Hudud Inform
8.61K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

Тошкент вилояти қурувчилари Сардоба тошқинидан жабр чекканлар учун қураётган ҳовли-жойларни ўз эгаларига топширишни бошладилар.

Видеолавҳа Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️1 сентябрдан пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилади

1 сентябрдан бошлаб, пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробарга ошади.

🔹 Ўртача пенсия миқдори 764 минг сўмдан 841 минг сўмгача ошади.

🔹 Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори амалдаги 466 680 сўмдан 513 350 сўмгача кўпаяди.

🔹 Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, ҳаёти давомида Пенсия жамғармасига умуман бадал тўламаган 37,5 минг нафар кекса фуқароларга бериладиган нафақа ойига 315 030 сўмгача оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👨🏻‍💻 ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида Президент Фармонига шарҳ юзасидан онлайн мулоқот бўлиб ўтмоқда

〰️〰️〰️〰️〰️

👨🏻‍💻 Проходит онлайн диалог с представителями СМИ и блогерами по разъянению указа Президента

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
⚡️Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов вафот этди

Бугун Нукусда таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Ерниязов Муса Тажетдинович 73 ёшида оламдан ўтди.

🛏 Аввалроқ Муса Ерниязовда коронавирус тасдиқланганидан бери у Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали клиникасида даволанаётгани хабар қилинганди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Қарши шаҳрига автомобилда кириш-чиқишга 3 августдан бошлаб қайтадан рухсат берилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри 27 июлдан бошлаб ёпилгани, 15 августга қадар шаҳарда барча автомобиллар ҳаракати чеклангани ҳақида хабар берилганди.

Қашқадарё вилояти махсус комиссиясининг маълум қилишича, 27 июлдан бошлаб жорий қилинган чекловларга бир қатор ўзгаришлар киритилди.

Махсус комиссия қарорига кўра, 3 августдан бошлаб автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга, шунингдек, Қарши шаҳрига кириш-чиқишга фақатгина куннинг муайян вақтида — соат 07:00 дан 10:00 гача ва 18:00 дан 21:00 гача тегишли ҳудуд доирасида ҳаракатланишига рухсат берилади. Бунда автомобиллар ҳаракатига фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун рухсат этилади.
Йўналишсиз таксилар сони ҳозирги пайтга нисбатан 2 баробарга кўпайтирилади ва бутун сутка давомида ҳаракатланишига рухсат берилади.

Бунда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади.

Вилоят махсус комиссияси қарорида келтирилган чекловлар махсус рухсатномалар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган айрим тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари 2020 йилнинг 15 августига қадар узайтирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Коронавирус дунё бўйлаб тарқалишда давом этмоқда ва ҳеч кимни четлаб ўтаётгани йўқ. Юртимизда ҳам кун сайин таниқли инсонлар, давлат ва ҳукумат аъзолари COVID-19 вирусини юқтирганликлари ҳақидаги хабарлар ортиб бормоқда.

Хусусан, вилоятлар ҳокимларининг ҳам. Айтмоқчи бўлганимиз, кўзга кўринмас бу бало мансаб, мавқе, лавозим танлаётгани йўқ. Бироқ ҳозир гап бошқа масала ҳақида.

Аниқроғи, кейинги кунларда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловнинг касалликка чалиниб, айни пайтда Тошкентдаги шифохонада муолажа олаётганлиги ижтимоий тармоқларда турли мунозаларга сабаб бўлмоқда.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хўш, нега Карим Камолов вилоятда эмас, пойтахт шифохонасида даволаняпти, бу ҳолат вилоятдаги шифокор-мутахассисларга ишончсизлик эмасми, мазмунидаги саволлар ўртага ташланмоқда.

Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Нарзиевнинг маълум қилишича, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловда жорий йилнинг 25 июль куни коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Шу кундан бошлаб вилоят раҳбари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилоят филиалида муолажа олишни бошлаган. (Агар Карим Камолов маҳаллий шифокорлар ва шифохоналарга ишончи бўлмаганида ўша заҳотиёқ пойтахтга борган бўларди!)

Амалдаги қонунчиликка кўра вилоят ҳокимлари ҳукумат қошидаги Тиббиёт Бош бошқармаси рўйхатида туриб, зарур ҳолатларда тиббий диагностика қилиш, даволаш, умуман олганда, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мазкур бошқарма зиммасида. Шунга мувофиқ, ушбу Тиббиёт Бош бошқармасининг талабига кўра Карим Камолов 29 июль куни даволаш муолажаларини давом эттириш учун Тошкент шаҳридаги клиникага кўчириб ўтказилди. Вилоят ҳокими ўтган 3 кун давомида малакали тиббиёт мутахассислари томонидан соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига мувофиқ ишлаб чиқилган стандартлар асосида даволаш курсларини ўтамоқда.

Ҳозирда Карим Камоловнинг аҳволи яхши. У яқин кунларда тўлиқ тузалиб, ўз фаолиятини давом эттиради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

💸Пандемия даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида Янгийўл туманида аниқланган эҳтиёжманд оилаларга республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
маълумот берди.

👨‍👩‍👧‍👦 Туманда оила аъзоларининг сони 3 кишигача бўлган 414 та оилага 500 минг сўмдан ва оила аъзоларининг сони 4 кишидан ортиқ бўлган 681 та оилага 1 млн сўмдан пул маблағи Қурбон ҳайити арафасида ушбу оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 888 млн сўм нақд пуллар тарқатилди.

📦 Ногирон, чин етим, кам таъминланган оилаларга бирламчи
озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказиб берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Жиззах_вилояти

Журақулов Фурқат Норйигитович Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Ф.Журақулов 1980 йилда Сирдарё вилояти Оқолтин туманида туғилган. 2001 йилда Ўзбекистон Миллий университети(кундузги), 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университети (магистр) ҳамда 2012 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (магистр) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2003 йилдан Ўзбекистон Миллий университети жаҳон фалсафаси тарихи ва мантиқ кафедраси ўқитувчилигидан бошлаган.

Фурқат Журақулов ўтган йиллар мобайнида таълим тизими ҳамда маҳаллий ижро ҳокимятининг турли хил лавозимларида фаолият олиб борган. 2018 йилдан бугунги кунга қадар Жиззах Давлат педагогика институти ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📍Жойларда Президент фармонига биноан ижтимоий ёрдам маблағлари тарқатилмоқда — Ахборот 24

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган “Мол бозори ишлагани яхши, аммо карантин талабларига риоя этиш керак-да” сарлавҳали мурожаат юзасидан Марҳамат тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилади:

Танқидий мақолада Марҳамат туманида чоршанба куни ҳам мол бозори ишлаётгани аммо у ерда карантин талабларига риоя этилмаётганлиги баён этилган бўлиб, мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан туман ҳокимлиги матбуот хизмати ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар давомида ушбу танқидий мақоладаги расм қиш фаслида олинган бўлиб, бу расм айнан Марҳамат эканлиги тасдиқланмади. Бундан ташқари ушбу мақолада келтирилган маълумотлар ҳам ўз тасдиғини топмади. Ёлғон хабарлиги маълум бўлди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰«Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан Cирдарё вилоятига ажратилган 5 млрд сўм кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга уйма-уй юриб тарқатилмоқда.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл в город Нукус для участия в траурных мероприятиях в память о Председателе Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан, Герое Узбекистана Мусе Ерниязове.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #vidolashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📍Исполнение в регионах Указа Президента «О дополнительных мерах по материальной поддержке слоёв населения, нуждающихся в помощи и социальной защите в период коронавирусной пандемии»

@hudud_inform
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда Адлия вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб қайтарилди.

Тиббиёт ходимлари томонидан шахсга тиббий ёрдам кўрсатилиши рад этилиши мумкинми? Бунинг учун қонунчиликда қандай жавобгарлик белгиланган?

👉 Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 591-моддасига мувофиқ ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш:

▪️фуқароларга 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача;
▪️ мансабдор шахсларга эса 1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса:
▪️ фуқароларга 1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача;
▪️ мансабдор шахсларга эса 2 млн 230 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💵 Жойларда 400 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга Республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
⚡️Тошкентда моддий ёрдам пуллари фақат «Темир дафтар»га киритилганларга тарқатилди. Ҳокимлик вакили вазиятга ойдинлик киритди

Вазирлар Маҳкамасининг коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида фармойиши қабул қилинди. Унда эҳтиёжманд оилаларга 150 млрд сўм тарқатилиши белгилаб қўйилган.

Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев пойтахтда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилиши масаласи юзасидан изоҳ берди.

Унинг айтишича, ҳукумат фармойишига асосан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарларига 2 кун муддатда ажратилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон “Саховат ва кўмак” фонди орқали ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилишини таъминлаш вазифаси юкланган.

📍“Ушбу вазифага асосан, Тошкент шаҳрига 25 миллиард сўм маблағ ажратилган. Ушбу 25 миллиард сўм маблағлар 30 ва 31 июль кунлари моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига киритилган оилаларга тарқатиб берилди.

📘 Халқ тили билан айтганда “Темир дафтар”га киритилганларга, ҳозир маҳаллаларда ҳар бир сектор назоратга олган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари “Темир дафтар”га киритилган.

‼️ Афсуски, тарғибот-ташвиқот ишлари етарли даражада ўтказилмагани, оммавий ахборот воситаларида бу масалани кенг ёрита олмаганимиз сабабли баъзи фуқаролар орасида ушбу моддий ёрдам ўзини қийналиб қолган деб ҳисоблаган барча одамларга тарқатилади, деган хаёлга келинган. “Темир дафтар”лар, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари шаффофлигини таъминлаш учун “Саховат аргас” электрон тизими шаклланган.

📲 Айнан мана шу тизимга киритилган муҳтож оилаларга кўмак пуллари тарқатилган. Бошқа масалалар бўйича туман ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари фуқаролар қабулини ўтказиб, кимга берилади, ким қандай муҳтож эканлиги тўғрисида амалий ишлар олиб борилмоқда.

✏️ Тошкент шаҳрида “Темир дафтар”ларга киритилган 20 841та оила рўйхати ўзгариб турувчандир. Шунинг учун ҳам туман ҳокимликлари, секторлар раҳбарларига топшириқ берилган, унда бу рўйхатларни доимий равишда янгилаб бориш кўзда тутилган. Бу айниқса ҳозир — карантин чекловлари кучайган, кўпчилик ишсиз қолган, кўпчиликнинг ёнида маблағи қолмаган шароитида долзарб. “Саховат ва кўмак” фонди орқали ёрдам бўладиган бўлса, улар “Темир дафтар”ларга киритилса ёрдам амалга оширилади”, — деди Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Mystery box» компанияси асосчиси, таниқли америкалик влоггер Жакоб Шварц томонидан 8К форматида суратга олинган Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тўғрисидаги видеоролик.

🇺🇿 Мамлакатимизнинг архитектура ва тарихий-маданий меросига бағишланган ушбу ноёб лавҳанинг суратга олиниши 2019 йил апрел-май ойларида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмаги билан амалга оширилди ва кейинчалик ноёб материал Youtube тармоғидаги «Jacob + Katie Schwarz» расмий каналида жойлаштирилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

📹 Видео-ролик о туристическом потенциале Узбекистана в формате 8К, снятый известным американским видеоблогером Джейкобом Шварцем, основателем компании «Mystery box».

🇺🇿 Съёмки данного уникального видео-ролика об архитектурном и историко-культурном наследии нашей страны были сделаны в апреле-мае 2019 года при поддержке Государственного комитета Республики Узбекистан по развитию туризма и дальнейшем уникальный материал был размещён на официальном YouTube канале Jacob + Katie Schwarz.

@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди. Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.
- Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди. Тили, дини, тақдири, ташвишлари бир бўлган ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг оғзибирчилигини қадрларди, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил место погребения Председателя Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан - заместителя Председателя Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Мусы Ерниязова.
- Муса-ога любил народ, был добросовестным и честным человеком. Я очень доверял ему, и душа была спокойна за Каракалпакстан. Он дорожил дружбой узбекского и каракалпакского народов, связанных языком, религией, общей судьбой и заботами, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter