Hudud Inform
8.38K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Қашқадарё_вилояти

ШАҲРИСАБЗДА II МАҚОМ САНЪАТИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛАДИ

2019 йил 26 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “II Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5443-сонли фармойиши эълон қилинган эди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, халқаро тадбир жорий йилнинг 5-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабзда ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида 2020 йил 30 июндаги II Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита мажлисида нуфузли анжуманни иккинчи маротаба ўтказилишига тайёргарлик кўриш, хорижий иштирокчиларни янада кўпроқ жалб этиш ва уларга мақом санъати тўғрисида кўпроқ маълумот бериш зарурлиги таъкидланди.

Унда анжуманни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳ шакллантирилиб, тегишли ташкилотларга бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Эслатиб ўтамиз, I халқаро мақом санъати анжумани 2018 йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий марказида ўтказилган бўлиб, унда жаҳоннинг 75 мамлакатидан яккахон хонандалар, фольклор жамоалари, дипломатик корпус вакиллари иштирок этганди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Нукусда офсет ва картон қоғозлар ишлаб чиқарилади

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси, "Qinhuangdao Julin Import & Export Co., Ltd" (ХХР) компанияси ва "Central Asia International Paper" масъулияти чекланган жамияти ўртасида олиб борилган изчил саъй-ҳаракатлар амалий натижаси бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизматининг маълумот беришича, хитойлик шериклар 2020 йил якунига қадар ишлаб чиқариш ҳажмини 15-20 тоннагача етказишни режалаштирган. Хусусан, умумий ҳажмда 10 миллион АҚШ доллари йўналтирилган ҳолда қўшимча равишда босма, офсет ва картон қоғозлар ишлаб чиқариш мўлжалланган.

Қорақалпоғистон Республикаси имкониятлари ва зарур хом ашё базасига эга экани хитойлик сармоядор эътиборини тортди. Шундан сўнг ҳамкор сармоядорлар ушбу лойиҳани Нукус шаҳрида ишга тушириш юзасидан қарор қабул қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Меҳнат_миграцияси

Меҳнат муҳожирларини тиббий қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилди

Ушбу дастур Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ва Халқаро Шодиев фонди ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра, дастур доирасида Москва шаҳри ва вилоятида COVID-19 касаллиги билан алоқада бўлган ёки бирга яшаб келган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари, шунингдек ўткир респиратор вирусли инфекция белгилари бўлганлар коронавирусга қарши антитаначалар мавжудлигини бепул текшириш имкониятига эга бўлади.

Синов натижасида коронавирус инфекцияси аниқланган муҳожирлар Россия Федерациясининг санитария-эпидемиология қоидаларига мувофиқ, давлат тиббий муассасаларида карантинга олинади ҳамда керакли муолажалардан ўтади. Беморларнинг ҳолати даволаниш давомида кузатиб турилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

💧 Сўх тумани аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш ва ичимлик сув таъминотини янада яхшилаш мақсадида гидрогеологик хулосаларга асосан истиқболли сув заҳираларига эга бўлган сув манбаларидан туманга 55 км ичимлик сув тармоқларини қуриш, 15 та ичимлик сув қудуқлари қазиш, мавжуд 21 сув қудуқларини таъмирлаш, 18 та сув минораси қуриш ва мавжуд 18 та сув минораларини таъмирлаш, 10 та сув сақлаш резервуарлари қуриш, 38 та сувни зарарсизлантириш ускуналарини ўрнатиш режалаштирилмоқда.

⚡️ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра, Сўх туманининг 17 та маҳалласида яшовчи аҳолини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида жами 25 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 30,5 км ичимлик сув тармоғини тортиш, 11 та янги ичимлик суви иншоотини барпо этиш, 9 та янги ичимлик сув қудуқларини бурғулаш, 7 та ичимлик сув ҳавзаларини қуриш, ҳажми 500 м3 сув резервуарини реконструкция қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Коронавирусдан вафот этган беморнинг мурдаси 15 соат шифохонанинг ичида турди” мазмунидаги видеомурожаат юзасидан Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди

Қайд этилишича, мазкур видеомурожаат Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлими (реанимация эмас) навбатчи ҳамшираси томонидан тарқатилган. Бу ҳамшира реанимация бўлимига олиб келинганидан сўнг коронавирусга чалингани аниқланган беморга тиббий ёрдам кўрсатиш ва вафотидан кейин уни дафн этиш жараёнларига аралашмаган.

Аввал хабар қилинганидек, Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли С.Ҳ. шу йилнинг 29 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли шифокорга кеч мурожаат қилган. Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимига икки томонлама ўткир пневмония оғир даражаси, юрак ва нафас етишмовчилиги ва қандли диабет оғир кечиши ташхиси билан ётқизилган.

Бемор реанимация бўлимига оғир аҳволда “Тез тиббий ёрдам” машинасида олиб келинган. У ва яқинлари “Тез тиббий ёрдам” шифокорига Тошкент вилоятига бориб келишганини айтишмаган. Бемор қандли диабет касаллиги билан оғриганлигини маълум қилганлиги сабабли юқумли касалликлар шифохонасига эмас, зудлик билан реанимацион муолажа кўрсатиш мақсадида уни жонлантириш бўлимига келтирилган. Навбатчи шифокор томонидан инфекционист чақиртирилган. Мутахассислар COVID-19га гумон қилганлиги сабабли бемордан суртма олинган ва вилоят вирусология лабароториясига юборилган. Бемор дарҳол изоляция қилиниб, даволаш жараёнига жалб этилган.

Мутахассислар томонидан стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор 2020 йил 30 июнь куни ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган. Ундан олинган суртма республика вирусология лабораториясида такрорий COVID-19 таҳлилидан ўтказилган ва мусбат натижа аниқланган.

Ўлим қайд этилганидан сўнг марҳум барча санитария қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда дафн этилган. У билан мулоқотда бўлганларнинг барчаси карантин назоратига олинган.

Карантинга олинган фуқаролардан фақатгина бир нафар шифокор ва бир нафар ҳамшира бемор билан мулоқотда бўлишган.
Белгиланган тартибларга асосан марҳумнинг жасадини дезинфекция қилинган ҳолда дафн этиш чоралари белгиланган.
Махсус вирусологик лаборатория таҳлили чиққунича (табиийки, бу жараён маълум вақт талаб этади), дезинфекция ва дафн этиш тадбирлари ташкил этилгунига қадар жасад реанимация бўлими изоляция хонасида сақлаб турилган. Шундан сўнг марҳумнинг жасади вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари иштирокида “Тез ёрдам” махсус машинасида олиб борилиб, дафн этилган. Марҳумни даволашда, жасадни дезинфекция қилишда ва дафн этишда ҳамшира ва шифокорлардан ҳеч ким иштирок этмаган.

Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли карантиндаги тиббиёт ходимларига 30 июнь куни жами 45 миллион сўмлик тиббий буюмлар, ҳимоя кийимлари ва дори-дармон воситалари етказилган.

Туман ҳокимлиги томонидан карантиндаги фукороларни овқатлантириш учун 44,5 миллион сўм ажратилмоқда.

Карантин ҳудудида барча зарурий шароитлар яратилган. Карантинда ишлайдиган тиббиёт ходимларига иш ҳақига қўшимча тарзда 6 фоизлик рағбатлантириш тўловлари тўлаб берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Япония, Корея Республикаси ва БАА билан савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ушбу мамлакатлар билан ҳамкорлик бўйича ишлаб чиқилган “йўл хариталари”нинг 2020 йил учун белгиланган чора-тадбирларини тўлиқ ва сифатли бажариш зарурлиги таъкидланди.
Мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по перспективам расширения торгово-экономического, инвестиционного и финансово-технического сотрудничества с Японией, Республикой Корея и ОАЭ.
Указано на необходимость полного и качественного выполнения определенных на 2020 год мер в соответствии с «дорожными картами» с этими странами.
Заслушаны отчеты руководителей ответственных министерств и ведомств.

#Mirziyoyev #yigilish #hamkorlik #Yaponiya #JanubiyKoreya #BAA

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қашқадарё вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари эълон қилинди.

1️⃣ Қарши шаҳридан ер 2,8 млн.сўмдан (
кўриш)
2️⃣ Қарши туманидан ер 2,3 млн.сўмдан (
кўриш)
3️⃣ Қамаши туманидан ер 1,6 млн.сўмдан (
кўриш)
4️⃣ Яккабоғ туманидан ер 2,4 млн.сўмдан (
кўриш)
5️⃣ Чироқчи туманидан ер 3,2 млн.сўмдан (
кўриш)
6️⃣ Касби туманидан ер 5,4 млн.сўмдан (
кўриш)
7️⃣ Деҳқонобод туманидан ер 1,6 млн.сўмдан (
кўриш)
8️⃣ Миришкор туманидан ер 2,2 млн.сўмдан (
кўриш)
9️⃣ Ғузор туманидан ер 30,5 млн.сўмдан (
кўриш)
🔟 Нишон туманидан ер 2,2 млн.сўмдан (
кўриш)
ℹ️ Муборак туманидан ер 2,1 млн.сўмдан (
кўриш)
ℹ️ Китоб туманидан ер 2,6 млн.сўмдан (
кўриш)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра

1 июль кунига қадар Давлат хизматлари марказлари ва my.gov.uz портали орқали уй-жой сотиб олишга субсидия олиш учун 17,2 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган.

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.youtube.com/watch?v=TT6sbSHVBYs

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Эртага, 4 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Тошкент – Екатеринбург – Тошкент
Тошкент – Москва – Ташкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент – Новосибирск – Тошкент ва Тошкент – Қозон – Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бизнес_форум

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчихонаси ва Италия-Ўзбекистон савдо палатаси ("ITALUZ") билан ҳамкорликда видеоконференция шаклида қишлоқ хўжалиги соҳасига оид Ўзбекистон-Италия бизнес-форумини ташкил этди

Савдо-саноат палатаси ахборот хизматининг
хабарига кўра, бизнес-форумда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов, Италия-Ўзбекистон савдо палатаси Президенти Луиджи Иперти, Ўзбекистоннинг Италия Республикасидаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси Отабек Акбаров, шунингдек, икки мамлакатнинг агросаноат соҳасидаги ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

Маълумот учун: 2019 йил якунларига кўра мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш 402,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2018 йилга нисбатан (303,2 миллион), ўсиш 32 фоизга), бунда экспорт 26,6 миллион долларни, импорт 375,7 миллион доллар ташкил этган.

Ўзбекистонда Италия сармояси иштирокидаги 50 та корхона фаолият кўрсатмоқда, улардан 14 таси 100% италия капитали асосида ишлайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

Андижон вилоятида касб-ҳунар мактаби фаолиятини бошлади

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг
хабарига кўра, ушбу касб-ҳунар мактабига 9-синфни тамомлаган ўқувчилар қабул қилиниб, улар, банк назоратчиси, рақамли ахборотларни қайта ишлаш устаси, якка тартибдаги кийим тикувчиси, агробизнес ва маркетинг агенти, меҳмонхона хўжалиги мутахассиси, сартарош (модельер), ошпаз ва қандолатчи, сотувчи назоратчи кассирлик йўналишлари бўйича таълим олишлари мумкин.

Мазкур мактаб 720 нафар ўқувчиларга таълим беришга мўлжалланган. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Касб-ҳунар мактабида ўқиш муддати 2 йилдан иборат бўлиб, ўқувчиларга бюджет ҳисобидан ойлик стипендиялар берилади. Битирувчилар ўз соҳалари бўйича ОТМда ўқишни давом эттириши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️(+121) 2020 йил 3 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9199 нафарни ташкил этмоқда.

⚡️Янги касалланиш ҳолатлари:

◾️69 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида:

◾️48 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 32 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида)

◾️ 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6034 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform