Hudud Inform
8.55K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Хоразм_вилояти

🇺🇦🇺🇿 Хоразм вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Фарход Эрманов ва Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашув ўтказилди.

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

📈 Учрашувда Ўзбекистон ва Украина алоқаларининг мустаҳкамланиб бораётгани икки мамлакат минтақалари ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликнинг ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди. Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда мамлакатларимиз ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик, саноат ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича ҳамкорлик масалаларига тўхталишди.

🤝 Украина мамлакати билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестицион алоқаларни янада ривожлантириш, қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда авиация соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлаш борасида фикр-мулоҳазалар бўлди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарёлик раҳбарлар “Ёшлар билан ҳамнафас бўлиш даври келди!“ шиори остида ёшларга мурожаат йўллади

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ғояси асосида тайёрланган ушбу мурожаат жорий йилнинг сентябрь ойида тасвирга олинган ва унда марҳум спортчи Сирожиддин Одилов ҳам ёшларни фаол ҳамда ташаббускор бўлишга чақирган.

Сиз ҳам келажакда етук раҳбар ёки тадбиркор бўлмоқчимисиз? Унда муваффақиятга эришган инсонларнинг маслаҳатига риоя қилинг ва ҳозирданоқ ҳаракатни бошланг.

Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Наманган вилоятидаги "Идеал текстил орзу" корхонаси

Обновляющийся Узбекистан: предприятие "Идеал текстил орзу" в Наманганской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
💼 Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси!

Шу йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади.

Унда пойтахтимизнинг барча туманларининг давлат ва хусусий корхона, ташкилот, муассасаларидаги вакант ўринларга ишчилар таклиф этилади.

Манзил: Олмазор тумани Университет кўчаси (Ёшлар маркази олд томони)

Мурожаат учун телефонлар:

+99891 1919979
+99890 1221717

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:20 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Қарақалпағым" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда сўнгги йилларда Қорақалпоғистонда рўй берган улкан ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня, в 20:20 документальный фильм "Қарақалпағым" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме рассказывается о больших преобразованиях, произошедших в последние годы в Каракалпакстане.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари Эмомали Раҳмонни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, унга биродар Тожикистон халқи фаровонлиги ва равнақи йўлидаги фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства сердечно поздравил Эмомали Рахмона с убедительной победой на прошедших накануне выборах Президента страны и пожелал больших успехов в деятельности на благо братского таджикского народа.
В ходе беседы рассмотрены актуальные аспекты дальнейшего укрепления отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства между нашими странами.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қоронғу вақтда автомобиль чироғи орқали йўлда пиёданинг кўриниш масофаси қанча?

Жавоблар ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Ҳайдовчи йўлдан ўтаётган пиёдани кийган кийимига қараб турли масофада кўриши мумкин:

👉 қора рангли кийимда - 18 метр масофада;

👉 қизил рангли кийимда - 24 метр масофада;

👉 сариқ рангли кийимда - 37 метр масофада;

👉 оқ рангли кийимда - 55 метр масофада;

👉 агар пиёданинг кийимига нур қайтарувчи белгилар ёпиштирилган бўлса - 130 метр масофада;

👉 агар фуқаро нур қайтарувчи махсус камзулда бўлса - 150 метр масофада.

Шу сабабли мажбурий тўхтаган ёки бузулиб қолган транспорт воситасининг ҳайдовчиси қоронғу вақтда нур қайтарувчи махсус камзул кийган ҳолда созлаш ишларини олиб бориши зарурлиги белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Навоий_вилояти

Вилоят ҳокимининг таҳлилий мақоласи чет эл нашрида эълон қилинди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Навоий вилояти ҳокими Кобил Турсуновнинг Ҳиндистон давлатида чоп этиладиган нуфузли "Транс Осиё маркетинг" журналида "Чет эл инвестицияларини жалб килиш учун Навоий эркин иқтисодий зонаси афзалликларидан фойдаланиш" бўйича таҳлилий мақоласи эълон қилинди ҳамда халқаро жамоатчиликда ҳам катта қизиқиш уйғотди.

Жорий йилнинг октябрь ойи сонида эълон қилинган тадқиқот мақоласи учун сертификат билан тақдирланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарёда ҳокимларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига хизмат автомашиналари топширилди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилиш ижроси Қашқадарёда бошлаб юборилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали ҳақида биласизми?

Ушбу порталда давлат органлари ва ташкилотларининг вакант лавозимларини малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар бир вақтнинг ўзида битта давлат органининг учтагача бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Аризалар номзодлар томонидан https://vacancy.argos.uz порталида маълумотларни электрон шаклда тўлдириш орқали амалга оширилади.

Порталдан фойдаланиш учун қўлланма: https://pdfhost.io/v/Tn8mnORk._cdr.pdf

Порталнинг расмий каналига аъзо бўлинг https://t.iss.one/vacancy_argos

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Учтепалик 122 нафар хотин-қизга “ҳимоя ордери” берилди

Бу ҳақда туман ҳокимлиги
ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

👩‍👩‍👧‍👧 Учтепа туманида бугунги кунда жами 159 698 нафар хотин-қизлар бўлиб, уларнинг 54 184 нафарини ёшлар ташкил этади. Хотин-қизларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда уларда ўзбек аёли сиймосини гавдалантириш масаласи устувор масалалардан бирига айланган.

📝 Бу борада туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 9 ойи давомида 22 460 нафар хотин-қизларнинг муаммоларини, талаб ва таклифларини ўрганди.

⚡️ 2020 йилнинг 9 ойида 122 нафар хотин-қизларга “ҳимоя ордерлари” берилди. Ушбу аёлларнинг 77 нафари 30 ёш ва ундан юқори бўлса, 44 нафарини ёшлар ташкил қилади, 1 нафари эса вояга етмаган қиз.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, тазйиқ ва зўравонлик асосан оилаларда бўлиб, 2 таси кўчада содир этилган. Уларнинг 88 таси жисмоний, 34 таси руҳий зўравонликдир. “Ҳимоя ордери”ни олган 100 нафар хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўриб мурожаат қилган бўлсалар, 20 нафари давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан келиб тушган материаллар асосида, 2 нафари жисмоний ва юридик шахсларнинг хабарлари асосида берилган.

Энг ачинарлиси, 3 нафар хотин-қизларга руҳий зўравонлик учун “ҳимоя ордери” такрорий берилган.

Туман ҳокимлиги томонидан “Аёллар дафтари”га киритилаётган ҳар бир хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш масалалари алоҳида назоратга олинган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform