Hudud Inform
8.29K subscribers
18.4K photos
4.06K videos
19 files
14.3K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Қонунчиликка кўра, маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

📌 Шунингдек, тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Чорраҳа ичида сариқ рангли чизиқ билан чизилган тўртбурчак нимани англатади?

Тошкент шаҳрида тирбандликнинг олдини олиш мақсадида янги йўл тартиби амалиётда қўллана бошланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
70 мингдан ортиқ қалбаки долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Сирдарё туманидаги Asaka Motors автозаводида Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилади

"Asaka Motors International" компанияси ва "Hyundai Motor Company" Сирдарё туманидаги автомобиль заводида Hyundai бренди остида автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувга эришди.

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич (2024 йил май ойи) доирасида Elantra, Tuсson, Sonata, Santa Fe, Palisade va Staria моделларини йирик блокли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Хотини ва ўғлига зўравонлик қилган отага жиноят иши қўзғатилди

Мурожаатчининг ёзишича, қизи К.С. 2022 йилдан буён Кореяда ишлаётгани, унинг 8 ёшли ўғли эса эрининг қарамоғида қолган. Мурожаатга илова қилинган видеоёзувда эр-хотин видео қўнғироқ орқали жанжаллашганида, ота ўғлининг бўғзига пичоқ тирагани акс этган. Шунингдек, аёл эри томонидан кўп маротаба калтаклангани ва соғлиғига зарар етгани ҳақида гапирган.

Мурожаат дарҳол Омбудсман томонидан назоратга олиниб, ҳолат унинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда жойига чиқиб ўрганилди.

Аниқланишича, ҳозирда фуқаро К.С.нинг вояга етмаган ўғли бувиси билан яшамоқда. Бола билан суҳбат ўтказилганда, ота-онаси ўртасидаги салбий муносабатдан норози эканлигини, отаси билан яшашни хоҳламаслиги ҳамда бувиси билан қолишни исташини билдирган. Шундан сўнг, фуқаро К.С.нинг вояга етмаган ўғлига бувиси вақтинчалик васий этиб тайинланди.

Ота эса вояга етмаган фарзандига нисбатан ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни қасддан содир этганликда айбланиб, жиноят иши қўзғатилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Давлат органлари ва ташкилотларининг 7 мингдан ортиқ функцияларини баҳолаш натижалари асосида Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри лойиҳаси шакллантирилган.

🌐 Реестр лойиҳаси "E-antikorrupsiya" электрон тизимига жойлаштирилган.

Фуқаролар Реестрдаги коррупциявий хавфлар юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини онлайн юборишлари мумкин.

📌 Маълумот учун, мазкур Реестр Президентнинг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️“Янги Ўзбекистон” университети – Массачусеттс технология институти томонидан ўтказиладиган маҳорат дарсларига таклиф қилади

💥 Массачусеттс технология институти тажрибаси асосида олий таълим муассасасини ривожлантириш истагида бўлган барча ОТМ раҳбарлари ва профессор-ўқитувчиларини маҳорат дарсларига таклиф қилинади.

📍 Маҳорат дарслари жорий йилнинг 29-апрел – 2-май кунлари “Янги Ўзбекистон” университетида ўтказилади.

Унда сиз таълим бошқаруви, замонавий педагогик ўқитиш методикалари, мустақил таълимни ривожлантириш ва самарали тадқиқот олиб бориш каби қатор йўналишларида ўз тажрибангизни оширишингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Пойтахтимизда “Автомобилсиз кун” оммалашмоқда

Шу вақтга қадар дунёнинг 2 мингтадан зиёд йирик шаҳарида анъанага айланган муҳим ташаббус – “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси юртимизнинг барча давлат ташкилотлари қатори Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази жамоаси томонидан ҳам қизғин қўллаб-қувватланди. Мамлакат миқёсида атмосферага чиқаётган зарарли чиқиндиларнинг 60 фоизи ва Тошкент шаҳрида 88 фоизи автомобиллар ҳиссасига тўғри келиши инобатга олинса, ушбу экологик акциянинг долзарблиги янада яққол аён бўлади.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видеорадарлар ўрнатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ватандошларни огоҳликка чақирмоқда

Сўнгги вақтларда Қозоғистонга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништираётган фирибларга маълум бир пул эвазига ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаролик паспортларини бериш ҳолатлари кузатилмоқда.

Элчихона бундай инсонларнинг гапига ишонмасликка ва фуқароларимиздан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бегоналарга бермаслик, ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномаларни олиш мақсадида фуқаронинг шахсан ўзи аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат этиши зарурлигини эслатмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрисабз — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти

Бугун, 25 апрель кунидан эътиборан бир қатор халқаро тадбирлар ўз ишини бошлайди. Айни пайтда кўҳна Кеш нуфузли анжуманни қабул қилиш учун тайёр.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Олис тоғли қишлоқда оилавий поликлиника иш бошлади

Чироқчи туманидаги Тарағай қишлоғи туман марказидан 50 километр узоқликда жойлашган. Амир Темур бобомизнинг отаси номи билан боғлиқ ушбу қадимий тарихга эга қишлоқнинг табиати жуда гўзал. Тўрт томони пурвиқор тоғлар билан ўралган сўлим гўша.

Тарағай туризм қишлоғи мақомини олган бўлиб, кейинги йилларда унинг иқтисодий ижтимоий ҳолати ўзгариб бормоқда. Янги йўллар, инфраструктура тизимлари яратилмоқда.


➡️ Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти ҳокимлигида туман ва шаҳарлар матбуот котиблари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош мутахассиси Дониёр Солиев, агентликнинг вилоят бошқармаси раҳбари Дилшод Мамаражабов, вилоят ҳокими матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шоҳира Рауфбоевалар иштирок этди.

Семинар-тренингда матбуот ва ахборот хизматларида мавжуд муаммо ва камчиликлар, шунингдек ютуқ ва муваффақиятлар муҳокама қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform