Hudud Inform
8.64K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Республикамизнинг жами ер майдонлари ҳақида маълумот

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Бугун, 19 сентябрь куни Бухоро давлат тиббиёт институтига янги ректор тайинланиши муносабати билан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров кириш сўзи билан очди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Бухоро давлат тиббиёт институтининг собиқ ректори Амрилло Иноятов йиғилганларга янги тайинланган ректор, тиббиёт фанлари доктори, профессор Тешаев Шухрат Жумаевични таништирди.

Амрилло Иноятов маърузаси давомида ректор вазифасини бажарувчи Шуҳрат Тешаевга Давлат раҳбарининг Тошкент шаҳридаги илмий-тадқиқот институтлари олимлари ҳамда мамлакатдаги барча олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ректорлар билан ўтказган учрашувларида кўтарилган масалалар юзасидан дастур тузиб олиш вазифасини топширди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жиззахда шу пайтгача 1 745 тонна пахта топширилган

Бу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Жиззах вилоятида 2020 йилда шартнома бўйича давлатга 219 400 тонна пахта топширилиши режалаштирилган.

19 сентябр ҳолатига кўра, ушбу режа 0,80 фоизга бажарилган. 18 сентябрь куни 770 тонна пахта терилган бўлса, мавсум бошидан буён бу кўрсаткич 1 745 тоннани ташкил этади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Паркент тумани ҳокимлиги томонидан харид қилинган "Каптива" билан боғлиқ вазият юзасидан изоҳ

Ҳолат вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов томонидан ўрганилди ва қуйидагилар
маълум қилинди:

Маълумки, Паркент – тоғ ва тоғолди ҳудудлардан таркиб топган. Шундан келиб чиқиб, 2019 йилда туман ҳокимлиги "Каптива" машинасини харид қилишни режалаштирган. Бироқ, ўша вақтда туман бюджетида етарли маблағ бўлмагани туфайли, туман ҳокимининг фарзанди, яъни "MEGA KARER" МЧЖ таъсисчиларидан бири отаси фойдаланиши учун мазкур машинани бериб турган.

Оғзаки келишувга кўра, туман бюджетида етарли маблағ бўлган пайтда пул ўтказиб бериладиган бўлган. Яъни, машина туман ҳокимлиги ихтиёрига берилган пайтда янги бўлган. Орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтгач, тўлов қобилияти шаклланганидан кейин бу маблағлар фирмага баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган нархга кўра ўтказиб берилган.

Янаям аниқроқ айтганда, туман ҳокимининг фарзанди туман ҳокимлигига янги "Каптива"ни кейинроқ тўлаб бериш шартига рози бўлган ҳолда топширган. Қариндош-уруғчилик риштасидан, бу ўринда, манфаат кўзда тутилмагани, қайтага автомашинани реал нархидан паст баҳога харид қилинганига эътибор қаратишингизни истардим.

Шу хабар интернетда эълон қилингач, атайлаб қизиқиб ўрганиб кўрдим. Пандемия даврида Паркентда маҳаллий бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ коронавирусга қарши курашиш мақсадига йўналтирилган (дори-дармон захираси, керакли жиҳозлар учун). Шунингдек, туман СЭОМга зарур турдаги жиҳозларни харид қилишга 200 миллион сўм маблағ ажратилган. "Чанги" МФЙдаги қишлоқ оилавий поликлиникасида коронавирус касаллиги билан оғриган беморларни қабул қилишга ихтисослашган 40 ўринли захира жой тайёрланиб, керакли жиҳозлар билан таъминланди. Бугунги кунда у беморларни қабул қилишга шай. Яъни, туман бюджети аниқ ҳисоб-китоблар, маълум режалар асосида тақсимланади. Жайдари қилиб айтганда, бюджетнинг пули кўчада қолмаган ва бу борада ўта кучли назорат тизими мавжуд.

Яна бир рақам. Пандемия даврида паркентлик тадбиркорлар "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобига 300 миллион сўм ҳомийлик тариқасида пул ўтказган. Бундан ташқари, маҳаллий тадбиркорлар томонидан эҳтиёжманд оилаларга нақд пул, озиқ-овқат, бошқа эҳтиёж моллари кўринишида 2 миллиард 900 миллион сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилган. Хусусан, ўша "MEGA KARER" МЧЖ томонидан аҳолига 60 миллион сўм қийматидаги озиқ-овқат ва бошқа эҳтиёж моллари аҳолига тарқатилган.

Қуйидаги маълумотни ёзишдан олдин эса кўп ўйладим. Миннат ёки нокамтарлик кўринмасмикан, деган ўйлар кўнгилдан ўтди. Аммо, ҳозир, шу вазиятда бу ҳақда маълум қилиш жоиз кўринди. Туман ҳокими Ниғмат Муҳамедов ўз ойлик маошидан жамғарган пулига 10 та сунъий нафас олиш ускунасини туман шифохонасига берган. Бу ўринда гап ҳокимнинг алоҳида бир фазилатини бўрттириш ҳақида кетмаяпти. Бинобарин, Паркент туманини севган, унинг халқи соғлиғи учун қайғурган ҳар бир паркентлик сингари Ниғмат Муҳамедов ҳам умумий хайрия марафонида муносиб иштирок этганини таъкидлаш маъносида мисол келтирдим.

Хулоса қилиб айтганда, бу вазиятда бюджет маблағи талон-тарож бўлгани ҳақида писандалар бақувват асосга эга эмас. Қолаверса, ҳозир давлат харидлари қачон ва қаердан амалга оширилгани интернет тармоғида эълон қилинаяпти. Раҳбарнинг фарзанди таъсис этган фирма орқали техника харид қилингани – бу харид асоссиз, ўз навбатида, молиявий найранг, деб баҳолаш учун етарли асос бўладими-йўқми, деган саволга ҳар ким турлича жавоб бериши мумкин. Бу борада ҳеч ким билан баҳсга киришиш ниятида эмасман. Мен вазиятга ичкаридан туриб назар ташладим, холос.

Алоҳида таъкидлашни истардимки, мен давлат харидининг бундай шаклини оқлаш ниятида эмасман, мутлақо! Бинобарин, бу вазиятга ҳуқуқий баҳо берадиган, қонун бузилиши аниқланганда чора кўрадиган ташкилотлар бор...

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машҳур Жиззах сомсаси ҳақида........

Лавҳа Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш худудий бошқармаси ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚖 🚗 Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, Уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2019 йилда ўртача ҳар 100 та уй хўжалигига 47 та енгил автомобил тўғри келган.

🖥💻📺 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 160 та, компьютерлар сони эса 55 тани ташкил этади.

📱 Шунингдек, кузатувлар натижасига кўра, 100 та уй хўжалигидаги аҳолига 282 та телефон аппарати тўғри келган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Уч томонлама Меморандум ижроси бўйича учрашув ўтказилди

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

Аввал хабар берилганидек, ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) ҳамда “World Skills Russia” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама Меморандум имзоланган эди.

Москва шаҳридаги “Академия мастерства” касб-ҳунарга ўқитиш марказида Меморандум ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) ҳамда “World Skills Russia” мутасаддилари ҳамда соҳа мутахассислари ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда таъкидланганидек, мазкур ўқув марказида Россия Федерациясида турли соҳаларда меҳнат қилаётган, касб-ҳунар ва чет тилини ўрганиш истагидаги Ўзбекистон фуқароларини 24 сентябрдан рўйхатдан ўтказиш бошланади. Ўқиш харажатлари Ўзбекистон томонидан қопланади. Шунингдек, марказни муваффақиятли тугатган меҳнат мигрантлари РУДН ва тегишли ташкилотлар томонидан доимий ва юқори маошли иш ўринларига жойлаштирилади.

Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқаролари 24 сентябрь соат 7:00дан бошлаб рўйхатдан ўтиш учун Москва шаҳри, Совхозная кўчаси 2-уйда жойлашган Архитектура, дизайн ва муҳандислик коллежига бориши сўралади.

Мурожаат учун: 88250454744

Ўзбекистон делегациясининг ташрифи давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Исоевич Барноев бугун, 20 сентябрь куни коронавирусга чалиниш оқибатида 56 ёшида вафот этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ташаббуси билан "Art Soft Holding" компанияси матбуот хизмати ҳамкорлигида жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши, мавсумни мажбурий меҳнатга йўл қўймаган ҳолда ташкил этиш, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари билан танишиш мақсадида Мингбулоқ туманидаги фермер хўжаликлари ва кластерлар фаолиятлари ўрганилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Яшнобод тумани комплекс ривожлантирилади

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Ҳукумат қарори билан (566-сон, 17.09.2020 й.) 2020-2022 йилларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

📌 Дастурнинг асосий устувор йўналишларидан бири этиб туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ва турмуш даражасини ошириш белгиланди.

📂 Дастурга кўра, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида жами 204 та лойиҳанинг амалга оширилиши назарда тутилган.

💼 Жумладан, саноат, хизматлар, сервис ва савдо соҳаларини ривожлантириш бўйича жами 50 та лойиҳанинг амалга оширилиши, бу орқали 8 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши кўзланган.

♻️ Шунингдек, туманда кўп қаватли уй-жойлар мажмуасини барпо этиш бўйича 19 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 1 215 та иш ўрни яратилиши белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ишида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этади.

Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентября примет участие в работе 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН, которая пройдет в формате видеоконференции.
В выступлении на пленарной части сессии глава нашего государства представит международному сообществу свое видение актуальных вопросов региональной и глобальной повестки, а также обозначит приоритеты политической, социальной и экономической модернизации Узбекистана.

#Mirziyoyev #BMT #sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати маълумотига кўра, жамият Бошқарув раиси ва “Ишчи гуруҳ” аъзолари “GTL” заводидаги бугунги ҳолатни ўрганиб бўлгач, Шўртан газ кимё мажмуасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди

Шўртан
газ кимё мажмуасида “Sredazenergosetproekt” акциядорлик жамияти лойиҳа институти билан биргаликда, ушбу мажмуа ва “GTL” заводи ўртасида ташқи электр таъминоти лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, подстанция қурилиш ишлари фаол давом эттирилмоқда.

Шўртан газ кимё мажмуасини кенгайтириш лойиҳалари учун қурилаётган 220/35 подстанциясининг лойиҳа, қурилиш-монтаж ишлари якунлаш ва ишга қўшишга тайёргарлиги кўриб чиқилди.

Шунингдек, Бошқарув раиси Шўртан газ кимё мажмуаси корхонасида GB/GT‐1801 газтурбинали компрессор бошқарув системасини капитал таъмирлаш ишларини олиб бораётган “Siemens” компанияси мутахассислари билан ҳам учрашди ҳамда уларнинг ишлаш, яшаш шароитлари ўрганилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌃Тунги Тошкент – Ночной Ташкент🌌

Муаллиф / Автор: Abdulkhaev A.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра Ўзбекистон қиймати 5,8 млрд. AҚШ долларига тенг олтин экспорт қилган

Ўзбекистон 8 ойда қиймати 5,8 млрд. AҚШ долларига тенг бўлган олтин сотди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига 147,2 % ни ташкил этиб, 1,8 млрд. AҚШ долларига кўп.

❗️ Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50 % ни ташкил этоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида республиканинг ташқи савдо айланмаси 24,5 млрд. AҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд. AҚШ долларига камайган.
Ташқи савдо айланмасида экспорт 11,6 млрд. AҚШ доллари, импорт ҳамжи 12,9 млрд. AҚШ долларига тенг бўлиб, ташқи савдо айланмаси салдоси -1,3 млрд. AҚШ долларини ташкил этган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Термиз туманидаги "Сурхон керамикс" корхонаси

Обновляющийся Узбекистан: предприятие "Сурхон керамикс" в Термезском районе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қашқадарё_вилояти

Вилоят ҳокими аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатларини ўрганиш учун сайёр қабулни бошлади

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Қарши шаҳридаги А.Навоий номли истироҳат боғида бугун, эрта тонгдан карантин тадбирлари сабаб тўхтаб қолган вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бошланди.

- Воҳа аҳлига ҳам, тадбиркорларга ҳам ҳар қандай қонун доирасидаги ёрдамни беришга тайёрман, - деди вилоят раҳбари. - Ёдингизда бўлса, қиш ойларида тоғли қишлоқларда тунаб қолиб, тоғликлар дардини тинглаган эдик ва бу ҳаракатларимиз натижа бермай қолмади. Тиббий хизмат, таълим-тарбия ва йўл масалалари босқичма-босқич ҳал этила бошлади.

Бугун ташкил этилган қабулда ҳам фуқаролар ва тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар тингланиб, шу жойнинг ўзида тегишли ташкилотларга бириктирилиб, ижросини назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳам тузиб олинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform