Hudud Inform
8.62K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли турмушини яхшилаш ва тадбиркорлар фаоллигини оширишга қаратилган таклифлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по обсуждению предложений, направленных на улучшение жизни населения и повышение активности предпринимателей.

#Mirziyoyev #yigilish #takliflar #murojaatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати

Обращение Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева к участникам международной конференции «Афганистан: безопасность и экономическое развитие»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 27 июль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар таҳлили
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Мавжуда Мирзаева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Саноат корхоналари томонидан атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш борасидаги ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Азиз Калимбетов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Президент таълим муассасалари агентлигининг 2022 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти сарҳисоби
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Дилфуза Собирова, Агентлик ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Президент ҳужжатлари ижросини таъминлашда кўрилаётган чоралар, давлат органларида Президент ҳужжатлари ижро ҳолати.
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❗️Кириш имтиҳонларида энг кўп балл тўплаган 200 нафар абитуриент Президент гранти асосида таҳсил олади

Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, ўтган йилдан бошлаб олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий қилинган.

Бунда:
Президент грантига даъвогар бўлган абитуриентлар рўйхати ҳар йили кириш имтиҳонлари ва танлов тўлиқ якунлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади;

Президент гранти учун белгиланган стипендия иккинчи курснинг ўқув йили бошидан ойма-ой тўланади ва шу муносабат билан унга умумий шартларда белгиланадиган стипендия тайинланмайди;

Ўқиш якунига қадар Президент грантини узлуксиз олганлар мос ва турдош мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз, қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ Бугун рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни

Бугун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.

👨🏻‍💻 Абитуриентлар бугун 23:59 га қадар my.dtm.uz ва my.gov.uz сайтлари орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари ва тест синови учун тўловни амалга оширишлари (олдинги йиллар битирувчилари) мумкин.

📌 Фуқаролиги бўлмаган шахслар эса олий таълим муассасаларида ташкил этилган қабул комиссияларида рўйхатга олинади.

❇️ Абитуриентлар кун якунига қадар рўйхатдан ўтиш билан бирга ўз маълумотлари ва танлаган таълим йўналишларини ўзгартиришлари мумкин.

Давлат тест маркази барча абитуриентларга муваффақият тилаган ҳолда қабулнинг сўнгги соатларини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишни ҳамда таълим йўналишлари ва танлов устуворлигини белгилашда эътиборли бўлишни тавсия қилади.

📹 Онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма: https://youtu.be/v1bzwnBPaxI

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️⚡️Ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан маълумот берди:

〰️〰️〰️
2022 йил сентябрь ойидан янги ўқув йилида ота-оналар учун ягона формани харид қилишга мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

Миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келишлари ман этилмайди.

🔹Шунингдек, ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас.

💴 Маҳаллий ҳокимликлар томонидан кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан мактаб формасини сотиб олинишига кўмак берилади.

🛒 Мактаб формасини айнан бирор тадбиркордан/корхонадан харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбур этилмайди ва бундай ҳолатга йўл қўйилмайди.

🗓 Мактаб формаси савдоси август ойидан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳар марказларидаги аҳолига қулай жойлар ҳамда мактаб ярмаркаларида ташкил этилади.

📢 Халқ таълими вазирлиги ота-оналар ва ўқувчиларнинг мактаб формаси дизайни ва сифати бўйича ҳар қандай таклифларини кўриб чиқишга ва биргаликда ягона форма дизайнларини такомиллаштириб боришга тайёр эканлигини маълум қилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Коронавирус: кеча юртимизда яна 68 нафар кишида касаллик аниқланди

2022 йил 26 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242 879 (+68) нафарни ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Пахтачилик кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди

При Президенте Шавкате Мирзиёеве началось совещание по обсуждению проделанной работы Советом по хлопководству и стоящим перед ним приоритетным задачам на перспективу

Facebook|Instagram|Twitter
💰Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланган.

📝 Регламентга кўра, ногирон ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар, дастурлаш, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади.

🗓 Субсидия олиш учун аризалар жорий йил учун – 2022 йил 1 августдан, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили – 10 январдан қабул қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нуробод тумани

Қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси

Фотоэлектр станция йилига 260 миллион кВт электр энергия ишлаб чиқариб, 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.

Йилига 78 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 100 минг тонна зарарли чиқиндиларнинг чиқиши олди олинади.

Ушбу тежалган газ билан республикадаги мавжуд барча аҳоли хонадонларини 10 кун давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Таълим платформасида мактаб дарсликларидаги медиа саводхонлик мавзулари билан танишиш мумкин

🌐 Kitob.uz веб-ресурсида айни пайтда 2657 та электрон адабиёт, 973 та аудиокитоб мавжуд бўлиб, уларни ўқиш ва тинглаш бепул.

Хусусан, ушбу ресурсда «Дарсликлар», «Энциклопедия», «Талабалар учун қўлланмалар», «Хорижий тиллар», «Ота-оналар учун тавсиялар», «Психология», «Ўқитувчилар учун мавзу ва режалар», бадиий асарлар мажмуалари ҳамда яна кўплаб қизиқарли маълумотлар алоҳида бўлимлар сифатида таснифланган.

Шунингдек, ўқувчилар умумтаълим мактабларининг «Информатика ва ахборот технологиялари», «Тарбия» фанлари таркибига киритилган медиа саводхонлик бўйича мавзулар билан танишиши мумкин.

〰️〰️〰️
Хусусан:

📖 «Тарбия» фани 10 синф дарслиги: «Ижтимоий тармоқ: имкониятлар ва таҳдидлар» деб номланган 3-боби «Бузғунчи ғоялар», «Жаҳолатга қарши маърифат», «Хавфсиз медиа уммони», «Сохта хабарлар ортида нима бор» каби мавазулардан ташкил топган.

📖 «Тарбия» фани 11 синф дарслиги: «Инсон маънавияти» деб номланган 2-бобида «Кибермаконда ахборот истеъмоли маданияти» сарлавҳали алоҳида бўлим келтирилган.

📖 «Информатика ва ахборот технологиялари» фани 6 синф дарслиги: «Ахборот билан ишлаш маданияти ва муаллифлик ҳуқуқи», «Интернет хавф-хатарлари ва улардан сақланиш» каби сабоқлар ўқувчиларнинг соҳага оид билим-кўникмаларини оширишга қаратилган.

📖 «Информатика ва ахборот технологиялари» фани 11 синф дарслиги: «Ахборот хафсизлиги ва уни таъминлаш», «Интернет ва рақамли дунё», «Компьютер жиноятлари ва киберхавфсизлик», «Электрон ҳукумат ва миллий ахборот ресурслари» сингари ўнга яқин мавзулар бўйича фойдали маълумотлар жамланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по актуальным задачам в хлопководстве.

#Mirziyoyev #yigilish #paxtachilik #hosil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter