Hudud Inform
8.61K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Тошкент_вилояти

🏔️Кўкламда гуллаётган Суренота. Ушбу локацияга олиб борадиган йўлнинг ўзи табитани гўзаллиги билан одамни ҳайратга солади!

📍 Локация

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади.

➡️ Нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Китоб тумани, Айоқчи қишлоғида жойлашган “Алвасти кўли” бўйидаги манзара айни дамда шундай.

Ҳақиқий баҳорий кайфиятни уйғотувчи мўжизавий маскан дам олиш кунлари учун ажойиб манзил бўла олади.

📍 Локация

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун (ЎРҚ–830-сон, 18.04.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:

🔹Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

🔘 Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

▫️Кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

▫️жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

▫️худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Айрим тадбиркорларга 50 млн сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори  (161-сон, 19.04.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, оилавий дастурлар бўйича кредитлар фоизи йиллик 14 фоиздан ошмайди. Бунда:

🔹 кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади;

🔹 дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорларга ўз фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади.

Шунингдек:

🔸ҳокимликлар деҳқон хўжаликларига ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулотлар етиштириш ва етиштирилган маҳсулотлар бозорини топишга кўмаклашади;

🔸Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси нархлар асоссиз ўсишининг олдини олиш, етказиб берилаётган маҳсулотлар (кўрсатилаётган хизматлар) нархларининг ҳудуддаги ички бозор нархларига мутаносиб бўлишини таъминлайди;

🔸ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш бўйича тавсия беришига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аралашувига йўл қўйилмайди.

🔸“маркетплейс” тизими “Е-актив” ахборот тизими билан интеграция қилинади.

▶️ Дастурлар доирасида 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар:

Президент қарорига асосан заргарлик иши йўналиши бўйича махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган шахсларга заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун;

аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорларга ажратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мегалойиҳа | Тўрақўрғонда 17 гектар майдонда бунёд этилаётган қиймати 200 млн еврони ташкил этувчи комплекс битгач, 3000 киши иш билан таъминланади.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абураззоқов «Ифтихор кийим-саноат» кластерининг 100 млн евролик ишлаб чиқариш қувватига эга мажмуаси қурилиши билан танишди

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳамкорлик самаралари

Россия Федерацияси Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат делегация икки кунлик амалий ташриф билан бугун Фарғонага келди.

Эртага расмий учрашувлар доирасида Фарғона ва Свердловск вилоятлари раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувлари бўлиб ўтади. Фарғона вилояти ҳамда Свердловск вилояти ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича битим имзоланади.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform