Hudud Inform
8.24K subscribers
18.5K photos
4.07K videos
19 files
14.3K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🖱"Ўзсувтаъминот" АЖ республика миқёсида ҳудудлар кесимида аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси бўйича инфографика тақдим этди.

📊 Унга кўра, Тошкент шаҳри 97,7% кўрсаткич билан етакчи ўринда бўлса, энг қуйи натижа – Қашқадарё вилоятида 59,4%ни ташкил этмоқда.

Андижон вилоятида – 90,9%

Бухоро вилоятида – 73,2%

Жиззах вилоятида – 70,4%

Қорақалпоғистон Республикаси – 72,4%

Фарғона вилояти – 79,4%

Хоразм вилояти – 90,4%

Самарқанд вилояти – 75,4%

Наманган вилояти – 82,7%

Сирдарё вилояти – 86,9%

Сурхондарё вилояти – 62,9%

Тошкент вилояти – 79,4%
〰️〰️〰️〰️〰️

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈 Фойдасидан кўра зарари кўп субсидия

Субсидия – давлатнинг ёрдами бўлиб, 2020 йилги карантин пайтида ва пандемиядан кейинги даврда аҳолини қўллаб-қувватлашда унга эҳтиёж бор эди. Аммо вақт ўтиши билан субсидиянинг фойдасидан кўра зарари кўпайиб борди.

Масалан, электр энергияси ва табиий газ учун биз ҳозиргача таннархидан бир неча баробар арзон тарифда тўлаб келяпмиз. Ўртадаги фарқ ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхоналарнинг зарар кўриб ишлашига сабаб бўлмоқда.

📹 Батафсил: видеода

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📚“Бизнесни ривожлантириш банки”нинг бир гуруҳ бошқарув ходимлари Венгриянинг кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги тажрибаси билан танишиб қайтди.

Хусусан, банк вакиллари Венгрия молия бозори етакчиси ОТP банк офисларида бўлиб, уларда тадбиркорларга хизмат кўрсатиш жараёнлари ва таклиф қилинаётган хизматлар билан танишди. Шунингдек, Венгрия Савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида, тадбиркорлар томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда, 2025 йил 1 январгача:

🔹тадбиркорлар ушбу фуқароларга камида 1 йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи тўлаб, бандлигини таъминлаган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилади;

🔹фуқаролар ишга қабул қилинганда ҳамда ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун БҲМнинг 2 бараваригача) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Блогер ёки журналистлар қайси холатларда суд мажлисларида иштирок этишлари мумкинлигини биласизми?

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар судининг судьяси Ҳ. Қўқонбоев ушбу саволга батафсил жавоб берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шаҳрисабз шаҳри 2024 йилда ИҲТнинг туризм пойтахти

Шу муносабат билан Шаҳрисабз шаҳрида жорий йилнинг  25-27-апрел кунлари "Халқаро фестивал" бўлиб ўтади.

Унда Шаҳрисабзнинг ушбу мақомни олишини кенг миқёсда нишонлаш кўзда тутилган. Қолаверса, шаҳарда ва бутун Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмасини яхшилаш, экотуризм, этнотуризм ва бошқа йўналишларда салоҳиятни юксалтириш, ҳудуднинг номоддий меросини кенг очиб берувчи маданий тадбирлар, туризм тадбиркорлиги, шу жумладан, ёшларнинг фаоллигини ошириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилиши режалаштирилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔈 Эълон!

🎙“Олмалиқ КМК” АЖ Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакилларини пресс-тур ва матбуот анжуманига таклиф этади!

📍“ОКМК: Мега лойиҳа ижроси - Янги металлургия мажмуаси” мавзусидаги пресс-тур ва матбуот анжумани 2024 йил 25 апрель (пайшанба) куни, соат 9:00 да Олмалиқда ўтказилади.

🚌 Тадбир иштирокчиларининг Олмалиқ шаҳрига келиб, кетишлари учун 25 апрель куни пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» меҳмонхонаси олдидан транспорт ташкил этилади.
Автобус Тошкентдан соат 07:30 да жўнаб кетилади.

📞 Мазкур тадбирда иштирок этиш истагини билдирганлар рўйхатдан ўтишлари учун (93) 182 50 89 телефон рақамига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.

📌 ОКМК Ахборот хизмати
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинди

Ижтимоий тармоқларда “Фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилгани” мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform