекор қилинган ёки имтиёзлар берилган вақтида ушбу ҳудуд “яшил” ёки “сариқ” тоифага мансуб бўлиб, кейинчалик яна касалликлар сони ортиб борганда ушбу чекловларни яна қайта ўрнатилиши бўйича туман ёки шаҳар комиссияси санитария марказлари билан биргаликда вилоят ҳокимликларига таклиф киритади.

Ушбу таклифлар ўрганиб чиқилгач, яна ушбу ҳудудни қизил ҳудудга киритилганлигини маълум қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат хизматлари агентлиги директорининг матбуот котиби Севара Закирова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилиши мумкинми?

➡️
Ўзбекистон Републикаси Солиқ кодексининг 392-моддасига асосан агар якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномани топширади.

Бунда ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) ҳар бир ёлланган ходимга белгиланган тартибда берилган ҳисобга олиш карточкаларини ҳам белгиланган муддатларда солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига топширади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Мен Самарқанд вилоятида яшайман. МИБ ходимлари карантинда пайтида пулсиз ўтирган аҳолига коммунал тўловларни тўламаса, судга тортиш билан таҳдид қилмоқда. Ҳозирги шароитда аҳоли даромадлари пасайган бўлса, буларнинг иши қанчалик тўғри? Бундай ҳолларда қандай йўл тутиш керак?

➡️
МИБ ходимлари ўзларининг фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ва бошқа қонунҳужжатларига асосан амалга оширади.

Ушбу ҳужжатларга кўра, МИБ ходимлари энергия ресурсларидан бўладиган қарздорликни суднинг ёки бошқа ташкилотларининг ҳужжатлари мавжуд бўлганда уларни ижро этиши ва ундирувга қаратиши ёки ижро ҳаракатларини амалга ошириши мумкин.

Агар МИБ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлсангиз юқори турувчи органга ёки суд мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат хизматлари агентлигининг матбуот котиби Севара Закирова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Никоҳ ФҲДЁ идорасида қанча муддатда қайд этилиши керак?

➡️
Никоҳланувчилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига никоҳ қайд этилишидан бир ой илгари никоҳга кириш тўғрисида ариза берадилар.

Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи қуйидаги ҳолларда бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин:
ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат хизматлари агентлигининг матбуот котиби Севара Закирова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ҳужжатларга апостиль қайси органлар томонидан қўйилади?

➡️
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги “Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 307-сон қарорига асосан ҳужжатларга апостиль:

тегишли ҳудуддаги
адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан;

судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан;

прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан;

таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан;

бошқа расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қўйилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Адлия_вазирлиги

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган айрим ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Адлия_вазирлиги

Табиий офатдан жабрланган фуқароларнинг 18 турдаги ҳужжати бепул тикланиши мумкин

Лойиҳада нималар назарда тутилган?

Қарор лойиҳасида тўловлардан озод қилинадиган 18 турдаги ҳужжатлар рўйхати тасдиқланиши назарда тутилмоқда.

Хусусан: туғилганлик, никоҳ тузилган (ажралган)лик ва ўлим ҳақида гувоҳномалар; Ўзбекистон Республикаси фуқароси ID-картаси ва хорижга чиқиш биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаро идентификация ID-картаси; давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома); ҳарбий гувоҳнома ва заҳирадаги офицернинг гувоҳномаси; транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси; ҳайдовчилик гувоҳномаси; нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликати ва реестрдан кўчирма; кўчмас мулк объектларининг кадастр паспорти ва бошқалар.

Бундан ташқари, мазкур ҳужжат лойиҳасида фавқулодда вазиятлар, шунингдек, маиший тусдаги офатлар юз бергани ҳолатлари Ўзбекистон ҳудудида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тасдиқланиши, агарда бундай ҳолатлар хорижий давлатлар ҳудудида юз берган тақдирда, ўша хорижий давлат ваколатли идорасининг ёки Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларидан олинадиган маълумотнома асосида тасдиқланиши белгилаб қўйилмоқда.

Ушбу ҳужжатнинг қабул қилинишини фуқароларимизни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан янада қўллаб-қувватлаш ва ҳимоялаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг яққол намунаси сифатида кўриш мумкин.

Адлия вазирлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform