Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ш.Мирзиёев раислигида пандемия даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди

⚡️ Президент фармонига мувофиқ, бюджетдан қўшимча 2 триллион сўм ажратилиб, ушбу маблағлар 1 миллион 700 минг нафар ёрдамга муҳтож аҳоли, 3 миллион 700 минг нафар пенсионер ва жорий йил якунига қадар қўшимча 500 минг нафар ижтимоий нафақа олувчиларга йўналтирилиши белгиланган.

Хусусан, ўтган 5 кунда эҳтиёжманд оилаларга жами 148 миллиард сўм моддий ёрдам тарқатилди. Август ойида 1 миллион 700 минг аҳоли ва 50 мингдан зиёд тиббиёт ходимларига 780 миллиард сўм тўланиши кўзда тутилган.

❗️ Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатларини тўғри ва ҳаққоний шакллантириш, ажратилган маблағларни адолатли тарқатиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

🔹 Аҳолига ижтимоий ёрдам тўловларини етказиб бериш бўйича сектор раҳбарлари ва маҳалла мутасаддиларининг масъулиятига алоҳида эътибор қаратилди.

🔹 Нозирлик органларига маблағларнинг тўғри тақсимланиши ва тўланиши юзасидан доимий назорат ўрнатиш, қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш топширилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя ягона реестри жорий этилади. Мазкур тизим Сирдарё вилоятида тажрибадан ўтиб, ўз самарасини кўрсатгани ва жорий йил якунига қадар уни барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилиши таъкидлаб ўтилди.

❗️ Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий ёрдамлар кўлами кенгайтириб борилиши жараёнида ушбу янги тизимнинг муҳимлигига эътибор қаратилди. Жумладан, ижтимоий нафақа олувчилар сони ҳозирги 600 мингдан жорий йил охиригача 1 миллион 200 минг, 2021 йилда эса 1 миллион 500 минггача етказилиши белгиланган.

Бу борада Ягона ижтимоий реестр орқали барча ижтимоий ёрдам бир хил мезон ва бир хил ҳужжат асосида берилиши кўзда тутилган.

2020 йил 1 январдан бошлаб, кам таъминланган оила мақомини олиш учун фуқаролардан ҳозиргидек 12 та идорадан 30 дан зиёд маълумотлар талаб қилинмайди. Эҳтиёжманд оилаларга 30 турдаги ижтимоий ёрдам ва хизматлар осон ва қулай тарзда тақдим этилади.

❗️ Ёрдам пулларига муҳтож оилалар рўйхати маҳаллалар кесимида адолатли тузилиб, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида тасдиқланиши лозимлиги таъкидланди.

⚡️ Маблағларни адолатли тақсимлашда маҳалла ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий ёрдамни мақсадли етказиб беришга нуронийлар ва фаолларни жалб этиш муҳимлиги айтилди.

50 минг нафар тез тиббий ёрдам ходими учун ажратилган 200 миллиард сўм мукофот пулларини ҳам ортиқча қоғозбозликсиз, ўз вақтида тарқатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Под председательством Ш.Мирзиёева состоялось совещание по вопросам материальной поддержки слоев населения, нуждающихся в соцзащите и помощи в период пандемии

⚡️ В соответствии с Указом Президента из бюджета выделено дополнительно 2 трлн. сумов, которые будут направлены на поддержку 1,7 млн. малообеспеченных, 3,7 млн. пенсионеров и 500 тыс. получателей социальных пособий.

В частности, за последние 5 дней нуждающимся семьям была выплачена материальная помощь на сумму 148 млрд. сумов. В августе планируется выплатить 780 млрд. сумов 1,7 млн. человек, а также более чем 50 тыс. медицинских работников.

❗️ При этом даны указания по правильному формированию списков нуждающихся в материальной помощи семей, справедливому распределению выделенных средств.

🔹 Уделено особое внимание ответственности руководителей секторов и представителей махалли за доведение социальных выплат населению.

🔹 Надзорным органам поручено установить постоянный контроль за надлежащим распределением средств и принять меры по недопущению нарушений закона.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ В стране будет внедрен Единый социальный реестр. Система была апробирована в Сырдарьинской области и показала свою эффективность. До конца года она будет поэтапно внедрена во всех регионах.

❗️ Необходимость реестра обусловлена тем, что государство расширяет масштаб социальной помощи. Ожидается, что к концу года контингент получателей социальных пособий достигнет 1,2 млн., а в 2021 году – 1,5 млн.

Единый социальный реестр позволит оказывать все виды социальной помощи по одинаковым критериям и одному документу.

С 1 января 2020 года гражданам не придется собирать более 30 видов справок из 12 ведомств, как это делается сейчас. Значительно упростится предоставление 30 видов социальной помощи и услуг.

❗️ Список семей, нуждающихся в материальной помощи, должен составляться в махаллях с соблюдением справедливости и утверждаться местными кенгашами народных депутатов.

⚡️ Подчеркнута важность усиления махаллинского и общественного контроля за справедливым распределением средств, привлечения представителей старшего поколения и активистов к доведению социальной помощи.

Дано указание своевременно и без бумажной волокиты выдать 200 млрд. сумов, выделенных для вознаграждения 50 тыс. работников скорой медицинской помощи.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
6-7 август кунлари ташкил этиладиган чартер рейслар

Тошкент-Дубай-Тошкент
Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент
Тошкент-Токио-Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" АЖ ахборот хизмати томонидан маълум қилинди.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбони

Обновляющийся Узбекистан: Аллея литераторов в городе Ташкенте

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2020 йил январ-июнь ойларида Тошкент вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулоти

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Ягона ижтимоий реестр орқали моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашни амалга ошириш МЕХАНИЗМИ

(Бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларга)

🔹Даромад мезони:

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромаднинг юқори чегараси
358 минг сўм этиб ўрнатилган.

🔹Ҳисоблаш тартиби:

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик жами даромад мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисобланади ва оила аъзолари сонига бўлиш орқали аниқланади.

Аризалар қуйидаги ҳолларда рад этилади:
оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад > 358 минг сўм;
оила таркибида меҳнатга лаёқатли ва меҳнат органларида «ишсиз» сифатида рўйхатда турмаган аъзоси бўлганда;
оила аъзоларининг номида охирги 7 йил давомида ишлаб чиқарилган транспорт воситаси мавжуд бўлганда;
2 ёки ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлганда;
2 ва ундан ортиқ кўчмас мулк мавжуд бўлганда.

💻 Нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор инсон омилисиз Ягона реестр томонидан автоматик равишда қабул қилинади.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Сурхондарё вилоятидаги божхона постларида экспорт-импорт жараёнлари аввалгидек узлуксиз давом этмоқда

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Пандемия даврида мамлакатимиз чегара ўтказиш постлари фуқаролар қатнови учун вақтинча ёпилган бўлсада, ташқи савдо юклари ҳаракатланмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг 4 та ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали ташқи савдо юкларини экспорт ва импортга расмийлаштирув жараёнлари узлуксиз олиб борилмоқда.

Жумладан, “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида қиймати 85,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 102,4 минг тонна товарлар экспорти расмийлаштируви амалга оширилди.

Бир сўз билан айтганда, божхона хизмати органлари ходимларининг халқимиз хотиржамлиги ва дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлаш йўлидаги фаолияти туну-кун давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

УРГАНЧ ШАҲРИДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР УЧУН 708 ТА ЗАХИРА ЎРИНЛАРИ ТАЙЁРЛАНДИ

Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида COVID-19 га чалинган беморларни даволаш маркази тайёрланди.

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ва барча тегишли ташкилотларнинг ишчи ҳодимлари 3 кун тун-у кун меҳнат қилиб, коронавирусга чалинган беморлар учун 708 та захира ўринларини ҳозирлаш ишларини якунлашди.

Ушбу бинода беморларни даволаш учун барча тиббий жиҳозлар билан таъминланиб, дори-дармонларни сақлаш учун захира хоналари яратилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Пойтахтдан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтимизга 8371 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари таклифларни маъқуллаб, Тошкент шаҳрининг Бош режасини қайта кўриб чиқиш, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами по изменению территориального устройства сопредельных районов города Ташкента и Ташкентской области.
Предлагается перевести 1010 гектаров столичных земель Ташкентской области и 8371 гектар областных земель – городу Ташкенту.
Одобрив предложения, глава государства отметил необходимость пересмотра генерального плана столицы и создания удобных условий для населения.

#Mirziyoyev #taqdimot #Toshkent #hudud

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Ижтимоий тармоқларда фуқаро Тухтагул Турдиеванинг прокуратура ҳамда ички ишлар органлари фаолияти юзасидан қилган видеомурожаати тарқалди.

Унда ушбу фуқаро томонидан Навоий вилояти прокуратураси ва ички ишлар органларига ариза топшира олмаётгани, ҳеч ким ундан аризасини кўриб чиқишлик учун қабул қилмаётгани баён этилган.

Аниқланишича, “Однокласники” ижтимоий тармоғида номаълум шахс фуқаро Тухтагул Турдиевага мурожаат қилиб, унинг шаънига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, қадр-қимматини поймол қилган.

Бундан ташқари, унга телефон қилиб, “СМС”лар ёзиб, қўрқитиб, унинг психологик тинчлигини бузган.

Ўз ҳаёти ва соғлиги учун ҳавотир олган Турдиева 2020 йил 22 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Айни дамда Коронавирус пандемияси сабабли мамлакатимизда карантин чоралари жорий этилган. Қолаверса, бундай шароитда рақамли бошқарув ва рақамли муносабат тизимлари ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Яъни содда қилиб айтганда ўша мурожаатни ҳам йўллаш, уни қабул қилиш электрон тарзда амалга оширилмоқда. Шундай экан фуқароларимиздан замон талабидан келиб чиқиб, аҳоли учун янада қулайликлар яратиш мақсадида ишга туширилган электрон тизимлар имкониятларидан кенг фойдаланиш маъқулроқ эканлигини яна бир карра эслатиб ўтмоқчимиз.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев "ZOOM" дастури орқали аппарат йиғилиши ўтказди.

Унда вилоят ҳокими қатор тайинловларни ўқиб эшиттирди.

Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

“Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Эшонкулов Акбар Бурхонович Қашқадарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

2019 йилдан Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи котибияти мудири вазифасини бажарувчи вазифасида бўлган Оманов Шохжахон Оманович Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасига раҳбар этиб тайинланди.

Домотов Бўрибой Рўзиевич - Қашқадарё вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси, Лутфуллаев Улугмурод Улугбекович - Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи котибияти 1-тоифали мутахассиси лавозимига тайинланди.

Шунингдек, йиғилишда вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбари Абдуғани Ҳимматовга тизимда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларида йўл қўйган камчиликлари учун ҳайфсан берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

♻️Пискент туманида бугунги кунгача коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморлар сони жами 149 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 99 нафари буткул соғайган. Айни вақтда 5 нафари даволаш муассасаларида, 41 нафари касаллик енгил шаклда кечаётганлиги учун уй шароитида даволанмоқда.

Видеомурожаат туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

🔴Туманида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш тадбирлари учун жами 1 644,9 млн.сўм маблағ ажратилди. Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан эса 1 190,5 млн.сўм ажратилганлиги таъкидланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Маданият вазирлиги буюртмаси асосида тарихий қаҳрамон, бобокалонимиз Жалолиддин Мангуберди ҳаёти ҳақида Туркия киноижодкорлари билан ҳамкорликда сериал суратга олинмоқда ва бир гуруҳ ўзбекистонлик ижодкорлар бугунги кунда Истанбулда сериал учун махсус қурилган павильонларда иш билан банд. Ўзбекистон томонидан “Best organiser” МЧЖ ва Туркиянинг “Bozdag‘film” кинокомпанияси ўртасида тузилган шартномага биноан мазкур “Мендирман Жалолиддин” сериали “Orient Finans Bank” тижорат банки ҳомийлиги асосида суратга олинмоқда ва ҳозирги пайтга келиб сериалнинг дастлабки қисмлари тасвирга олиниб, монтаж ишлари ниҳоясига етказиляпти.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълумот берди.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳамкорликдаги мазкур лойиҳа иши учун ҳар икки томондан мутахассислар жалб қилинган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг тўлиқ назорати остида амалга ошрилимоқда. Тасвирга олиш ишлари ҳақидаги батафсил маълумотлар тез орада омма эътиборига ҳавола этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Бухорода сайёҳлар учун мобиль илова концепцияси ишлаб чиқилди

Эндиликда Бухоро маданий мерос объектларини кўриш истагида бўлган сайёҳлар янги мобиль илова ёрдамида ҳеч қандай қийинчиликсиз манзилга етиб боришлари мумкин. Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, иқтисодиётнинг кенг тармоқлари, шунингдек, ҳукумат фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш бўйича Бухоро вилоятида қатор инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Жумладан, шу кунларда вилоятда маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун инновацион мобиль илова тайёрланмоқда. Ҳозирда қадим ва ҳамиша навқирон Бухорога ташриф буюрувчи сайёҳлар талабларини инобатга олган ҳолда, бу мобиль илова лойиҳасини янада такомиллаштириш устида иш олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, вилоят маданий мерос бошқармаси ташаббуси билан айни кунда мавжуд маданий меърос объектлари: 287 археология ёдгорлиги, 31 мадраса, 105 масжид, 14 мақбара, 133 архитектура ансамбли, 15 карвонсарой, 4 тим ва тоқ, 18 диққатга сазовор меъморий обида, тарихий аҳамиятга эга 122 қадимий уй-жой, алоҳида меъморий ёдгорлик мажмуи туркумига кирган 83 иншоот, 17 монументал ёдгорлик ҳақидаги маълумотлар бир жойга жамланиб, мобиль илова концепцияси учун ягона ахборот тизими яратилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform