Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

Қиш мавсуми мамлакатимизда кузатилаётган об-ҳавонинг пасайиб кетиши натижасида жойларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган брифингда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин назорати ва профилактикасини ташкил этиш бўлими инспектори Иззатбек Мадаминов

https://t.iss.one/hudud_inform
🗓 Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январга қадар балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка, УЗВ) ҳамда қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80 фоизидан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган субъектлар учун қуйидаги солиқлар 50 фоизга камайтирилиши белгиланган:

🔸 фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари);

🔸 юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

🔸 юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

🔸 сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.

▶️ Шунингдек, балиқ етиштирувчи хонадон эгаларига ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида белгиланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Ўқиш 23 январдан анъанавий тарзда бошланади

Жорий йилнинг 23 январидан эътиборан барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари анъанавий тарзда
бошланади.

Назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда мослаштирилган ўқув графикларига мувофиқ амалга оширилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

💰Қонунчиликка кўра, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинади.

❗️Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ўн саккиз ёшга тўлмаган тўрт ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир.

📃 Мазкур имтиёз Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗞 Айни пайтда Сурхондарё вилоятида 37 та газета ва журнал, 2 та телевидение, 1 та радиоэшиттириш, 4 та веб-сайт, 4 та хусусий нашриёт, иккита босмахона, 58 та матбаа корхонаси ҳамда 54 та ахборот хизмати фаолият юритмоқда.

📹 Марказий оммавий ахборот воситаларининг 13 нафар мухбири вилоятда бўлаётган воқеа, ҳодиса ва янгиликларни мунтазам ёритиб бораётир.

🎤 Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг ОАВ вакиллари, ахборот-кутубхона марказлари ва давлат бошқарув органлари ахборот хизматлари раҳбарлари, блогерлар билан учрашувида уларнинг муаммо ҳамда таклифлари тингланиб, биргаликда ечиш йўллари изланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ «Tata Steel Chess-2023»: Абдусатторов ва Синдоровдан навбатдаги ғалабалар

Нидерландия мезбонлик қилаётган шахмат мусобақасида Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Эригаиси Аржун устидан ишончли ғалабага эришиб, «Master» гуруҳидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. Энди унинг ҳисобида 7 турдан сўнг 5.5 очко мавжуд.

Шунингдек, «Chellenjer» гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдоров ҳам навбатдаги ютуққа эришди. Жавоҳир мезбон Элин Роберсни мағлуб этиб, очколарини 5 тага етказиб олди.

https://t.iss.one/hudud_inform
VID_20230121_232158.m4v
22.5 MB
#Наманган_вилояти

«Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали рахбари Шавкатжон Атаханов иштирокида брифинг

https://t.iss.one/hudud_inform
Moody’s Ўзбекистон кредит рейтинг баҳосини оширди

Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистонга бағишланган навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, мамлакатнинг кредит рейтинг баҳоси “B1” (ижобий кутилма)дан бир поғона юқорига “Ba3” (барқарор кутилма)га оширилди.

Агентлик буни қуйидагилар билан изоҳлаган:

Ўзбекистон томонидан 2017-2021 йилларда муҳим ислоҳотларнинг амалга оширилгани, эркин бозор томон дадил қадам ташлангани, муҳим қонунлар ишлаб чиқилгани ва қабул қилинаётгани, нархларни эркинлаштириш давом этаётгани;

2020-2022 йиллардаги ташқи шокларга қарамай, Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш суръатлари юқорилиги ҳамда фискал (мўътадил давлат қарзи) ва ташқи сектор (халқаро захиралар) кўрсаткичлари мустаҳкам даражада сақлангани натижасида иқтисодиётнинг барқарорлиги ва сиёсат юритиш самарадорлигининг яхшилангани;

Марказий банкнинг инқироз даврида тезкор чоралар кўргани (асосий фоиз ставканинг 17 фоизга оширилгани), миллий валюта алмашув курсининг инқироз даврида барқарор экани, инфляциянинг пасайиш кутилмалари ва бошқалар.

Moody’s ҳисоботига кўра, 2023 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 5 фоизни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Хоразм ҳудудий филиали бош муҳандиси Ойбек Раджапов иштирокида брифинг

https://t.iss.one/hudud_inform
Никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш жараёни электронлаштирилади

“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–14-сон, 20.01.2023 й.) қабул қилинди

📁Қарор билан Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023–2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

🔰Дастурда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

🔸аҳоли орасида ОИВ инфекциясини фаол аниқлаш мақсадида 15 та ОИТСга қарши кураш марказлари ва уларнинг 63 та туманлараро диагностика лабораторияларини сўнгги авлодга мансуб диагностик тест-тизимлар (ИФА) билан узлуксиз таъминлаш;
🔸мигрантларни ОИВ инфекциясини ихтиёрий текшириш билан қамраб олишни кенгайтириш;
🔸ОИВнинг онадан болага юқишининг олдини олиш мақсадида ОИВ инфекцияли оналардан туғилган 6 ойликкача бўлган болаларни қуруқ сут аралашмаси билан узлуксиз таъминлаш;
🔸ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.

Қарорга кўра, никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнини электрон тизим орқали амалга оширишни йўлга қўйиш мақсадида:

▫️2023 йил 1 июнгача Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида;
▫️2023 йил якунигача бошқа ҳудудларда ФҲДЁ органлари ва тегишли тиббиёт муассасалари ўртасида электрон ҳамкорлик ташкил қилинади.

📲 2023 йил якунигача ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида препаратлар ва диагностикумларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими яратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бўлими бошлиғи Лепесай Зарликов иштирокида брифинг

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ 2010 йилгача берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари 31 мартдан ҳақиқийлигини йўқотади

Ҳукуматнинг 2022 йил 12 апрелдаги [178-сон] қарорига асосан эски намунадаги барча ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича белгиланган:

— 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;

— 2010-2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;

— 2013-2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;

— 2015 йилдан кейин берилганлари — 2023 йил 31 декабргача.

❗️Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

«Бухоро сув таъминоти» МЧЖ ахборот хизмати раҳбари Дамир Шарипов сўнгги кунларда кузатилган совуқ об-ҳаво шароитида истеъмолчиларга тоза ичимлик сувини узлуксиз етказиб бериш, тизимда содир бўлаётган авария ҳолатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жамоатчиликка ахборот берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Оқдарё тумани ҳокими Шерзод Қудратов об-ҳавонинг кескин совиши ҳамда табиий газ ва электр таъминоти юзасидан брифинги.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

Навоий вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Н.Жуманиёзов иштирокида брифинг

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти

Қиш мавсумида об-ҳавонинг кескин пасайиб кетиши ҳолатида Фарғона вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан БРИФИНГ

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдумалик Юсупов

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

"Ҳудугаз Жиззах" газ таъминоти филиали бош муҳандиси Баходир Холиқов иштирокида брифинг

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Тешаевнинг вилоят аҳолисига МУРОЖААТИ

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

Тошкент вилояти Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи Умид Шоумаров иштирокида брифинг

https://t.iss.one/hudud_inform
Марказий поликлиникалар таркибида фтизиопульмонология бўлимлари ташкил этилади

“2023–2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–12-сон, 20.01.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра:

🔸 туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалар таркибидаги фтизиатрия бўлимлари ва хоналари негизида фтизиопульмонология бўлимлари ташкил этилади;

🔸 вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларидаги бош пульмонолог штатлари ҳудуддаги фтизиатрия ва пульмонология марказларига ўтказилади;

🔸 тунги уйқу сифати ва нафас олиш функцияси бузилишларини ташхислаш ва даволаш мақсадида “Уйқу апноэ” марказлари ташкил қилинади.

☑️ 2023 йилдан ҳар йили:

▫️латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача;
▫️латент туберкулёз инфекциясига чалинган шахсларни даволаш қамрови 21 минг нафаргача;
▫️туберкулёз микобактериясини бир вақтнинг ўзида 1- ва 2-қатор туберкулёзга қарши дори воситаларига резистентликни аниқлайдиган тезкор ген-молекуляр ташхислаш қамрови 120 минг нафаргача;
▫️туберкулёз билан касалланган беморларни дори воситалари билан таъминлаш 18 минг нафаргача етказилади.

🗓 2023 йил 1 мартгача:

🔹 туберкулёз билан касалланишга мойиллиги бўлган хавф гуруҳига мансуб шахслар рўйхати тузилади;
🔹 Фтизиатрия касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади.

▶️ “Ўпка саломатлиги” мобил бригадаси доирасида олис, чекка, экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда яшовчи аҳолига бепул тиббий кўрик доирасида скрининг тадбирлари ўтказилади.

📝 Қарорга кўра, танлов асосида саралаб олинган 40 нафаргача фтизиатр ва пульмонологлар 2023–2026 йилларда хорижий тиббиёт марказларида малака оширишга юборилади.

https://t.iss.one/hudud_inform