Hudud Inform
8.58K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Ёшлар_масаласи

Ёшлар иштирокига оид масалалар муҳокама қилинди

Бугун, 29 июнь куни “Юксалиш” Умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда У-Репорт лойиҳасининг Ўзбекистондаги ҳамкорлари томонидан “Ёшларни жорий ислоҳотлар ва қарор қабул қилиш жараёнларига жалб этиш” мавзусида онлайн давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, БМТнинг тегишли ихтисослашган институтлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, шунингдек, мамлакатнинг барча ҳудудларидан ёшлар иштирок этди.

Онлайн давра суҳбатида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева нутқ сўзлаб, ёшларни 30 июнь – Ёшлар куни билан муборакбод этди. Мамлакатимизда ёшларга нафақат эртанги куннинг бунёдкори, балки бугуннинг ҳал қилувчи кучи сифатида юксак эътибор қаратилаётгани борасида сўз юритди.

Бундан ташқари, онлайн тадбирда давлат ва ёшларнинг ҳамкорликдаги фаолиятларига оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, У-Репорт платформаси орқали Ўзбекистондаги давлат органлари ва ёшлар ўртасидаги мулоқотлар натижалари, ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари асосида давлат органлари томонидан амалга оширилган амалий тадбирлар натижаларига урғу берилди.
Шунингдек, жорий ислоҳотларни амалга оширишга оид қарорларни қабул қилишда ёшларнинг овози муҳим эканлиги таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform