Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Қашқадарёнинг Косон туманида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда бир нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
#брифингдайжест

💧Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектлари фаолиятига геахборот ва SCADA тезкор диспетчерлик бошқарув тизимлари жорий қилинмоқда. Улар реал вақт режимида тармоқлар ва иншоотларнинг ҳолати тўғрисида маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш имконини беради.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌾 МАС технологияси асосида яратилган тола сифати юқори, серҳосил ва эртапишар “Равнақ-1” ғўза навининг 1 тонна, “Порлоқ-5” ғўза навининг 1.5 тонна, “Генофонд-2” ғўза навининг 19 тонна уруғлиги тайёрланди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
https://t.iss.one/hudud_inform
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Ўзбекистонликлар Ийд Рамазонида 4 кун дам олишади

Президент қарори билан аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Шундай қилиб Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📄 Ўзбекистон Республикаси референдумини ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

🔹
Батафсил: Ўзбек (кирилл) |Oʻzbek (lotin) |Русский

https://t.iss.one/hudud_inform
#брифингдайжест

📑Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1-чорагида 120 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган бўлиб, лойиҳаларнинг 8 тасини қонунлар, 9 тасини Президент ҳужжатлари, 62 тасини Ҳукумат қарорлари ҳамда 41 тасини идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ташкил этади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
https://t.iss.one/hudud_inform
Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади:

▫️боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли;
▫️карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли;
▫️ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра.

Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.

❗️Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

☑️ Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

“Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи манзаралари

“Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи Зевар бўлими ҳудудида ёввойи тўнғиз, каклик, жайра, айиқ каби жониворлар, шифобаҳш ўсимликлар, ўрмонзорлар мавжуд.

Ўзига хос ажойиб табиат манзараси ва ҳуш ҳавоси сабаб ушбу маскан инсонларни ўзига жалб қилиб келади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗳 “Овоз берувчиларнинг электрон рўйхатида бормисиз?” хизматидан фойдалиниш тартиби

https://t.iss.one/hudud_inform