Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ҳурматли депутатлар ва Қорақалпоғистон аҳли!

Маълумки, кейинги йилларда биз сизлар билан биргаликда Қорақалпоғистонни ижтимоий, иқтисодий, маданий ва инновацион жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш бўйича кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларини амалга оширдик. Уларнинг амалий натижаларини ушбу диёрда яшаётган ҳар бир инсон бугун ўз ҳаётида ҳис этмоқда.

Охирги беш йилда ҳудуднинг маҳаллий бюджетига қарийб 11 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича муҳим дастурлар изчил амалга оширилмоқда.

Камбағалликни қисқартириш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, “темир дафтар”га киритилган
65 мингга яқин оилага, 16 ёшгача болаликдан ногирон аъзоси бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган 17 минг оилага моддий ёрдам кўрсатилди.

Биргина 2020 йил якуни бўйича Қорақалпоғистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи даромад 3 баробарга ошди.

Сўнгги беш йилда қурилиш ишлари ҳажми 3,5 марта ўсди. Ўнлаб янги ишлаб чиқариш қувватлари, замонавий агрокластерлар, қўшма корхоналар ишга туширилди. Республикада минглаб янги объектлар барпо этилди, реконструкция қилинди ва таъмирланди. Жумладан, кўплаб болалар боғчалари, умумтаълим ва ихтисослашган мактаблар, олийгоҳлар, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва спорт масканлари фойдаланишга топширилди.

Боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 2017 йилдаги 32 фоиздан 75 фоизга етди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, аҳолини электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви билан таъминлаш, ирригация ва мелиорация тармоқлари ҳолатини яхшилаш бўйича кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини ҳимоя қилиш ва тиклаш, ҳудудни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳам фаол иш олиб борилмоқда. Хусусан, бир пайтлар ночор аҳволга тушиб қолган Мўйноқ бугун бутунлай янгича қиёфа касб этиб, жадал ривожланиб бораётган замонавий туманлардан бирига айланди".

Telegram | Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Денгизнинг қуриган қисмида 1 миллион 733 минг гектар майдонда яшил ҳудудлар барпо этилди. Оролбўйи ҳудудининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тиклаш бўйича беш йиллик миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масаласи биринчи марта давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Юксак халқаро минбарлардан доимо Орол муаммосига жаҳон жамоатчилиги эътиборини қаратиб келмоқдамиз.

Тўлиқ ишонч билан айтаманки, Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар бундан буён ҳам албатта изчил суръатларда давом эттирилади.

Чунки Қорақалпоғистоннинг тақдири – бу Ўзбекистоннинг тақдири, қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги – бу бутун ўзбек халқининг бахти ва фаровонлигидир.

Мен ҳаёт синовларида тобланган қорақалпоқ халқининг донишмандлигига ишонаман ва уларни ақл-идрок билан иш тутишга, турли хил, жумладан, четдан бўлаётган ғаразли чорлов ва ҳаракатларга алданмаслик, уларнинг қурбонига айланмасликка чақираман.

Айирмачиликка, оммавий тартибсизликларга, ҳокимият органларига зўравонлик йўли билан қаршилик кўрсатишга даъват этадиган ҳар қандай ҳаракатларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ кескин чора кўрилади, айбдорлар эса муқаррар жазога тортилади.

Аминманки, Қорақалпоғистоннинг меҳнаткаш, донишманд, олижаноб ва бағрикенг эли мана шундай мураккаб даврда ўзбек ва қорақалпоқ халқлари тақдирининг бирлиги ва яхлитлигига, оғизбирчилигига асосланган муқаддас қадриятларини бундан буён ҳам кўз қорачиғидек асраб-авайлаб яшайди.

Содир бўлган воқеалар бизни янада ҳушёр ва сезгир бўлишга чақиради.
Бугун жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш учун, фарзандларимиз ва набираларимизнинг ёруғ келажагини таъминлаш учун метин ирода, жипслик ва якдиллик ҳар қачонгидан ҳам зарурдир".

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
“Фурсатдан фойдаланиб, мен Ўзбекистонни ўз она Ватани деб биладиган барча ватандошларимизга, муҳтарам отахон ва онахонларимизга, қадрли ака-ука ва опа-сингилларимизга, азиз фарзандларимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман.

Ҳеч кимга сир эмас, ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида ўзаро шафқатсиз рақобат, миллатлараро ва динлараро зиддиятлар, сепаратизм, миллатчилик, радикализм каби таҳдидлар тобора кучайиб бормоқда.

Ана шундай таҳликали вазиятда мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва динга мансуб инсонлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, гўзал диёримизда барқарор ва бардавом тараққиётни таъминлаш, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини, унинг эртанги кунга бўлган ишончини ошириш барчамизнинг, аввало, раҳбар ва мутасаддиларнинг нафақат вазифаси, балки муқаддас инсоний бурчидир.

Биз фақат мана шу йўл билан бугунги куннинг барча таҳдид ва хавф-хатарларига муносиб жавоб беришимиз, турли бузғунчи ғояларга қарши жамиятимизда, аввало, ёшларимиз қалбида мустаҳкам иммунитет яратишимиз, халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танланган демократик ислоҳотлар йўлидан ортга қайтмасдан янада самарали натижаларга эришишимиз мумкин.

Азиз юртдошлар!

Барчамиз учун Ватан битта.
Бизни ягона, улуғ бир мақсад бирлаштиради. У ҳам бўлса, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигидир.

Биз Янги Ўзбекистон ва Янги Қорақалпоғистонни барчамиз биргаликда албатта барпо этамиз.

Ўз ҳаёти давомида тарихнинг кўп-кўп машаққатли синовларини мардона енгиб ўтган азму шижоатли, олижаноб халқимиз ўз олдига қўйган мана шундай буюк мақсадларга албатта эришади, деб ишонаман", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда вазият барқарорлашди ва ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.

Жорий қилинган фавқулодда ҳолат юзасидан керакли маълумотларни Миллий гвардиянинг 1215 қисқа рақами орқали 24 соат давомида олиш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қозоғистон Ўзбекистон олий раҳбариятининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича қарорларини олқишлайди

Қозоғистон ТИВ Қорақалпоғистондаги вазият бўйича баёнот берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Жўқорғи Кенгесдаги учрашувдан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Нукус туманидаги “Саманбай” овул фуқаролар йиғинига бориб, бир гуруҳ ёшуллилар ва маҳалла фаоллари билан учрашди. Тинчлик ва ҳамжиҳатликни қадрига етиш ва асраб-авайлаш, биргаликда фаровон келажагимизни барпо этиш хусусида суҳбатлашилди.

После встречи в Жокаргы Кенесе Президент Шавкат Мирзиёев посетил сход граждан аула "Саманбай" в Нукусском районе и встретился со старейшинами и махаллинскими активистами. Состоялась беседа о необходимости ценить и оберегать мир и согласие, вместе строить благополучное будущее.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Нукус шаҳри кўчаларида гўёки қон тўкилгани акс этган фото ва видеоматериаллар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳар битта қабул қилинган қарор, фармон, ҳар сафар қўл қўйганда Қорақалпоғистонда, Мўйноқда, Кегейлида, Қонликўлда ва Қораўзакда одамлар менга қандай баҳо берар экан деб қўл қўяман."

Шавкат Мирзиёев

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Агар таҳлил қилсак Қорақалпоғистондаги бўлган ўзгаришлар тарозига қўйсақ охирги қирқ йилда бундай ўзгаришлар бўлмаган."

Шавкат Мирзиёев

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида гўёки Қорақалпоғистонда ичимлик суви заҳарланганлигига оид маълумотлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қорақалпоғистондаги шу заминда яшаётган буюқ халқнинг меҳнати орқали мана шундай ўзгаришлар бўляпти, шунинг учун мана шундай буюк халққа раҳмат ва таъзим демоқчиман."

Шавкат Мирзиёев

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маданиятни Мўйноқдан бошлаймиз деганда ҳеч ким ишонмас эди. Орадан жуда кам вақт ўтди - маданият Мўйноқда деганимиз амалда."

Шавкат Мирзиёев

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Усмон Азим,
Ўзбекистон халқ шоири:


"Мен қўнғиротман! Қўнғирот қозоқларда, қорақалпоқларда бор. Тўлепберген Қайипбергенов, машҳур ёзувчи, у ҳам қўнғирот эди. Икковимиз жуда яқин эдик.

Қачонки қорақалпоққа борсам, бошқа одамга айланиб қоламан. Гапларим, юриш-туришим ўзгаради. Ва қаерда қорақалпоқни кўрсам, яхши кўраман, унга ошно бўламан".

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#nocomment
#изоҳсиз лавҳа

Ҳаёт ўз маромида давом этмоқда

📹 Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри видеотасвирларда

https://t.iss.one/hudud_inform
Uzbekistan Airways’нинг 3 июль куни Тошкент—Нукус—Тошкент йўналишидаги рейси бекор қилинди

Компания ахборот хизмати маълум қилишича, бугун бекор бўлган авиапарвозлар йўловчилари 4 июль куни Тошкент – Нукус - Тошкент йўналишидаги HY011/ HY012 рейслари билан ўз манзилларига етказиладилар.

https://t.iss.one/hudud_inform