Hudud Inform
8.4K subscribers
18.4K photos
4.04K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Қашқадарё_вилояти

Вилоят ҳокими имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизлар билан учрашди

Жорий йилида Президентимиз ташаббуси билан белгиланган олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш тартибига биноан вилоятда ҳам 88 нафар хотин-қиз талабалик бахтига муяссар бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Вилоят раҳбари Зойир Мирзаев учрашув аввалида хотин-қизларга табрик йўллаб, уларни ҳаётидаги энг қутлуғ кунлардан бири - талаба бўлишдек шарафга сазовор бўлгани билан чин дилдан табриклади.

👉 Талабаликка қабул қилинган 88 нафар хотин-қизлар рўйхати.

Учрашув сўнгида уларга вилоят ҳокимининг пул мукофоти ва эсталик совғалари топширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

🖼 Бухорода илк бор "Энг китобхон мактаб" танлови ўтказилмоқда. Танлов якунида китобхон туманга 🎁 Нексия автомобили ва 1000 дона китоб совға қилинади. "Энг китобхон мактаб"га эса Спарк 🚘 автомобили берилади.

📘 Бугун китоб ўқинг, эртага унинг ёғдусида яшайсиз!

Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Меҳнатга_муносабат

ДАВЛАТ МЕҲНАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ БЎЙИЧА МОНИТОРИНГЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ!

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, 2020 йилги пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатларининг Давлат меҳнат инспекцияси тажрибали ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар томонидан мониторинг ва ўрганишлар давом этмоқда.
2020 йилнинг 10 октябрь ҳолатига республиканинг 138 дан ортиқ ҳудудларида 726 дан зиёд мониторинглар ҳамда ижтимоий тармоқда тарқалган 60 дан ортиқ ҳабарлар юзасидан ўрганишлар ўтказилди. Мониторинг жараёнида мажбурий меҳнатдан азият чеккан 652 дан ортиқ фуқаролар аниқланиб, 18 та мансабдор шахсга нисбатан мажбурий меҳнатга жалб қилганлиги учун 205 млн 160 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қизлар_куни

Маълумотларга кўра, дунёда ҳар тўрт қиздан бири ишлаш, ўқиш ва касбий тайёргарлик имкониятига эга эмас.

Ўзбекистондачи?

⚡️Президент Ш. Мирзиёев раҳбарлигида хотин-қизлар бандлигини ошириш, касб-ҳунарга тайёрлаш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Беш ташаббус доирасида қизларни мактабдаёқ меҳнат бозорида харидоргир соҳаларга ўқитиш анъанаси шакллантирилди. Натижада ишбилармонлар орасида ҳам хотин-қизлар сафи кенгаймоқда.

👩🏻 Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Пискент туманида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг 301 нафари хотин-қизлардир. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган 674 тадбиркорнинг 215 нафарини аёллар ташкил қилади.

💸Жорий йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш фонди маблағлари ҳисобидан 197 млн сўм маблағ аёлларнинг лойиҳаларини амалга ошириш учун тақдим этилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_ҳамкорлик

◽️Жорий йилнинг 7-8 октябрь кунлари видеоконференция шаклида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар Кенгашининг йиллик йиғилиши ўтказилди. Тадбирда Банкнинг 71 акциядоридан, шу жумладан, 69 мамлакат, Европа Иттифоқи ва Европа инвестиция банкидан Бошқарувчилар ва Бошқарувчиларнинг ўринбосарлари, шунингдек, Банк раҳбарияти ва халқаро экспертлар иштирок этди.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Йиллик йиғилиш кун тартибидаги асосий масала ЕТТБ Президентининг сайлови бўлди. Овоз бериш натижаларига кўра Франция Иқтисодиёт, молия ва тикланиш вазирлиги Ғазначилигининг бош директори Одиль Рено-Бассо 2021-2024 йиллар даври учун ЕТТБнинг янги Президенти этиб сайланди.

Шунингдек, ЕТТБ тарихида биринчи марта Банкнинг олий бошқарув органи - Бошқарувчилар Кенгаши Раисининг ўринбосари этиб Банкнинг Ўзбекистондан Бошқарувчиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков сайланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқ_таълими

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Россия Федерацияси маориф вазирлиги ҳамда Алишер Усмоновнинг "Санъат, фан ва спорт" хайрия жамғармаси ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида рус тили ва умумий фанларини рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган "Зўр!" (“Класс”) лойиҳасини бошламоқда.

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

11
октябр куни Россия Федерацияси расмий делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи чоғида Тошкентда қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди.

"Зўр!" лойиҳасининг илк босқичида 32 нафар рус методистлари маҳаллий мактаблар ўқитувчилари ва ўқувчилари ўртасида рус тилини билиш даражасини назорат қилиш учун Ўзбекистонга етиб келди. Россиялик мутахассислар Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш сифатини баҳолайди ҳамда ҳамкасбларига тилни ўқитиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

2021 йилда 100 нафар россиялик мутахассис республикага мамлакатимизга келиши режалаштирилган. Ўзбекистонга йўналтирилган мутахассислар сони ҳар йили 100 нафарга кўпаяди. Дастурнинг барча босқичлари 30 мингга яқин ўзбекистонлик ўқитувчиларни қамраб олади.

Меморандумни имзолаш чоғида Россиянинг Санъат, фан ва спорт жамғармаси асосчиси Алишер Усмонов маросим иштирокчиларига видео мурожаат йўллади:
“Россия ва Ўзбекистон бир-бири билан умумий тарих ва маданий мерос билан чамбарчас боғлиқдир. Мен ўзим рус тилидаги мактабни тугатганман, шунинг учун ватанимда рус тилини ўқитиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати, Россия Федерацияси маориф вазирлигининг бундай узоқ муддатли ва стратегик ташаббусини қўллаб-қувватлаётганимдан жуда мамнунман. Ишончим комилки, бу нафақат таълимни қўллаб-қувватлаш, балки умумий анъана ва истеъдодларимизни қўллаб-қувватлашдир. Ушбу ташаббус муваффақиятли бўлади ва бутун Ўзбекистон аҳолиси томонидан яхши қабул қилинади, шунинг учун мен унга улкан муваффақиятлар тилайман".

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Мўйноқда янги вертолёт кўниш майдончаси қурилди

Яқинда Мўйноқ аэропортига дастлабки AIRBUS A-320 самолёти келиб қўнган эди. Энди сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли учун вертолёт кўниш майдончаси қурилди.

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Мўйноқ туман ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, вертолёт орқали Орол денгизи акваторияси, Қизилжар ОФЙдаги иссиқхоналар, Қазақдаря қишлоғидаги чорвачилик комплексига саёхат қилиш имкониятлари мавжуд.

Вертолёт қўниш майдончаси Мўйноқ Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан қурилди.

Маълумот учун, ҳозирда Мўйноқдаги Қизилжар ва Қазақдаря ҳудудларида вертолёт учиш-кўниш майдончалари очилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Меҳнат миграцияси: баҳолар, муаммолар, ечимлар

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан ҳамкорликда ташқи меҳнат миграцияси соҳаси ва меҳнат мигрантлари фаолиятидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш бўйича жамоатчилик фикри сўровини ўтказмоқда, дея хабар берди ахборот хизмати.

Сўровнома якунлари бўйича соҳани янада ривожлантириш ва меҳнат мигрантлари учун қулайликлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Ташқи меҳнат миграциясига бефарқ бўлмаган инсонларнинг мазкур сўровномада фаол иштирок этишларини сўраймиз.

👉 Сўровнома бу ерда👈

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
"Андижон" футбол клуби Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрининг "Бенфика" футбол клуби билан шартнома имзолаш арафасида турибди, дея хабар бермоқда клуб ахборот хизмати

"Шартномага кўра "Бенфика"нинг инфратузилмаси, академиянинг иш услуби, ишлаш тартиби ўрганилиб келинади. Мураббийлар штаби ва ёш футболчиларимиз "Бенфика" академиясида бўлиб малака ошириб қайтиши кўзда тутилган. Шунингдек Португалиялик мураббийлар юртимизга ташриф буюриб, андижонлик ёш футболчиларга маҳорат дарслари ўтиши режалаштирилган.

Шартнома масалалари якунланиш босқичига етиб келган. Юртимизда жорий қилинган карантин тартиб қоидалари сабаб, Португалияга бориш имкони бўлмайди, карантин чекловлари юмшатилгандан сўнг жамоамиз раҳбарияти Португалия пойтахтига бориб, шартнома имзолаб қайтишади.

"Шартнома тафсилотларини "Андижон" жамоамизнинг расмий саҳифаларида бериб борамиз!", деб ёзилади клуб хабарида.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бизнинг суҳбат: Шаҳрисабз туман йўл ҳаракати xавфсизлиги бўлими фаолиятидан лавҳалар

Манба: @shahrisabz_tuman_hokimligi

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform