Hudud Inform
8.51K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова, возложив цветы к подножию памятника Первому Президенту в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о благородной деятельности, высоких человеческих качествах Ислама Каримова.
В церемонии возложения цветов приняли участие представители Администрации Президента, члены парламента и правительства, деятели науки и культуры, творческая интеллигенция, общественность города.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тошкент_шаҳри

✍️ Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг қарори билан шу кунгача Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокими лавозимида фаолият юритган Раҳмонов Бахтиёр Султонович эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Унинг ўрнига ушбу лавозимга Муллажанов Абдумажид Файзуллаевич тайинланди.

Абдумажид Муллажанов 1970 йилда Сирдарё вилоятида туғилган.
1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Кўп йиллар давомида қатор раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият юритган.

2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ, Даврон Абдулпаттахович Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон_Республикаси

"Орол Денгизи" кўлининг халқаро космик кемадан олинган видео тасвирлари

✍️ Видеоматериал Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати томонидан
тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"дан Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубига трансфер қилинди. Саудия Арабистони клубида легионерлар лимити тўла бўлгани сабабли ўзбекистонлик футболчи БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубига ижара асосда ўтди. Шартнома 2021 йилнинг 30 июнига қадар тузилди. Кейинчалик Машарипов “Ал Насср”га қайтиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📊 2020 йилда қайси ҳудудларда энг кўп тухум етиштирилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра,
2020 йил давомида республикамизда 7 825,0 млн. дона тухум етиштирилган. Бу ўтган йилга нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 100,7 % га тенг.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган тухум ҳажми:
🔸Самарқанд – 1328,2 млн.
🔸Тошкент – 1503,9 млн.
🔸Андижон – 699,1 млн
🔸Наманган – 602,6 млн
🔸Фарғона – 534,4 млн.
🔸Қашқадарё – 528,6 млн
🔸Сурхондарё – 516,0 млн
🔸Қорақалпоғистон Р. – 338,4 млн. .
🔸Бухоро – 436,6 млн.
🔸Жиззах – 318,3 млн.
🔸Навоий – 347,2 млн.
🔸Сирдарё – 174,9 млн.
🔸Хоразм – 496,8 млн. дона

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
‼️"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра

🗓2021 йил 1 февралдан бошлаб қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмаслиги муносабати билан ҳамда йўловчиларнинг имтиёзли транспорт карталарини сотиб олишларида ноқулайликлар туғилмаслигини инобатга олган ҳолда, 2021 йил 31 январь якшанба куни👇👇👇👇

Тошкент шаҳридаги барча транспорт карталари сотиш шаҳобчалари иш фаолияти юритишини маълум қиламиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ижтимоий тармоқлардаги энг оммабоп платформаларнинг 2021 йил январь ойидаги рейтинги

Facebook биринчи, ундан кейин Youtube, Whatsapp, FB Messenger ва Instagram.

Манба: Hootsuite тадқиқотлари.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🇺🇿🇦🇷 Аргентина вакиллари Ўзбекистон футзал терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувлари ўтказиш учун бугун тунда Тошкент шаҳрига етиб келди.

✍️ Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ахборот хизмати хабарига кўра, аргентиналиклар бугун соат 18.00 дан бошлаб "Ўзбекистон" спорт мажмуасида биринчи машғулотларини ўтказади. Машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Коронавируснинг “британча штамми”ни аниқлаш жараёни қандай кечди?

✍️ Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизматидан
маълум қилишларича, Ўзбекистонда олимлар коронавируснинг “британча штамми”ни аниқлаш жараёнини йўлга қўйди.
Бу ҳақда вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори ўринбосари, профессор Алишер Абдуллаев қуйидагича маълумот берди:

– “Британча штамм”ни генетик аниқлаш жараёнига тахминан 5 кун вақт сарфланди. Бу жараён анчайин мураккаб бўлиб, ҳар бир босқичини алоҳида назорат қилиш талаб этилади. Таъкидлаш жоизки, ушбу усул, яъни махсус праймерлар марказимиз олимлари томонидан мустақил равишда яратилган.

👉 Шу кунгача марказимиз томонидан “Британия штамми” мавжудлиги эҳтимоли бўлган COVID-19 вируси аниқланган 33 нафар беморнинг бурун бўшлиғидан олинган суртмалар текширилди.

👉 Биринчи босқичда барча тақдим этилган намуналарнинг коронавирус РНКси ДНК шаклга ўтказилди. Сабаби, вирус РНК шаклда бўлиб, у билан ишлаш учун уни аввал ДНК шаклга ўтказиш талаб этилади.

👉 Иккинчи босқич – Real Time PCR реакцияси ёрдамида “британча штамм”нинг маркер мутацияси скрининги ўтказилди. Бу усул ҳам бизнинг олимларимиз томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, илк бор реал беморлар таҳлилида қўлланилди. Бир пайтнинг ўзида бу усулни оптималлаштиришимизга тўғри келди ва бир қатор такрор тажрибалар ўтказиб, хатога йўл қўймаганимизни текширдик. Айнан мана шу босқичда биз шубҳали намунани аниқладик, аммо мазкур намунунада “британча штамм”га хос бўлган қатор бошқа мутациялар ҳам мавжуд эканига ишонч ҳосил қилишимиз керак эди.

👉 Сўнгра намунани секвенлашга (генларнинг ДНК кетма-кетлигини аниқлашга) тайёрладик. Бунинг учун коронавирус геноми участкалари сунъий шароитда кўпайтирилиб, тозаланади. Бу энг қийин жараён ҳисобланади, негаки бир қатор реакциялар қўлда амалга оширилади. Кейин эса ДНКнинг қайта ишланган ва тайёрланган бўлаклари аппаратга – секвенаторга жойланади ва бевосита генетик таҳлили қилинади.

👉 Секвенлаш ишлари SeqStudio (Applied Biosystems, USA) ген анализаторида амалга оширилди. Мазкур ускуна марказимиз томондан бир неча ой аввал айнан коронавируснинг генетик кетма-кетлигини аниқлаш мақсадида харид қилинганди, илк натижалар ўтган йил ёзда эълон қилинган. “Британча штамм”ни аниқлаш учун вирус штаммининг ORF1ab кодланган ҳудуди мутациялари ва S гени мутациялари мақсадли участка сифатида танлаб олинди.

👉 Шу ўринда биз битта эмас, балки ҳар бир мутация учун алоҳида таҳлиллар ўтказганимизни таъкидлаш жоиз. Бу синовлар илк бора амалга оширилаётгани учун хатога йўл қўймаслик ўта муҳимлигини эътиборга олиш лозим.

👉 Ва сўнгги босқич, бу – натижаларни компьютерда қайта ишлаб, халқаро маълумотлар базасидаги кетма-кетликлар билан солиштириш бўлди. “Британча штамм”га хос қатор мутациялар мавжудлиги тасдиқланганидан кейингина, маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform