Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️ 2022 йил 4 июль куни соат 10-00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масала кўриб чиқилади.

Ялпи мажлис Қонунчилик палатасининг YouTube'даги расмий канали орқали жонли эфирга узатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 ЭЪЛОН

‼️ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказиладиган брифинглар вақти ва тартиби ўзгарганини маълум қиламиз.

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Даврон Жуманазаров, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар
● Вақти: 12:15
● Иштирок этади: Аброр Маматов, Бош прокуратура бўлим прокурори
〰️〰️〰️

📹 Брифинглар "Ўзбекистон 24" ҳамда "UzReport TV" телеканаллари ва АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Айни дақиқаларда “HYATT REGENCY TASHKENT” меҳмонхонасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида Туркий Давлатлар Ташкилотининг биринчи “Туркий Агрофоруми” бошланиш арафасида.

🌱 Туркий Агрофорум ташкилотга аъзо давлатларнинг (Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Венгрия ва Туркманистон) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳаларида фаолият юритаётган 200 дан ортиқ йирик ишлаб чиқарувчи компаниялари раҳбарлари таклиф этилган. Бу ўз навбатида компаниялар учун “B2B” учрашувлар орқали янги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва кооперацион алоқаларни ўрнатиш борасида қулай платформа ҳисобланади.

🔘Кеча ушбу тадбир доирасида биринчи Ишчи учрашув ўтказилди 👉 https://t.iss.one/uzagroministry/6441

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Айтилишича, бугунги кунга қадар Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан аҳоли ва фуқаролик жамияти институтларидан 60 мингга яқин таклиф келиб тушган.

Қонунчилик палатаси “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддати 2022 йил 15 июлгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилди.

❗️ Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистонда қонунга зид хатти-ҳаракатларга чек қўйиш, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Бош прокуратура оммавий тартибсизликлар тафсилотларини очиқлади

АОКАда Бош прокуратура бўлим прокурори Аброр Маматов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда жорий йилнинг 1 июль куни Қорақалпоғистон Республикасида юз берган оммавий тартибсизликлар оқибатлари ҳақида маълумот берилди.

2022 йил 2 июль куни соат 14:45 да
Нукус туманидан тахминан 300 нафар шахс Нукус шаҳар томон ҳаракатланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, Нукус шаҳридаги блок постда хизмат олиб бораётган 50 нафар Миллий Гвардия ходимининг махсус воситаларини (рация, дубинка, каска, шовқинли граната, ҳимоя қалқони) қўлга киритган.

Шу куни Хўжайли туманидаги ҳарбий постга номаълум шахслар томонидан хужум уюштирилиб, қурол яроқ тортиб олинган.

“Нукус халқаро аэропорти”га, Нукус шаҳридаги маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланувчи Реабилитация марказига Нукус шаҳар ИИБ биносига ҳужумлар уюштирилган.

Оммавий тартибсизликлар давомида Нукус шаҳридаги «Las Vegas» кафеси ёнида давлат рақами 40 L 340 QA бўлган MAN русумли юк транспорт воситаси, «Эски шаҳар»даги марказий масжид олдида давлат рақами 01 267 UFA бўлган «КамАЗ» русумли юк транспорт воситаси, Шуманай туманидаги «Исмоилов Жаббор-берген» фермер хўжалигига тегишли бўлган вагон ёқиб юборилган.

Нукус шаҳар Спорт комплекси ёнидаги «Дўстлик» канали кўпригига, Нукус шаҳридаги кўплаб бино-иншоотлар ва йўл тўсиқларига ҳам кўплаб талофотлар етказилган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида гўёки Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвосига кўра ҳайит намози ўқилмаслигига оид материаллар тарқалмоқда. Мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг кенг кўламли кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Президент Садир Жапаров Қорақалпоғистондаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларга чек қўйиш мақсадида Ўзбекистон раҳбари томонидан кўрилган қатъий чораларни тўлиқ қўллаб-қувватлади. Бошқа давлатнинг ички ишларига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслиги алоҳида таъкидланди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Кыргызской Республики Садыром Жапаровым.
Были обсуждены актуальные вопросы широкой повестки дня узбекско-кыргызских отношений дружбы, добрососедства
и стратегического партнерства.
Президент Садыр Жапаров полностью поддержал принятые главой Узбекистана решительные действия в целях пресечения попыток дестабилизации ситуации в Каракалпакстане. Особо отмечена недопустимость вмешательства во внутренние дела другого государства.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳаёт ўз маромида давом этмоқда

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Еврокенгаш Президенти Ўзбекистоннинг кучли фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этиш сари очиқ ислоҳотлар йўлини давом эттириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.
Шу маънода Қорақалпоғистондаги вазиятнинг баъзи бузғунчи кучлар томонидан издан чиқарилишига йўл қўйиб бўлмаслиги алоҳида қайд этилди.

Состоялся телефонный разговор между Президентом Узбекистана Шавкатом Мирзиёевым и Президентом Европейского совета Шарлем Мишелем.
Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения узбекско-европейского сотрудничества.
Президент Евросовета выступил в поддержку усилий Узбекистана по продолжению курса открытых реформ в стране, нацеленных на формирование сильного гражданского общества и правового государства.
В этом контексте особо отмечена недопустимость дестабилизации обстановки в Каракалпакстане со стороны отдельных деструктивных сил.

#Mirziyoyev #muloqot #YeI #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Тожикистон Президенти давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.
Дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Республики Таджикистан Эмомали Рахмоном.
В начале разговора Президент Таджикистан выразил поддержку усилиям главы нашего государства по обеспечению стабильности и устойчивого развития в Республике Каракалпакстан.
Отдельное внимание уделено вопросам укрепления отношений дружбы, добрососедства, стратегического партнерства и союзничества.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь 4 июль куни ХХР ТИВ брифингида Хитой ҳукуматининг Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабатини қуйидаги баёнот билан изоҳлади:

«Хитой томони бир неча кун аввал Ўзбекистонда бўлиб ўтган воқеалардан хабардор. Ўзбекистоннинг дўст қўшниси ва кенг қамровли стратегик ҳамкори сифатида Хитой Ўзбекистон Ҳукуматининг миллий осойишталикни таъминлаш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Хитой томони шунга аминки, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон мамлакатда осойишталик ва бирликни сақлашга қодирдир».

〰️〰️〰️
На брифинге МИД КНР 4 июля официальный представитель МИД КНР Чжао Лицзянь прокомментировал реакцию китайского правительства на события в Каркалпакстане следующим заявлением:

«Китайская сторона обратила внимание на то, что произошло в Узбекистане несколько дней назад. Как дружественный сосед Узбекистана и всеобъемлющий стратегический партнер, Китай поддерживает правительство Узбекистана в поддержании национальной стабильности и верит, что под руководством Президента Шавката Мирзиёева Узбекистан способен сохранить стабильность и единство».

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди коменданти, генерал-майор Рустам Жўраевнинг брифинги

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 5 июль, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

📍Брифинг

● Мавзу:
Йод танқислиги касалликлари бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси борасида олиб борилаётган ислоҳотлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ўзбекистонлик таэквондочи қиз илк бор жаҳон рейтинги пешқадамига айланди

Кореяда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унда Чарос Қаюмова -53 кг вазнда 126.84 балл билан аёллар тасниф жадвалида пешқадам бўлган биринчи Ўзбекистонлик таэквондочи қизга айланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_шаҳар

“Сеул” боғини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда

🇺🇿🇰🇷 2022 йилнинг 4 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков Корея Республикасининг элчихона маслаҳатчиси Куч Чан Хён бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform