Hudud Inform
8.63K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️“Кадрлар сиёсати” – расмий муносабат

❗️Телеграм ижтимоий тармоғидаги каналда (Зафар Солижонов) “Кадрлар сиёсати” сарлавҳаси билан эълон қилинган маълумотга расмий изоҳ. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🔹Блогер томонидан ёзилган мазкур материалда республикамизда кадрлар сиёсати билан боғлиқ бир қатор танқидий фикрлар, мавжуд ҳолатлар ҳар томонлама ўрганилмасдан, таҳлил қилинмаган ҳолда бир тарафлама ёндашув билан тайёрланган.

🔸Бу борада блогернинг ҳар бир сатрларига асосли маълумотлар орқали изоҳ бериб ўтадиган бўлсак, блогер -“2017 йилнинг август ойида Мирзиёев селекторда "Икки йилдан кейин ёш йигитлар келади. Забардаст, фидойи, муҳими ватанни севадиган болалар! Мана, ҳозир ёшлар келаяпти. 25 ёш бўлсаям вазир қиламан! Ватанни севса, бўлди! Ўргатаман уларни! Сизларга эса шунча селектордан кейин ҳам ўрганмаяпсизлар", деб айтганди. Аммо бу сиёсат деярли амалга оширилмади. Ёш вазир йўқ. Аммо замонавий ва илмга ташна "тоза қон"га эҳтиёж жуда катта.” – деб ёзган.

✔️ 2017 йилнинг 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселекторда Давлатимиз раҳбари томонидан айтилган мазкур сўзлардан сўнг шу бугунга қадар бир қатор ёш кадрлар масъулиятли лавозимларга раҳбар сифатида тайинланди.

‼️ Жумладан, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раҳбари Алишер Саъдуллаев (26 ёш) айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги директори (вазир мақомида) сифатида фаолият юритмоқда, дейилади хабарда.

Батафсил қуйидаги ҳаволада 👈

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимидаги лойиҳаларни амалга оширишни маҳаллий кенгашлар билан келишиш тартиби жорий қилинмоқда. Маҳаллий кенгашлар дегани - халқнинг овози

Шавкат Мирзиёев: Внедряется порядок согласования проектов питьевого водоснабжения и канализации с местными кенгашами. А местные кенгаши - это глас народа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази ахборот хизмати хабар қилади:

18.09.2020 йил, Тошкент вақти билан 22:47 да (18.09.2020 йил, Гринвич бўйича 17:47 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 37,99 градус шимолий кенглик; 73,58 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 68 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 522 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент: 522 км, 2 балл.

Наманган: 372 км, 3 балл.

Андижон: 328 км, 3 балл.

Фарғона: 308 км, 3 балл.

Гулистон: 498 км, 2 балл.

Жиззах: 549 км, 2 балл.

Самарқанд: 602 км, 2 балл.

Термиз: 561 км, 2 балл.

Қарши: 685 км, 2 балл.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Муслимбек Пирназаров - Турин политехника университети ўқитувчиси, дастурчи

"Мне 29 лет"
Муслимбек Пирназаров - преподаватель Туринского политехнического университета, программист

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, РУДН ва “World Skills Russia” ўртасида меморандум имзоланди

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат делегация аъзоларининг Россияга ташриф буюргани ҳақида хабар қилинган эди.

Келишув Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Қозон ва Новосибирск шаҳарларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини рус тили ва касбга ўқитишни кўзда тутади.

Унда фуқаролар қурилиш, хизмат кўрсатиш, транспорт ва логистика, техника ва технологиялар, ишлаб чиқариш, автомобилсозлик соҳаларида 25 та касб бўйича ўқитилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

❇️“Ишга марҳамат” мономарказида бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов Яшнобод ва Бектемир туманларининг расмийлари билан йиғилиш ўтказди. Унда туманларни комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритилди.

🖌Бу ҳақда Яшнобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Яшнобод ва Бектемир туманларида Республика ишчи гуруҳи иш бошлаши маълум қилинди. Улар маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриши белгиланган. Республика ишчи гуруҳи саккизта асосий йўналишлар бўйича ўрганишлар олиб боради.

Саноат корхоналарини фаолиятини ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини такомиллаштириш, ишсизлар сонини камайтириш шулар жумласидандир.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2021 йилда бошоқли дон етиштириш прогнозлари

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва рус тили ёки меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни бепул ўрганмоқчи бўлганлар @uzrivoj_bot тизимида ўз аризаларини қолдиришлари мумкин.

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Меҳнат мигрантлари учун Москва, Санкт-Петербург, Казань, Екатеринбург ва Новосибирск шаҳарларида қуйидаги йўналишлар бўйича 1 ойлик (72 соат) ва 2 ойлик (144 соат) ўқув курслари ташкил этилади:

🇷🇺 рус тили;

📚 ўз касби бўйича малака ошириш;

💼 янги касб ўрганиш.

Малака ошириш ва касб ўрганиш курсларида хизмат кўрсатиш, қурилиш ва компьютер технологиялари соҳасида дарс ўтилади.

🕰 Курслар кундузи ва ишловчилар учун иш вақтидан кейин 19:00 дан 22:00 гача ташкил этилади.

🛏 Курсларга ҳар куни қатнаб ўқишга имкони бўлмаганлар учун ўқув марказларида ётоқхона ташкил этилади. Курслар ва ётоқхона харажатлари меҳнат мигрантлари учун бутунлай бепул.

📋 Ўқув курслари якунида "World skills" стандартлари асосида ўқиганликни тасдиқловчи ва малака даражасини кўрсатувчи skills passport (малака паспорти) берилади.

Агар сиз меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга бепул ўқиб, ўз малакангизни оширмоқчи бўлсангиз:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг телеграмдаги @uzrivoj_bot тизими;

📞 Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг +998 71 202 33 55 телефон рақами;

☎️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг +7 925 759 59 25 телефон рақами орқали мурожаат қилиб, ариза қолдиришингиз мумкин.

Россия Федерациясида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган меҳнат мигрантларини бепул касбга ўқитиш лойиҳаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "World skills Uzbekistan" ассоциацияси, "Worlds kills Russia" иттифоқи ва Россия халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўрта Чирчиқда Корея технологияси асосида жўжалар кўпайтирилмоқда

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

Ўрта Чирчиқ туманидаги “Inter agro” масъулияти чекланган жамияти бундан уч йил илгари ташкил этилган бўлиб, корхонада Корея технологиялари асосида жўжаларни кўпайтириш йўлга қўйилган.

📌Айни пайтда хориждан олиб келинган наслдор товуқлардан кўпайтирилаётган жўжалар маҳаллий ҳамкорларга етказиб берилмоқда. Ҳар ойда етиштирилаётган бир миллион дона бройлер жўжалар асосан буюртма бўйича ички бозорларга юбориляпти. Шунингдек, Тожикистоннинг “Сўғд парранда” корхонасига ҳам шартнома асосида 60 миллион бош бройлер жўжа экспорт қилинди.

🐓–Ҳозирги кунда корхонамиздаги иш ўринлари сони 35 нафарни ташкил этади, – дейди жамият ишлаб чиқариш ва савдо бўлими бошлиғи Акбар Бекчонов. Тухумлар 15-22 кунда очириб олинади ва 1,5-3 кунлик жўжалар буюртмачиларга етказиб берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

Лойиҳа асосан, жами 6 гектар майдонда 280 ўринга мўлжалланган ётоқхона, кўргазмали ва амалий машғулотлар ўтказиш майдонлари, марказ ҳудудига киришда марказ фаолияти тўғрисида ахборот берувчи пештахта ва назарий билим олиш хоналарини ўз ичига олади. Бундан ташқари ҳудудда ободонлаштириш ишларини олиб бориш хусусидаги таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Лойиҳада марказ ўқувчиларига ҳар бир соҳада амалий кўникмаларни бериш учун барча йўналишлар учун, жумладан, қуёнчилик, чорвачилик, балиқчилик, пайвандчилик, боғдорчилик ва бошқа йўналишдаги амалий кўникмалар олиш учун алоҳида ер майдонлари ажратилиши кўзда тутилган.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, Президент қарорида келтирилган, ҳарбийлаштирилган таълим тизимини жорий этиш бўйича ҳам лойиҳалар тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform