Hudud Inform
8.37K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Қонунчиликка кўра, аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформа”сига ўтказилиши белгиланган.

▶️ Шунингдек, субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги электрон платформа орқали онлайн текширилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Янги Ўзбекистон” боғида 9 май куни мушакбозлик ташкил этилади

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бугун соат 21:00 да “Янги Ўзбекистон” боғида мушакбозлик ташкил этилади.

Мудофаа вазирлиги

https://t.iss.one/hudud_inform
Сирдарё вилоят ҳокими Президент топшириғига кўра боёвутлик отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди

101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов айни пайтда даволанаётгани боис, кечанинг ўзида хонадон унинг келини ва набираларига топширилди. Шунингдек, ҳоким бугун госпиталда ҳам бўлиб, отахонни табриклади, янги хонадон ҳужжатлари ва калитини берди.

Давлатимиз раҳбари 8 май куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олгани, боёвутлик отахон билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан отахонга уй совға қилмоқчилиги маълум бўлганди.

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Президент топшириғидан сўнг, отахонга уй совға қилди.

101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов айни пайтда даволанаётгани боис, кечанинг ўзида хонадон унинг келини ва набираларига топширилди. Шунингдек, ҳоким бугун госпиталда ҳам бўлиб, отахонни табриклади, янги хонадон ҳужжатлари ва калитини берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📁 Қонунчиликка кўра, никоҳи бекор қилинган оила, турмуш ўртоғи вафот этган, бедарак йўқолган ёки ёлғиз ўзи бўла туриб, никоҳдан ўтмасдан болали бўлган ёхуд бошқа сабабларга кўра ота-оналардан бирининг ёлғиз ўзи бир ёки бир нечта болани тарбиялаётган оила, тўлиқсиз оила ҳисобланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇺🇿 200 нафар ўқитувчи Францияга боради

🔵Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда француз тили ўқитувчиларини Франциянинг нуфузли олийгоҳларига стажировкага юбориш юзасидан янги лойиҳага старт берилди.

🔵Айни пайтда бутун Республикамиз бўйлаб ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

🔵Бунда барча ҳудудлардан француз тили устозлари “Ev@lang” платформаси орқали педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларида тест топширишди.

🔵Тест натижаларига кўра танлаб олинган ўқитувчилар франциялик тажрибали мутахассислар томонидан 30 соатлик оффлайн шаклда ҳамда 15 соатлик онлайн шаклда малака ошириш курсларида ўқитилади.

⚡️ Маълумот ўрнида: ушбу лойиҳа 4 босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.

🔵Якуний натижаларга кўра, энг юқори натижаларни қайд этган француз тили устозлари 2024 йилнинг якунига қадар Франциянинг нуфузли олийгоҳларига юборилади.

🔵Мазкур лойиҳа бўйича жорий йилда 200 нафар устозни қамраб олиш режалаштирилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабар бериб бораётганимиздек, шу  йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтади. 

Айни вақтларда нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари форумда иштирок этиш учун юртимизга етиб кела бошлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰Фуқаролар умумий фойдаланишдаги сув ҳавзаларида 5 кг гача балиқларни овлашларига рухсат берилган.

🚫 Қуйидаги усулларда балиқ овлаш тақиқланади:

▫️барча турдаги тўрлар билан;

▫️тешувчи балиқ овлаш асбоблари (найза ва бошқалар) билан;

▫️электр токи, кимёвий, гиёҳвандлик ва биологик препаратлар, портловчи моддалар;

▫️ўқотар қуроллар;

▫️уйда ишлаб чиқарилган электр тутқичли қурилмалар.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14 май куни Тошкентда қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Анжуман СМТИ, ДХХ, ТИВ, БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ, ЕХҲТ ва бошқалар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Конференцияда БМТ Бош котиби ўринбосари Владимир Воронков, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Аксилтеррор қўмитаси Ижроия директорати раҳбари вазифасини бажарувчи Вейсун Чен ва қўшни давлатлар делегациялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади:

▫️боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли;
▫️карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли;
▫️ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра.

Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.

❗️Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

☑️ Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бироздан сўнг Самарқандда "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бошланади

https://t.iss.one/hudud_inform
Жорий йилнинг 14-15 май кунлари қўҳна Самарқандда, 16-17 май кунлари Жиззах шаҳрида “Central Asia 2024: фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” мавзусида анъанавий XVII халқаро конференция бўлиб ўтади.

Конференция доирасида Халқаро ҳамдўстлик форуми, соҳа юзасидан матбуот анжуманлари, илмий-амалий семинар-тренинглар, Марказий Осиё давлатларидаги кутубхоналар директорларининг махсус кўргазмали учрашувлари, ялпи мажлис, “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади.

Оммавий ахборот воситалари ва медиа вакиллари, илм иштиёқида бўлган барча соҳа мутахассисларини 14-17 май кунлари Самарқанд ва Жиззах шаҳарларида бўлиб ўтадиган Central Asia 2024 XVII халқаро конференцияга таклиф қиламиз!

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🎞 Жомбой туманида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг аҳволи ўрганилди

📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📈ОКМКда 4 ойда 177,7 млн долларлик экспорт амалга оширилди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти борасида 2024-йил январ-апрел ҳолати бўйича прогноз 105%га бажарилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Hudud Inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилда 10 та янги халқаро автобус йўналишини очилади

2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очилиши режалаштирилган. Булар, Самарқанд – Бишкек, Бухоро – Бишкек, Бухоро – Остона, Самарқанд – Туркистон, Бухоро – Туркистон, Шахрисабз – Туркистон, Самарқанд – Душанбе, Бухоро – Душанбе, Тошкент – Уфа, Тошкент – Краснодар.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда жами 32 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобуслар қатнови йўлга қўйилган.

2024 йил январь-апрель ойлари давомида халқаро автобус йўналишларида 173 минг нафар йўловчи ташилган. Кўрсаткичлар, 2023 йил мос даврига нисбатан 15% ошган.

https://t.iss.one/hudud_inform