Hudud Inform
8.51K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️ Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ва Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг
Ўзбекистон Республикасида рус тили ва умумий фанларини рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган "Зўр!" (“Класс”) лойиҳасининг 2-босқичини амалга ошириш мақсадида Россиялик 32 нафар мутахассислар юртимизга етиб келди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИММУНИЗАЦИЯ НИМА?

✍️ Видеоматериал Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Зойир Мирзаев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 1 февралдан бошлаб қисқа муддатли даволаниш таътилига чиқди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, ўринбосарга тенглаштирилган ҳоким маслаҳатчилари ҳам қисқа муддатли даволаниш таътилига чиқиб, вилоят шифохоналарида саломатлигини тиклаб олишади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш хусусиятлари
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060- сон қарори)

Ер участкаларига бўлган қуйидаги ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:

🔷 Ўзбекистон Республикаси фуқаросига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, деҳқон хўжалиги, жамоа боғдорчилиги ва узумчилик хўжалигини юритиш учун, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;

🔷 юридик ва жисмоний шахсга қишлоқ ва ўрмон хўжалигини (қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) ва фермер хўжаликлари бундан мустасно) юритиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун берилган ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;

🔷 юридик ва жисмоний шахсга қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланиш муддатлари кўрсатилмай берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи;

🔷 юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланишнинг муайян муддати белгилаб берилган ер участкаларидан муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи;

🔷 юридик ва жисмоний шахс, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусийлаштирилган ёки сотиб олинган ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи;

🔷 юридик ва жисмоний шахсга ижарага берилган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Китобсеварлар ўртасида қизғин баҳслар давом этмоқда!

📚 Президентнинг 5 муҳим ташаббуси доирасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида “Ёш китобхон” танловининг маҳаллий босқичлари ўтказилмоқда.

🔸 Агентлик ахборот хизмати хабарига кўра, танловнинг ушбу босқичида 3 та ёш тоифаси бўйича саралаш босқичларида юқори натижаларни эгаллаган 3427 нафар иштирокчилар “Бадиий асарлар билимдони” ва “Тезкор савол-жавоб” шартлари асосида ўзаро беллашмоқдалар

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

📹 Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ичидаги қурилиш ишларини танқид остига олди

🔹 Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги "Махсус ракурс" кўрсатувининг навбатдаги сони тақдим этилди.

Давлат раҳбари 25 январь куни бўлиб ўтган инвестиция лойиҳалари тақдимотида пойтахт учун таклиф этилаётган саноат ва логистика лойиҳаларини маъқуллади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президентининг "Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳамда "Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

📆 Хусусан, улуғ мутаффакир шоир ва давлат арбобининг хотирасини йил давомида кенг миқёсда тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида Туркий маданият халқаро ташкилоти – ТУРКСОЙ томонидан 2021 йил учун тайёрланган йиллик календарнинг январь саҳифаси Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган инфографика билан безатилди.

🤝 Календарь туркий тилли мамлакатларда кенг тарқатилди. Шунингдек, ТУРКСОЙ календарларининг ҳар йилги сонларида Алишер Навоий хотираси ёдга олиниб, махсус саҳифалар ажратилиши бўйича келишувга эришилди.

🇺🇿🇹🇷 Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши – Туркий Кенгаш доирасида "Алишер Навоий мукофоти"ни таъсис этиш билан боғлиқ жараён амалга оширилмоқда. Хусусан, Туркий Кенгаш Котибияти билан Алишер Навоий номидаги "Турон бирлиги" мукофотининг таъсис этилишига оид таклиф лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Манба:
https://t.iss.one/iadunyo_uz/5633

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️ Солиқ тўловчилар диққатига 👆

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

✍️ ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 28 январь куни ижтимоий тармоқда “Хизмат автомобиллари олдида рақс тушаётган эркатойлар” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 28 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари хизмат юзасидан Тошкент вилоятига келишган вақтида, Олмалиқ шаҳар, “Кимёгар” МФЙ, Металлург кўчаси, 42-уй олдида жойлашган “Ҳилол” меҳмонхонасига жойлашишган.
Меҳмонхона ёнида тўхтаб турган, ходимлар бошқариб келган, “Ласетти” русумли, 75 597 VSF ва 75 674 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобиллари олдида, соат 20:00ларда фуқаролар, 1982 йилда туғилган Е.Ч., 2003 йилда туғилган Б.У., Б.М., Б.Р. ва О.М.лар турли ўйинларга тушиб, уятли хатти-ҳаракатлари орқали ҳурматсизлик, менсимаслик каби жиҳатларини кўрсатишган ва ушбу жараённи видео тасвирга олиб ижтимоий тармоқда тарқатишган.

Суд томонидан фуқаро Е.Ч. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-модда (майда безорилик)сида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси, вояга етмаган 4 нафар болаларнинг оналарига нисбатан ушбу Кодекснинг 47-модда (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик)си 1-қисми тартибида ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилиб, вояга етмаган шахслар эса Олмалиқ шаҳар 20-сонли ИДУМ ички рўйхатига олинган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Daryo.uz сайтининг телеграм ижтимоий тармоғида 2021 йил 14 январь куни “Андижонда саноат зонасидан ер олиб беришни ваъда қилиб, пора олган собиқ кадастр ходими қўлга олинди” сарлавҳаси билан мақолада Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи вилоят «Ермулккадастр» давлат корхонасининг собиқ ходими М.Н. 30 сотих ер майдонини кадастр ҳужжатлари билан расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига фуқаро А.Қ.дан 15 минг АҚШ доллар талаб қилганлиги, ўтказилган тезкор тадбир давомида М.Н. талаб қилинган пулнинг 5 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинганлиги, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) 211-моддаси (пора олиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари амалга оширилаётганлиги кўрсатиб ўтилган.

Андижон вилояти «Ермулккадастр» давлат корхонаси берган маълумотларга кўра 2019 йил 27 майдаги 498-к-сон буйруғига асосан фуқаро М.Н корхонага ишга қабул қилинган бўлиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси 25.06.2020 йилдаги 653-қ-сон қарор билан ички тартиб қоидаларини мунтазам бузганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 100-моддасининг 3-банди талаблари асосида бекор қилинган.

Ҳурматли фуқаролар ҳамда тадбиркорлар!
Агарда Сиз бизнинг хизматларимиздан фойдаланиш давомида тамагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёки Кадастр агентлигининг Комплаенс назорат хизматининг (тел: 71-202-55-81) мурожаат қилинг.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электрон рақамли имзони онлайн тарзда олиш

Бугун жуда кўп жараёнлар электрон ҳужжат айланиши орқали амалга оширилмоқда. Электрон рақамли ҳужжатнинг ҳақиқийлигини, унинг маълум бир шахсга мансублиги ва таркибининг ўзгармаслигини тасдиқлаш учун эса электрон рақамли белгилар мажмуи – электрон рақамли имзо бўлиши зарур. Таъкидлаш жоиз, электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо қоғоз ҳужжатга қўйилган анъанавий имзо билан бир хил аҳамиятга эга.

Ҳозир кўпчилик электрон рақамли имзо (ЭРИ) олишга қизиқмоқда. Сабаби у деярли ҳаммага керак. Биргина давлат хизматларидан онлайн фойдаланиб, рақамли имзо қўйиш орқали қанча оворагарчиликларнинг олдини олиш мумкин.

Бу турдаги имзони Давлат хизматлари агентлиги, E-imzo.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан олиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

✍️ Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Нурафшон шаҳрида Президент мактаби барпо этилади. Таълим маскани замонавий меъморчилик асосида қурилиб, барча қулайликларпга эга бўлади

Бунинг учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 40 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Президент мактабида ўқитиш жараёни табиий фанлар, технологиялар, техник ижодкорлик, cанъат, математика соҳаларини чуқур ихтисослашган ҳолда ўқитишга асосланган. Машғулотлар халқаро “STEAM – таълим” дастури асосида олиб борилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2020 йилда қанча ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олган?

2020 йилда 656 347 киши (2019 йилда 497 817 киши) Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиниб, рекорд кўрсаткич қайд этилган.

Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда ушбу давлат фуқаролигини олганлар сони ўсиб бормоқда.

Ўтган бир йилда Россия паспортига эга бўлганларнинг 3,5 фоизи ёки 23 минг киши Ўзбекистоннинг собиқ фуқаролари ҳисобланади.

Ўзбекистонга қўшни давлатлар – Тожикистондан 63,4 минг ва Қозоғистондан 43,4 минг киши Россия фуқаролари сафига қўшилган.

Шунингдек, 10 миллионга яқин чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар миграцион рўйхатга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда бир шахс ҳам Ўзбекистон, ҳам бошқа давлат фуқаролигида юриши мумкин эмас.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Коронавируснинг «Британча» штаммини одамлар орасига киришига йўл қўймадик» — Нурмат Отабеков

«Бутун дунёдаги кўплаб иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларни коронавирус касаллиги карахт ҳолатга келтириб қўйган бир пайтда, республикамиздаги эпидемик барқарорлик биздаги тизим нималарга қодир эканлигини кўрсатиб турибди.

«Британча» штамм аниқланган бемор аэропортнинг ўзида алоҳидаланган, шифохонага ётқизилган ва беморда ҳеч қандай асоратлар кузатилмаган.

Ютуғимиз шуки, биз аэропорт, қўйингки шифохона шароитида касаллик манбаини жиловладик, унинг одамлар орасига кириб кетишига йўл қўймадик».

АОКАдаги брифингдан

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан бош имом-хатиблар иштирокида тайёрланган "Ёшлар тарбиясига беэътибор бўлманг!" номли тарғибот ролиги.

Ушбу тарғибот ролиги "Ўзбекистон 24", "Маданият ва маърифат", "Маҳалла", "Ўзбекистон", "Ўзбекистон тарихи", "Оилавий", "Севимли", "Му5", "Узрепорт" телеканаллари орқали мунтазам намойиш этилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform