Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди ва 6 та янги корхонани ишга туширди.

📈 Йиғилишда вилоятда энергия таъминотини яхшилаш чоралари кўрсатиб ўтилди. Жорий йилда вилоятда электр истеъмоли 6,9 миллиард киловатт соатни ташкил этиб, 310 миллион киловатт тақчиллик бўлиши кутилмоқда. Шу боис, алоҳида қарор қабул қилиниб, бу тақчилликни ортиғи билан қоплаш бўйича ишлар бошланди.

☀️ Хусусан, Нишон ва Чироқчи туманларида 3 та қуёш электр станциясини ишга тушириш режалаштирилган. Давлат идоралари, корхона ва хонадонларда 76 Мегаваттли қуёш панеллари ўрнатиш имконияти бор. Электр тармоқларини янгилаб, энергия истеъмоли юқори қурилмаларни алмаштирилади.

🚊 Қайд этилганидек, Шаҳрисабз, Китоб, Қамаши ва Яккабоғ туманлари туризм салоҳиятининг ярми ҳам ишга солинмаган. Бунинг учун «Шаҳрисабз – Қарши – Самарқанд» йўналишига электр поезди қўйиб, йўловчи оқимини ошириш вазифаси қўйилди.

Шунинг билан Президентнинг Қашқадарёга сафари ниҳоясига етди.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореялик ишбилармонлар Жиззахда

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Жанубий Корея Республикасининг 20 нафардан иборат ишбилармонлар делегацияси вакилларини қабул қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини имтиёзли асосда сотиб олиш учун платформа ишга туширилди

Ушбу Платформадан фойдаланган ҳолда истеъмолчилар қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини 3 йилгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилишлари мумкин.

Фуқаролар томонидан қурилмаларни тўлиқ харид қилинганда қуёш панеллари харажатларининг 6 млн сўмгача ва қуёш сув иситиш қурилмаларининг 2,1 млн сўмгача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Аҳоли товар ва ишлаб чиқарувчини танлаш ҳуқуқи билан Жамғарманинг https://energymarket.uz/ онлайн платформаси орқали рўйхатдан ўтиш ва харид қилиш учун ариза топшириш имкониятига эга.

Қўшимча маълумотларни Жамғарманинг қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин: (77) 070-12-32

*09.09.2022даги ПФ-220-сон

https://t.iss.one/hudud_inform
Сирдарё вилояти делегациясининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи тафсилотлари маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди

https://t.iss.one/hudud_inform
Янги импорт автомобилларни исталган шахс томонидан сотишга рухсат берилади

"Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони  (ПФ–244-сон, 09.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Фармон билан давлат томонидан тадбиркорликни тартибга солишнинг чекланган воситалари белгиланди.

📝 Тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш воситалари фақат норматив-ҳуқуқий ва техник норматив ҳужжатлар асосида жорий этилади.

📃 Бундай ҳужжатларда белгиланмаган тартибга солиш воситалари ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.

2023 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:

▫️тадбиркорлар устав фондини камайтиришга оид қарор тўғрисида кредиторларни ёзма хабардор қилиш ва ОАВда эълон бериш;
▫️янги импорт автомобилларини фақат юридик шахслар – ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлари томонидан сотиш;
▫️электрни шартномадаги ҳажмдан кўп ишлатган юридик шахсларга электр етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;
▫️ЯТТ томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали солиқ органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.

☑️ 2023 йил 1 мартдан:

▫️солиқ тўловчиларга сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қарорлар устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади;
▫️барча юридик шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади;
▫️Ҳукумат қарорлари билан амалга ошириладиган суммаси БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан кўп давлат харидлари бўйича буюртмалар тўғридан-тўғри шартномалар асосида бажарилишига йўл қўйилмайди;
▫️вазирлик, идора, муассаса ва унинг таркибидаги ташкилот ўртасида қиймати БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан кўп товарларнинг тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилиниши тақиқланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жанубий Кореялик ишбилармонлар Жиззахда

Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жанубий Корея Республикасидан 20 нафардан иборат ишбилармонлар делегацияси вакилларини қабул қилди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Экстeрнат тартибидаги имтиҳонлар мактабда таълим олаётган ўқувчиларга тадбиқ этилмайди

Ижтимоий тармоқларда “Энди мактаб ўқувчилари олдиндан битирув имтиҳонларини топширишлари ва мактаб дарсларига бормасликлари мумкин” деган мазмунда хабарлар тарқалмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу хабарлар мутлақо асосга эга бўлмаган ёлғон хабарлигини маълум қилди.

Бу хабарлар мактабни ўз вақтида тугата олмаган, яъни мактаб ёшидан ўтган фуқароларнинг экстернат тартибида имтихон топшириш учун аризалар бериш билан боғлиқ хабарнинг нотўғри талқин қилинганлиги натижасида тарқатилмоқда,

"Таълим тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, фуқароларнинг умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида экстернат тартибида имтиҳонларда фақат ўз вақтида турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган, аниқроқ айтганда, мактабни тўлиқ битирмаган 18 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этади.

Экстернат тартибидаги имтиҳонларнинг мактабда таълим олаётган ўқувчиларга алоқаси йўқ ва уларга тадбиқ этилмайди!

https://t.iss.one/hudud_inform
Кутубхоналарда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналиши ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида“ги Президент қарори (ПҚ–46-сон, 07.02.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарор билан Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ҳамда уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан профессионал ва олий таълим тизимида “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари”, “Бола ҳуқуқлари” бўйича ўқув ва махсус курслар жорий этилади.

📁 2023 йил 1 июнгача мазкур курслар жорий этиладиган профессионал ва олий таълим ташкилотларининг аниқ рўйхати шакллантирилади.

🗓 2023 йил 1 июндан бошлаб ҳар йили “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновациялар” миллий танлови ўтказиб борилади.

☑️ Шунингдек, 2023 йил 1 мартдан терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этилади.

2023 йил 1 майдан раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари (соатлари) жорий қилинади.

📚Қарорга кўра шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказларида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналиши ташкил этилади.

⚖️ 2023 йилдан Конституция қабул қилинган кун муносабати билан ўтказиладиган кўрик-танловларда аёллар, бола ва ёшлар ҳуқуқлари масалалари қамраб олиниши таъминланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 4 моддасига кўра

Транспорт воситалари светофорнинг тақиқловчи сигналида ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида йўлнинг қатнов қисмидаги йўл чизиқлари ёки йўл белгилари билан белгиланган тўхташ чизиғини босиб кириши — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Оқсоқотасой ҳудудида “Jeep sprint” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада 50 дан зиёд профессионал ва 20 га яқин ҳаваскорлар, шунингдек, Тожикистон, Қозоғистондан ҳам иштирокчилар қатнашмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform