Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
✈️Ташқи меҳнат миграция ахборот хизматининг хабарига кўра Корея Республикасидан таътилга келган фуқароларнинг учинчи гуруҳи чартер рейс орқали Сеулга учиб кетди.

🚫Корея Республикасида ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган кўплаб фуқаролар пандемия сабабли мамлакатлар ўртасида авиақатновларнинг вақтинча тўхтатилиши оқибатида иш жойига қайтиб кета олмаётган эди.

✈️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида меҳнат таътилига келган фуқаролардан 60 нафари жорий йилнинг июнь ойида жўнатилган эди. Куни кеча ана шундай фуқаролардан яна 45 нафари чартер рейс орқали учиб кетди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 чақалоқларни эмизиш жараёнига қандай таъсир қилади?

👶🏻 Хавфсиз эмизиш бўйича оналарга кўрсатма

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_суд

ШАҲБОЗ АМОНОВНИНГ ИШИГА ОИД

2020 йил 3 июлда YouTube тармоғида Инобат Нарзуллаева томонидан эълон қилинган мурожаат юзасидан Олий суд ахборот хизмати
маълумоти

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг 2017 йил 6 мартдаги ҳукмига кўра, Ш. Амоновга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 1-қисми ва 166-моддаси 1-қисми билан Жиноят кодексининг 59- , 60-моддалари тартибида 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ажрими билан ўталмай қолган 2 йил 6 ой 16 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан шу муддатга ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.

Ажрим нусхаси Кармана тумани ИИО пробация гуруҳи томонидан 2019 йил 1 августда ҳисобга олиниб, шу куннинг ўзида Ш. Амоновга суд ҳукми, жазо ўташ тартиблари ва инспекция талаблари тушунтирилиб, профилактик суҳбат ўтказилган ҳамда жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46-моддаси (ахлоқ тузатиш ишлари) 4-қисмига асосан ахлоқ тузатиш ишлари жазосини суднинг ажрими билан оғирроқ жазога алмаштирилиши тўғрисида расман огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан маҳкум Ш. Амонов ижтимоий меҳнатга нисбатан бўлган муносабати ижобий томонга ўзгармаганлиги, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажармаганлиги сабабли Навоий вилоят ИИБ Пробация бўлими бошлиғи томонидан жиноят ишлари бўйича Кармана туман судига тақдимнома киритилган.

Навоий вилоят ИИБ Пробация бўлими бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилиб, жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг 2020 йил 26 майдаги ажрими билан шу суднинг 2017 йил 6 мартдаги ҳукмига кўра тайинланган жазонинг ўталмай қолган 2 йил 26 куни Жиноят кодексининг 46-моддаси 4-қисмига асосан худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.

Бундан ташқари, Кармана туман ИИБ ТБ терговчиси Б. Ҳамдамовнинг қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисми “б” банди ҳамда 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган Ш. Амоновга нисбатан 2020 йил 24 июнь куни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Times.uz
❗️«Абу Сахий» бозори ёпилди, бир неча ходимларда коронавирус аниқланди

6 июль куни Чилонзор туманида жойлашган "Tashkent Trade Center" (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинди.

🧪 Тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча ходимларда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

Туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари хулосасига кўра, савдо маркази профилактика тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Спорт

Россиянинг Қозон шаҳрида I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларини ўтказиш масалаларига бағишланган видеоконференция ўтказилди

Унда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда вазирликнинг масъул ходимлари қатнашди, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Россиядаги мавжуд санитария-эпидемиологик вазият туфайли айни пайтда илк маротаба ташкил этилаётган спорт ўйинларини 2020 йил 4 сентябрдан 11 сентябргача ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларида спортнинг 22 тури бўйича беллашувлар ўтказилади. Спортчилар беллашувларда 284 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.

Мусобақаларда 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этади. Ҳозирча спорт ўйинларида МДҲга аъзо 7 мамлакатдан минг нафардан зиёд делегатлар қатнашиши кутилмоқда.

Ўйинлар Қозон шаҳрининг 14 та спорт иншоотида бўлиб ўтади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Жиззах_вилояти

Жиззах шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди

Жиззахда шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати
хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, сўнгги кунларда Жиззахда коронавирус инфекциясининг кўпайганлиги туфайли ҳудудда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида йўлланма асосида шаҳар ҳокими Акбар Шукуров топшириғи билан ҳокимлик ходимлари COVID-19 тестидан ўтказилган.

Ўтказилган тест натижаларига кўра, Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари ва раҳбариятидан коронавирус инфекцияси аниқланмаган.

Аммо «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази» Жиззах шаҳар бўлимининг 1 нафар ходимида COVID-19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази» Жиззах шаҳар бўлими ва шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинган.

Айни пайтда ҳокимлик ходимлари ўз ишларини масофадан туриб давом эттирмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📰 Бугунги кун талабига мослашаётган босма нашрлар ижтимоий тармоқларда фаоллашиб, янгиликларни тезкор ва қизиқарли шаклда етказиб беришда замонавий медиаресурслар билан беллашмоқда.

❗️ Шундай нашрлар орасида “Янги Ўзбекистон” газетаси ҳам бор. Кундалик хаётимизда аҳамиятли бўлган барча долзарб хабарлардан хабардор бўлай десангиз, газетанинг Telegram каналига уланинг!

👉 "Янги Ўзбекистон" каналига уланиш

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

📚Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ташаббуси билан Тошкент вилоят хокимлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Тошкент Давлат аграр университети, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликда Бўстонлиқ тумани "Пском" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган, таълим тожик тилида олиб борилаётган 45-умумтаълим мактаб ўқувчилари, ўқитувчилари ва ота-оналари иштирокида “КИТОБ – МИЛЛАТНИНГ МАДАНИЙ ВА МАЪНАВИЙ МЕРОСИ” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Қашқадарё Россияга 4 тонна сариқ тарвуз экспорт қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

🔰 Ангор туманида ёшлар бандлигини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ёш йигит-қизларнинг ҳунар эгаллашлари ва тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда, деб хабар берди Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

“Ангор Сурхон томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятида ҳам тадбиркор Ойбек Каримов раҳбарлигида 20 нафардан ортиқ ёшларга темирчилик чир-асрорлари пухта ўргатиб келинмоқда. Мазкур корхона ўз фаолиятини бошлаган 2019 йилда 2 та иш ўрни яратилган бўлса, бугунги кунда бу ерда 10 нафар ёш фаолият юритмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️40-ўлим: Навоийда 38 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Навоий шаҳрида яшовчи Х.Ш. 2 июль куни "COVID-19" инфекциясига намуна топширган ва унда касаллик тасдиқланган. Бемор шу куни вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга коронавируснинг оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама зотилжам, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси асорати билан кечган. Беморда гипертония 3-даража, артериал гипертензия 2. хавф – III, семизликнинг 1-даражаси каби ҳамроҳ касалликлари бўлган. У 2019 йилдан буён гипертония касаллиги билан назоратда турган.

6 июль куни беморнинг аҳволи ўта оғирлашган.

▪️Реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шишидан вафот этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати "ҳокимлик соати"дан видеолавҳа тақдим этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Соғлиқни_сақлаш

ЮРТИМИЗГА КОРОНАВИРУС БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРНИ ТРАСПОРТИРОВКА ҚИЛИШ УЧУН 15 та МАХСУС РЕАНИМОБИЛЛАР ОЛИБ КЕЛИНДИ

Келтирилган янги махсус реанимобиллар эса беморларни транспортировка қилиш соҳасидаги камчиликларни тўлиқ бартараф қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Эътиборли жиҳати, ушбу реанимобиллар дефибриллятор, ЭКГ ва сунъий нафас бериш аппаратлари, дори-дармонлар каби барча керакли воситалар билан жиҳозланган бўлиб, беморни бир манзилдан тиббиёт муассасасига етказиб боргунча унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини беради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform