Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️Volontyor.uz платформаси орқали Жиззах вилояти бўйича 113 нафар кўнгилли ёшлар рўйхатдан ўтди.

Ана шу ёшлар учун Жиззахда ўқув-семинар ташкил этилди. Унда волонтёр ким, унинг бугунги миссияси нимадан иборат, бугун қайси йўналишларда волонтёрлар керак, деган саволларга жавоб топилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Вилоят ҳокимига мурожаат йўллаган деҳқонободлик аёл муаммоси ўрганилди

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Деҳқонобод туманининг Аэродром маҳалласи Мажнунтол кўчасида яшовчи Пахта Василова вилоят ҳокимига видеомурожаат қилиб, ҳеч ким мурожаатини эшитмаётганини, МФЙ масъуллари умуман ҳолидан хабар олмаслигини маълум қилган.

Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов 2020 йил 3 август куни яна бир бор (илгари ҳам бир неча маротаба хонадон ҳолидан хабар олган) фуқаро хонадонида бўлиб, оила шарт-шароитини ўрганди.

Маълум бўлишича, Пахта Василова яшовчи хонадонда 8 киши истиқомат қилади. Фуқаро яшовчи уй жияни Асқар Абдумуродовга тегишли бўлиб, момо 1992 йилда туғилган, ногирон қизи М.Дониёровани доимий равишда парваришлаб келади. Фуқаронинг биринчи гуруҳ ногирони сифатида рўйхатга олинган қизи доимий равишда ногиронлик нафақаси билан таъминланади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қўвватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Меҳри Йўлдошеванинг маълумот беришича, фуқарога 2018 йил апрел-май ойида, шунингдек Хотира ва қадрлаш байрами ва 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари берилган. 2018 йил 2 декабрь куни ногиронлар куни муносабати билан фуқаро М.Дониёровага туман ҳокимлиги томонидан ҳомийлик совғаси берилган.

Шунингдек, фуқаро Василованинг оиласига 2019 йил октябрь ойида Деҳқонобод Калий заводи томонидан бир неча маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари, уй рўзғор, маиший техника (телевизор, электр печ) лар берилган. Ҳайит байрамида тадбиркор Абдишукур Дониев томонидан бир қоп ун ва озиқ овқат махсулотлари берилган.

Қолаверса, 2020 йил феврал ойига Халқ депутатлари вилоят депутати Нилуфар Ўтаганова ушбу фуқаро ҳолидан хабар олиб, совға-салом улашган.

Фуқарога карантин даврида ҳам туман хокимлиги ва Аэродром МФЙ томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари бериб борилмоқда.

МФЙ раисининг маълумот беришича, фуқаро Пахта Василовада марҳум турмуш ўртоғидан мерос қолган 60 бош қўй, 2 бош қорамол ва Аэродром МФЙ биноси олдида қурилган бир хонали савдо дўкони (ҳозир бошқа фуқарога сотилган) мавжуд бўлса-да, ногирон фарзанди М.Дониёровани рўкач қилган ҳолда, масъул ташкилотларга мурожаат қилиб келади.

Шунга қарамасдан, фуқаронинг ҳеч бир мурожаати ҳокимлик ва масъул ташкилотлар эътиборидан четда қолмаган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат туман ҳокими Зоир Алиқулов назоратига олинган бўлиб, ҳокимлик ахборот хизмати мавзуга яна тўхталади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беҳзод Мусаев — Бош вазир ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси:

🏥 «Сўнгги 3 кун ичида "Ўзэкспомарказ"да янги беморларни қабул қилиб, уларга зудлик билан ёрдам кўрсатувчи 815 та ўринга мўлжалланган даволаш маркази очилди. Бунга Мудофаа вазирлигининг госпитали бириктирилган, шифокорлар билан тўлиқ таъминланган.

🛏 815 та ўринга 3 кун ичида 719 та мурожаат келиб тушган. Шулардан 416 та бемор даволаниб, уйига қайтди».

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинмоқда.
Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди.
Олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцина харид қилиш ва аҳолини вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании анализируется проводимая работа по сдерживанию пандемии коронавируса.
Отмечена необходимость дальнейшей активизации работы системы первичной медицинской помощи на местах.
Поручено всесторонне изучить совместно с учеными и врачами возможности закупки вакцины и вакцинации населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Ўзбекистонда эҳтиёжманд аҳоли билан ишлаш бўйича Ягона ижтимоий реестр жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 4 август куни имзоланган қарорида назарда тутилган

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси Беҳзод Мусаев:

— Ўзэкспомарказда Мудофаа вазирлиги ва ИИВ томонидан, Шайхонтоҳур туманидаги «Ёшлик» аренасида ДХХ томонидан коронавирус беморларига тез тиббий ёрдам кўрсатадиган даволаш муассасалари ишга туширилди.

Ушбу марказлар нега айнан мазкур ташкилотларга бўлиб берилган?

— Муҳтарам Президентимиз бугун барча соҳани оёққа турғизганлар. Аҳолига, халқимизга ёрдам бериш учун ҳар бир соҳа масъул, жавобгар ва ҳамма оёққа турган ҳозир.

🔎 Ушбу тезкор тиббий пунктларнинг вазифаси нимадан иборат: бемор ўзини ёмон ҳис қилдими, тезда уни малакали мутахассислар кўради, керакли дориларни беради, ҳолатига қараб қарор қабул қилади. Агар беморнинг аҳволи бироз оғир бўлса, 1 кун ё узоғи билан 2 кун муолажасини олади, уйига қайтарилади.

🏥 Лекин бемор ўта оғир аҳволда бўлса, Зангиотадаги даволаш марказига ўтказилади.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз Абдухакимов — заместитель премьер-министра Республики Узбекистан, член специальной республиканской комиссии:

🛏 «В спортивных сооружениях будут запущены еще два распределительных центра: мощностью 850 и 550 койко-мест. Общая вместимость распределительных центров составит более 3300 койко-мест. В данных центрах все медицинские препараты и медицинская помощь оказываются бесплатно».

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Пандемия даврида ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маблағларнинг адолатли тақсимланиши ва тўланиши устидан доимий назорат ўрнатиш, қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича топшириқлар берилди. Маҳалла ва жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрининг жорий этилиши муҳокама қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам материальной поддержки нуждающихся в социальной защите и помощи слоев населения.
Поручено установить постоянный контроль за справедливым распределением и выплатой средств, предотвращать случаи нарушения закона. Подчеркнута важность усиления махаллинского и общественного контроля.
Обсужден внедряемый Единый реестр социальной защиты.

#Mirziyoyev #videoselektor #ijtimoiyhimoya #moddiyyordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: фақат статистика билан эмас, ҳар бир бемор билан алоҳида шуғулланиш лозим

Шавкат Мирзиёев: Нужно заниматься не только статистикой, но и с каждым пациентом отдельно

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Олий_таълим

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (ДТМ) олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказилиши юзасидан расмий баёнот берди

Бу ҳақда ДТМ ахборот хизмати
маълум қилди.

"Мамлакатимизда пандемия шароити мураккаб кечаётганлиги, карантин чекловлари бекор қилинмаётганлиги ёки юмшатилмаганлиги боис, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларини ўтказиш муддатлари тест топширувчилар саломатлигига зарар етмайдиган вазият келгунга қадар кейинга сурилмоқда ва бу ҳақда жамоатчилик мунтазам хабардор қилиб борилмоқда.
Кейинги кунларда турли интернет нашрларида кириш имтиҳонлари усти очиқ катта майдонларда, эрталаб ва кечки сменада ўтказилиши, шунингдек, аниқ саналар белгиланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Бу борада расман шуни маълум қиламизки, айни кунларда Давлат тест маркази томонидан жараёнларни энг аввало тест топширувчилар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ташкил этиш борасида турли вариантлар ўрганиб чиқилмоқда.
Қайд этиш керакки, ушбу ҳаракатлар ҳали ўрганиш босқичида бўлганлиги сабабли, ҳозирдан «шундай бўлади» қабилида хабарлар тарқатиш абитуриентларни чалғитиши, тестга тайёргарлик жараёнига таъсир кўрсатиши мумкин.
Шуларни ҳисобга олиб, Давлат комиссияси кўрсатмаси асосида соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан биргаликда, жорий йил қабул тест синовларини ўтказиш учун мақбул ва хавфсиз жойлар танланиб, аниқ саналар белгилангач, Давлат тест маркази томонидан оммавий ахборот воситалари орқали ишончли хабар берилади.
Бунга қадар абитуриентлардан турли хабарларга эътибор қилмасдан вақтдан унумли фойдаланишларини, тест синовига пухта тайёргарлик кўришни давом эттиришларини сўраб қоламиз"
, дейилади расмий баёнотда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Сурхондарёда коронавирус беморлари учун 592 ўринли тақсимот пункти иш бошлайди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт ҳамда “Алпомиш” кураш мажмуалари биноларида яқин кунларда 592 ўринли ташхислаш, саралаш, тақсимот пунктлари ўз фаолиятини бошлайди.

Пандемия даврида беморларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган ушбу шифо масканларида тез тиббий ёрдам бўлимига ҳарорати кўтарилиб, мурожаат қилган беморлар келтирилади. Жараёнда беморлар ташхисланиб, улар аҳволининг ўта оғир, оғир ва енгиллигига қараб саралаш ишлари ташкил этилади. Беморларнинг клиник белгиларидан келиб чиқиб, улар шифохонага ёки уйида даволаниш учун йўналтирилади.

Мазкур вақтинчалик пунктлар тиббий кўрик учун зарур замонавий тиббиёт анжомлари билан таъминланиб, малакали тиббиёт ходимлари жалб этилади. Беморлар учун кислородли ўринлар тайёрланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform