Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чоршанба - фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни

ФВВ Матбуот хизмати раҳбари Мурод Садиков “Ўзбекистон 24” телеканалига амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга оширилган битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди.

Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинади.

Тегишли ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 1 ой ичида кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши керак, акс ҳолда ўз вақтида мурожаат этмаган фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (3 млн сўм), мансабдор шахсларга эса 15 баравари (4,5 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 28 июль, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Давлат активларини бошқариш агентлигида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Қаҳрамон Ҳакимов, Агентлик директори ўринбосари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг 2022 йил 1-ярим йиллик фаолияти таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Шавкат Усманов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни муносабати билан мазкур йўналишда кўрилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
29 июлдан 7 августгача Hyatt меҳмонхонасига туташ ҳудудда Food Fest-2022 кенг кўламли гастрономик фестивали бўлиб ўтади.

🥗 Фестивалда пойтахтимизнинг 60 дан ортиқ гастрономик брендлари иштирок этади: миллий ва Европа таомлари ошхоналари, қаҳвахоналар, ресторанлар, кафелар ҳамда музқаймоқ ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчилари.

🍮 Фестивал меҳмонлари пойтахтимизнинг энг яхши ошпаз ва қандолатчиларидан энг хуштаъм ва ноодатий таомларини харид қилиш ва татиб кўриш имкониятига эга бўладилар.

❗️ Барча таом ва ширинликлар пуллик.

🎟 Фестивалга кириш бепул.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тўловни амалга оширмаган абитуриентлар учун қўшимча вақт берилди

2022 йил 27 июль куни 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.

Қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 214 232 нафарни ташкил этди.

Маълумки, тест синовлари учун тўловни амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.

27 июль куни (қабулнинг сўнгги куни) ҳам кўплаб абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтгани ва аксарияти тўловни амалга оширишга улгурмагани сабабли уларга қўшимча имконият берилди.

Унга кўра тест синови учун тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентлар 28 июль куни соат 18:00 қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 Республиканинг демографик кўрсаткичлари рақамларда

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республиканинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:

👨‍👩‍👧‍👦 Аҳоли сони – 35,6 млн. киши
🧍🏻‍♀️Аёллар сони – 17,7 млн. киши
🧍🏻‍♂️Эркаклар сони – 17,9 млн. киши

🌇Шаҳарда яшовчилар – 18,1 млн. киши
🏘Қишлоқда яшовчилар – 17,5 млн. киши

👼Туғилиш сони – 413,6 минг киши
⚰️ Ўлимлар сони – 80,9 минг киши

👩‍❤️‍👨Никоҳлар сони – 108,9 мингта
💫 Ажримлар сони – 24,6 мингта

Ташқи миграция ⬇️
🛩Кўчиб келган – 0,9 минг киши
✈️Кўчиб кетган – 1,4 минг киши

https://t.iss.one/hudud_inform
Коронавирус: кеча юртимизда яна 65 нафар кишида касаллик аниқланди

2022 йил 27 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242 944 (+65) нафарни ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, ШҲТнинг бўлажак саммити кун тартиби кўриб чиқилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилганларга ва жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга бериладиган тўловлар ҳар ойнинг 5-санасигача молиялаштирилади ҳамда АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади;

🔹АТ “Халқ банки” томонидан пенсия, нафақалар ва моддий ёрдамни фуқароларга нақд етказиш хизматлари учун Пенсия жамғармаси ва бюджетдан 1 фоиз банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади;

🔹пенсия, нафақа, компенсациялар ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊#Инфографика: 2022 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдоси

📌Республика ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми ёки 35,7%и МДҲ давлатларига тўғри келади.

✔️Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 2022 йил январь-июнь ҳолатига кўра 27,6%га ўсиб, 8,7 млрд.долларни ташкил этди.

▫️экспорт – $3,2 млрд. (ўсиш 43,1%)
▫️импорт – $5,5 млрд. (ўсиш 19,9%)

✔️МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия Федерацияси (46,5%), Қозоғистон (24,1%) ҳамда Қирғиз Республикаси (6,7%) давлатлари билан қайд этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуни қабул қилди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра внутренних дел Турции Сулеймана Сойлу, находящегося в нашей стране с рабочим визитом.
Рассмотрены вопросы развития практического сотрудничества в правоохранительной сфере и области обеспечения общественной безопасности в контексте реализации договоренностей на высшем уровне.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Китайской Народной Республики во главе с членом Государственного совета КНР, министром иностранных дел Ван И, прибывшую в нашу страну для участия в мероприятиях Совета министров иностранных дел государств-членов ШОС.

#Mirziyoyev #qabul #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишларида иштирок этаётган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар батафсил кўриб чиқилди.
Минтақадаги вазиятнинг ривожига ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик жиҳатларига, шу жумладан ШҲТ саммитига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял министра внутренних дел Турецкой Республики Сулеймана Сойлу, находящегося в нашей стране с рабочим визитом.

#Mirziyoyev #qabul #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter