2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун!
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, ўнг томонида очилган пахта чаноқлари сурати туширилган чамбардан иборат.
Гербнинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир.
Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди.
Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бандига "Ўзбекистон" деб ёзиб қўйилган.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм
"Faces of tourism. Bukhara".
Америкалик сайёҳ пандемия даврини Ўзбекистонда қандай ўтказаётгани ҳақида Турзимни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати видеоролиги
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
О том, как американский турист проводит пандемию в Узбекистане

❗️Ўзбекистонда бир кечада 123 киши коронавирусдан зарарланди, жами беморлар 8904 нафарга етди
🦠 Янги касалланишлар: 101 нафари — карантин марказидаги фуқаролар, 12 нафари — Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

🇺🇿 Ўзбекистон футбол бўйича Осиё кубогини қабул қилмоқчи
⚽️ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Осиё футбол конфедерацияси 2027 йилги Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш учун таклиф юборган беш аъзо ассоциация номини расман тасдиқлади.
🇺🇿 Қитъа биринчилигини қабул қилиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам давогарлик қилмоқда.
🔈 Шунингдек, Осиё кубоги баҳсларини қабул қилиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам ариза топширганлиги маълум қилинди.
⏳ XIX Осиё кубогининг расмий мезбони 2021 йилда эълон қилиниши режалаштирилган.

Хотин-қизларга қўшимча 4 фоизли давлат гранти ажратилиши тартиби бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати маълумоти
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти
📌 Бухорода йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди
📝 Бухоро вилояти ҳокимлиги ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамкорлигида ҳудудда қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, соҳага хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш орқали йирик лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Натижада янги корхоналар фаолияти йўлга қўйилмоқда, қўшимча иш ўринлари яратилмоқда.
📊 Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра вилоятда 2019 йилда қиймати 189,5 млрд сўмлик 29 та лойиҳа ишга туширилган бўлиб, 585 та янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, ўтган йилда 637 та корхона томонидан 775,3 млрд сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди.

#Долзарб
Қатор ташкилотларнинг монопол ҳуқуқ ва имтиёзлари бекор қилиниши мумкин
Монополияга қарши курашиш қўмитаси рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига бериладиган эксклюзив ҳуқуқлар, имтиёзлар, индивидуал солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Лойиҳаларда "Ўзметкомбинат" AЖнинг қора металларни, “Ўзавторсветмет” AЖнинг рангли металларни, "Давлат белгиси" ДУКнинг турли хил қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқаришидаги монопол ҳолати ва эксклюзив ҳуқуқларини, “Ўзстандарт” Aгентлигига тегишли ўлчов воситаларини текшириш ва штрих-кодларни бериш бўйича корхоналари каби монополияларни бекор қилиш кўзда тутилган. Бундан ташқари муайян соҳаларда лойиҳалаш ишлари учун индивидуал дизайн институтлари, алоҳида давлат идораларига хизмат кўрсатадиган индивидуал суғурта компаниялари монопол ҳолати бекор қилиниши кўзда тутилган.
Шунингдек, бизнес учун тенг бўлмаган шарт-шароитларни, хусусан, "Ўзбекипаксаноат", "Ўзёғмойсаноат", "Ўзэлтехсаноат", "Паррандасаноат", "Ўзбекистонасаларичилари", "Картошка ишлаб чиқарувчилар", "Ўзчармсаноат" каби турли бирлашмалар, уюшмалар аъзоларига, “Халқ банк”, “Микрокредитбанк”, “Aгроэкспортбанк” тижорат банклари, индивидуал пахта ва тўқимачилик кластерларга бериладиган имтиёз ва преференцияларини бекор бўлиши кўзда турилган.
Ушбу рўйхатни тўлдириш учун аҳолидан таклифларни кутиб қоламиз, дейилади хабарда.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича умуммиллий овоз бериш жараёни муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида қатъий эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.
—
Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и России.
Шавкат Мирзиёев искренне поздравил Владимира Путина с успешным проведением общероссийского голосования по поправкам в Конституцию РФ.
Лидеры вновь подчеркнули приверженность дальнейшему укреплению узбекско-российских отношений стратегического партнерства и союзничества, наращиванию многопланового сотрудничества.
#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#Қорақалпоғистон_Республикаси
Орол денгизи кўлининг 1300 - 1500 метр баландликдан олинган суратлари Бўзатов тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилмоқда.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Орол денгизи кўлининг 1300 - 1500 метр баландликдан олинган суратлари Бўзатов тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилмоқда.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев ва Қирғизистон Республикаси транспорт вазири Жанат Бейшенов телефон орқали мулоқот чоғида келишиб олди.
Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, минтақа мамлакатлари учун манфаатли бу лойиҳани амалга оширишда мақбул йўналишларни танлаш, техник ва молиявий шартлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида тез кунларда видеоалоқа шаклида учрашув ҳам ўтказилади.
Унда Хитой транспорт соҳаси мутасаддилари ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Учрашувда мамлакат расмийлари билан Марказий Осиё ва Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари ўртасидаги ўзаро савдо алоқаларини ошириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Бухорода йирик газни тозалаш қурилмаси ишга туширилди
Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тўмарис” конида йиллик қуввати 500,0 млн м³ бўлган газни дастлабки тозалаш қурилмаси ишга тушди.
“Тўмарис” газни дастлабки тозалаш қурилмаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда зарур бўлган аппарат ва ускуналар билан қурилди.
Газни дастлабки тозалаш қурилмасининг ишга туширилиши натижасида, “Тўмарис” конидаги қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ таркибидан механик бирикмалар, конденсат ва техник суюқликни ажратиб олиш имкони яратилди.
Бундан ташқари қурилма ишга қўшилгандан сўнг, “Тўмарис”-“Саватли”-“Дояхотин” табиий газ қувурларидаги гидравлик қаршилик ва босимлар фарқи камайиши ҳисобига қўшимча кунлик 150,0 минг м³ табиий газ қазиб олишга эришилди.
Ушбу газни дастлабки тозалаш қурилмаси қурилиши конлардан қазиб олинаётган табиий газ таркибидан мехник аралашмалар, суюқлик ва конденсатни ажратиб олишга хизмат қилади.
Маълумот учун: Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тўмарис” кони Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2019 йилда фойдаланишга топширилган.