Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Янги_китоб

ДИЁРИМ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Назм бўстони” рукни остида уюшма аъзоси Жўрабек Жаҳоннинг "Диёрим" номли шеърий тўплами нашрдан чиқди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёликлар вилоятда рўй бераётган янгиланишлар ҳақида

https://t.iss.one/hudud_inform
Инсон қадри улуғланган юртда нуронийлар эҳтиромда

2022 йил 20 апрель куни Наманган туманидаги “Бек” тантаналар мажмуасига меҳнат фахрийлари, фаоллар, марҳум қаҳрамонларнинг оила аъзолари ва ёшлар вакиллари таклиф этилдилар.

Муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганларидек “Инсон қадри - улуғ. У эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётидан рози ва мамнун бўлиб яшаши керак", деган иборалари ҳар кунлик дастури амалимиз бўлиши лозим!

Тадбирда барча соҳаларда узоқ йиллар давомида фидойилик билан хизмат қилиб айни пайтда нафақага чиққан фахрийларга ҳурмат эҳтиром кўрсатилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хотин-кизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш тизими натижаси Қарши шаҳрининг "Буюк Турон" маҳалласидаги оилавий тикувчилик корхонаси мисолида

Семейное швейное предприятие "Буюк турон" в городе Карши - наглядный пример результативности системы поддержки женского предпринимательства

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Яна бир янги хизмат ишга тушди

⚡️Эндиликда, йўқолган ашёларни Давлат хизматлари марказларига топшириш ва сақлаш ҳамда йўқолган ашёларни қидириш хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

Аввал хабар берганимздек, “Йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (28-сон, 18.01.2022 й.) қабул қилинган эди.

Қарорга кўра, йўқолган ашёнинг топилмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш учун Марказларга мурожаат этилганда БҲМнинг 5 фоизи, Ягона портал орқали мурожаат этилганда 4 фоизи, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қашқадарё вилоятининг 2022 йилнинг 1-чораги учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари

▪️2022
йилнинг январь-март ойларида:

✔️ЯҲМ ҳажми 8 360,5 млрд сўмни ташкил этди, ўсиш 103,2%.

✔️4702,4 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш 104,7%.

✔️832,0 млрд сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилди, ўсиш 102,7%.

✔️2 746,4 млрд сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш 101,1%.

✔️Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 3 353,7 млрд сўмни ташкил қилди, ўсиш 112,5%.

✔️Чакана савдо ҳажми 3 719,7 млрд. сўмни ташкил қилди, ўсиш 104,7%.

✔️Қурилиш ишлари ҳажми 1 441,7 млрд. сўмни ташкил қилди, ўсиш 94,6%.

✔️Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 3 668,2 млрд сўмни ташкил қилди, ўсиш 121,5%.

▪️2022 йил вилоятда 1764 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.
Давлат раҳбари бугуннинг ўзида кластер ва саноат корхоналарида, фермер хўжалиги даласида бўлади, бунёдкорлик ишлари, маҳаллалардаги ўзгаришлар билан танишади. Аҳоли билан мулоқот, қишлоқ хўжалиги ва саноат лойиҳалари тақдимоти ҳам режалаштирилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
СOVID-19: Дунёда касалланишлар сони икки баробар ортди

15 апрелдан бошлаб дунёда коронавирусдан касалланиш кўрсаткичлари кетма-кет пасайиши кузатилаётган эди. Хусусан, 18 апрель куни 470 минг нафарга яқин беморда COVID-19 инфекцияси аниқланган эди.

❗️19 апрель куни бу рақамлар қарийб икки баробар ортиб, 919 минг нафар кишида хасталик рўйхатга олинди. Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇩🇪 Германия — 199 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 116 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 111 минг,

🇦🇺 Австралия — 51 минг,

🇺🇸 АҚШ — 50 минг,

🇯🇵 Япония — 41 минг,

🇨🇳 Хитой — 33 минг,

🇮🇹 Италия — 27 минг,

🇫🇷 Франция — 21 минг,

🇹🇭 Таиланд — 20 минг,

🇳🇿 Янги Зеландия — 19 минг,

🇧🇷 Бразилия — 14 минг.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, “Бугун, 21 апрель куни Янгиер шаҳрида Nexia газ баллони портлаб кетганлиги айтилмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Бугун, 21 апрель куни соат 09:30 ларда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ФВ бўлимига келиб тушган хабарга кўра Янгиер шаҳри, "А.Жомий" МФЙ Пахтакор кўчасида жойлашган "Ватанпарвар" ташкилоти биноси рўпарасида қолдирилган, "Nexia-3" русумли автомобилининг газ баллонида ёрилиш содир бўлган. Натижада, "Nexia-3" русумли автомобиль буткул яроқсиз ҳолга келган ва ёнидаги 2 та автотранспорт воситасига техник зарар етган. Шунингдек, яқинида бўлган чойхонанинг 10 кв.м майдонда ойнаси синиб зарарланган. Ҳодиса жойида ёнғин содир бўлмаган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда вилоят ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча ҳайдовчилардан ўз бошқарувидаги автомобилларни вақтида техник кўрикдан ўтказишларини ва барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларини сўрайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Кўкдала туманида бўлиб турибди.

Янги туман фаоллари билан учрашувда давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятида республикада биринчилардан бўлиб Китоб туманидаги 5-сон ва Қамашидаги 4-сон Меҳрибонлик уйлари ёпилиб, уларнинг тарбияланувчилари оилавий болалар уйларига олинганини мамнуният билан қайд этди.

Бу борада ўрнак кўрсатаётган бағрикенг қашқадарёлик оилалар, жумладан, учрашувда иштирок этаётган Хонимова ва Холлиевлар оиласи 10 нафар, Суюнов ва Хамидовалар оиласи 8 нафар, Алланазарова ва Тўраевлар оиласи 5 нафар ота-онаси меҳридан айрилган болаларни ўз қарамоғига олганини Президентимиз маънавий жасорат деб атаб, уларга ўз номидан ва бутун халқимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдирди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 2022 йилги 2-стипендия танловини эълон қилади!

👨‍🎓“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022-2023 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

● бакалавриат таълим дастури учун 51 ўрин;

● магистратура таълим дастури учун 145 ўрин;

● докторантура таълим дастури учун 110 ўрин стипендиялар ажратади.

📨 Номзодларнинг ҳужжатлари 2022 йил 15 апрелдан – 15 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

🖊 Саралаш босқичлари 2022 йил 15 майдан – 15 июнга қадар давом этади. Барча маълумотлар жамғарманинг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.

https://t.iss.one/hudud_inform