Hudud Inform
8.37K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !

Жорий йилнинг 14-май куни Христиан динининг “Ота-оналарни хотирлаш” тадбирлари ўтказилиши муносабати билан ушбу динга мансуб аҳолининг транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида,


К-1 “Буюк ипак йўли метроси М.Юсуф (Доғистон) кўчаси – 3-сонли қабристон (Ўртасарой)”,

К-2 “Қўйлиқ деҳқон бозори – 3-сонли қабристон (Ўртасарой)” йўналишида вақтинча ҳаракатланувчи (бир кунлик) автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.

Мазкур йўналишларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан МАН РР3 (сайёҳлик) русумли катта сиғимли автобуслар соат 7:00 дан 18:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатади. Ушбу йўналишларда йўлкира нархи 5 000 сўм.
 
Шунингдек, эслатиб ўтамиз, “1-сонли қабристон” (Боткин кўчаси) орқали қуйидаги автобуслар ҳаракатланади:

1-сонли “Ҳумоюн мавзеси – Тошкент МУМ”;
14-сонли “ТТЗ – Тошкент вокзали”;
16-сонли “ТТЗ – Тошкент вокзали”;
21-сонли “Қорасув 1-мавзеси – Тошкент МУМ”;
30- сонли “Олмос маҳалласи – Тошкент МУМ”;
80- сонли “М.Юсуф кўчаси – Жанубий вокзал”;
96-сонли “Юнусобод мавзеси 9-даҳа – Машинасозлар метроси”;

“2-сонли қабристон” (Дўмбиробод) орқали қуйидаги автобуслар ҳаракатланади:

17Т-сонли “Бекобод мавзеси – Чилонзор буюм бозори”;
98-сонли “Чилонзор буюм бозори - Ўзбекистон меҳмонхонаси”.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳридаги Осиё хотин-қизлари форуми Туркиянинг TRT AVAZ телеканали нигоҳида

https://t.iss.one/hudud_inform
“Тошкент-3” терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликлар учун жарималар автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади

Айни пайтда Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камераларини Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимлари билан интеграциялаш ишлари якунланмоқда.

Шундай қилиб, 2024-йил 15-майдан бошлаб тизим автоматик равишда ишлайди. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади.

Терминалга қисқа муддатли кириш енгил автомобиллар учун 5 дақиқагача, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача бўлган вақтга барчага рухсат этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкентдаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари ёпилади

2024 йил 15 май кунидан бошлаб пойтахтимизда жойлашган барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади.

Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маълум қилди.

Таъкидланишича, эндиликда АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари UzPost алоқа бўлимларида амалга оширилади.

Маълум қилинишича, апрель ойида жамоат транспорти орқали жами 32,3 миллиондан зиёд транзакция амалга оширилди.

Транспорт карталари орқали жами 13,8 миллион транзакция (шундан 5,7 миллиони тариф карталари орқали) амалга оширилган бўлса, банк карталари орқали тўловлар 76,2 офиз ўсиб 11,4 миллион транзакцияни ташкил этди.

QR чипталаридан метрода 6,3 миллион мартадан ортиқ фойдаланилган. Автобусларда QR-тўловлар ёрдамида 371 минг, метрода мобил QR ёрдамида жами 222 минг транзакция амалга оширилган. Йўловчиларнинг виртуал карталар ёрдамида амалга оширган транзакциялари сони жами 142 мингтани ташкил этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Oltin qalam” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бошланди.

Тадбир “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида ҳар йили анъанавий ўтказиладиган “Олтин қалам” ХVIII танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ва медиа соҳаси вакиллари, хорижий журналистлар, жамоатчилик фаоллари турли йўналишларида номинациялар, шу билан бирга рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланишади.

Бу йил бош миллий мукофот соҳибига “Президент совғаси” — Tracker автомобили совға қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

Қизилқум кенгликларида
...

📸Сирож Аслонов медиатўпламидан

https://t.iss.one/hudud_inform
Қашқадарёда 22 нафар масъуллар лавозимидан озод этилди

Вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда вилоятда “Сайхунобод, Уйчи ва Зарбдор тажрибалари”ни кенг жорий қилиш, бандликни таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни бажарилишига эътиборсизлик билан қараганлиги учун 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритиладиган бўлди. 41 нафар масъулларга навбатдаги интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, 27 нафарининг фаолияти қониқарсиз деб топилиб, кейинги чорак якунлари бўйича ижобий ўзгариш қилмаган тақдирда, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

https://t.iss.one/hudud_inform