Hudud Inform
8.51K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️Президент Фармонлари (ПФ–6140-сон, ПФ–6141-сон, 14.01.2021 й.) билан:

• Шерзод Саиджанович Хидоятов Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига;

• Абдукодир Хамидович Тошкулов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тасдиқланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Шавкат Мирзиёев Telegram канали бор дунё мамлакатлари етакчилари ичида кучли учликда бормоқда

Telegram асосчиси Павел Дуров давлат раҳбарларининг мессенжердаги расмий каналларини эълон қилди. У яқинда Бразилия ва Туркия давлат раҳбарларининг ҳам бу қаторга қўшилгалигини қайд этди.

🇧🇷 Бразилия Президенти @jairbolsonarobrasil – 263 минг обуначи

🇹🇷 Туркия Президенти @RTErdogan – 234 минг

🇺🇿 Ўзбекистон Президенти @shmirziyoyev – 193 минг

🇲🇽 Мексика Президенти @PresidenteAMLO – 106 минг

🇹🇼 Тайван Президенти @iingtw – 50 минг

🇺🇦 Украина Президенти @V_Zelenskiy_official – 49 минг

🇮🇱 Исроил Президенти @bnetanyahu – 29 минг

🇸🇬 Сингапур Президенти @leehsienloong – 17 минг

🇫🇷 Франция Президенти @emmanuelmacron – 9 минг

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

14 январь –Қуролли кучлар ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззахда байрам тадбири ўтказилди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бир гуруҳига орден ва медаллар топширди.
– Армия фақат қурол ва аслаҳа билангина кучли ҳисобланмайди, балки она Ватан учун жонини аямайдиган ҳарбийлар билан қудратлидир, – деди Шавкат Мирзиёев.
Олий Бош Қўмондон бугун жойларда юксак давлат мукофотларини қабул қилиб олаётган барча ҳарбий хизматчиларни ҳам самимий табриклади.

Президент вручил ордена и медали группе военнослужащих и сотрудников правоохранительных органов.
– Армия сильна не только вооружением и техникой, но и военными, не щадящими себя ради Родины, - отметил Шавкат Мирзиёев.
Верховный Главнокомандующий сердечно поздравил и всех военнослужащих, которые сегодня принимают высокие государственные награды на местах.

#Mirziyoyev #marosim #taqdirlash #Vatanhimoyachilari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қашқадарё_вилояти

🖥 Бугун Қарши шаҳрида ўтказилган ҳарбий параддан видеолавҳалар.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қарши шаҳрида ҳарбий парад бўлиб ўтди.

✍️ Видеоматериал шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📊 Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда 2030 йилга бориб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичларини таҳлил қилди.

⚡️ 2030 йилда Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш структураси.

* * *

📈 Энергетика вазирлиги Штаби томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

✍️ Инфографикалар вазирлик ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
РАСМИЙ ХАБАРИ

Вазирлик Ахборот хизматининг маълумотига кўра, 14 январь куни кечқурун ижтимоий тармоқларда гўёки шу куни қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омбори ёрилиб кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалган.

Ушбу маълумот ёлғон ҳамда ҳеч бир асосга эга эмаслигини қайд этамиз.

Тожикистоннинг фавқулодда вазиятлар бўйича масъул идорасининг аниқ маълумотларига кўра, Қайроққум сув омбори буст-бутун ва штат режимида ишламоқда.

‼️ Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини хотиржамликка, асоссиз хабар ва миш-мишларга ишонмасликка чақиради.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Сирдарё_вилояти

❗️ Ғофуржон Мирзаев аҳолини ёлғон миш-мишларга ишонмасликка ва саросимага тушмасликка чақирди

✍️ Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати берган
маълумотга кўра, 2021 йил 14 январь куни ярим тунда ижтимоий тармоқлар орқали Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборининг ёрилиши натижасида сув тошқини содир бўлганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалди.

📍 Бу хабар тошқиндан зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин каби туманларда жиддий ваҳима уйғотган. Айримлар ўз яшаш ҳудудини тарк этишга ошиққани ҳолатлар ҳам бўлди.

Бундан хабар топган вилоят ҳокими туманларга етиб борди.

Ғофуржон Мирзаев бу каби хабар тарқалишига хеч қандай асослар мавжуд эмаслигини билдирди. Аҳолини ёлғон миш-мишларга ишонмасликка ва саросимага тушмасликка чақирди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев унвон тўғрисидаги гувоҳномаларни, орден ва медалларни тантанали равишда топширди

Президент Шавкат Мирзиёев торжественно вручил свидетельства о присвоении званий, ордена и медали

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тайинлов

Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланди

Иброҳимов Жаҳонгир Баҳодирович 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.

Жаҳонгир Иброҳимов 2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, 2020-2021 йилларда Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими сифатида ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Айни пайтда Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 24-сессияси бўлиб ўтмоқда

✍️ Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган.

Вилоят ҳокими Нурафшонни замонавий шаҳарсозлик анъаналарига мувофиқ барпо этиш ишлари суст кетаётганига эътибор қаратди. Шунингдек, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл қўйилган хато-камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.

Рустам Холматов Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига Салиев Музаффар Холдорбоевич номзодини тавсия этди.

Сессия кун тартибига қўйилган масала юзасидан муҳокамалардан сўнг, Салиев Музаффар Холдорбоевич Нурафшон шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform