Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ҳунармандчилик, тикувчилик, косибчилик, қандолатчилик каби уй шароитидаги кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини маҳалланинг ўзида кенгайтириш кераклиги таъкидланди.

Шу муносабат билан бир ой муддатда саноат, ҳунармандчилик ва касаначилик микро марказларини 700 та ихтисослашган маҳаллада ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.

Бу марказларнинг 70 таси ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда очилиши зарур. Ушбу марказлардан 5 йил муддатда ер ва мол-мулк солиғи ундирилмайди.

Жорий йилда бу мақсадларга 500 миллиард сўм йўналтирилади, ушбу саноат марказлари орқали 50 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Яна бир масала – йил бошидан буён ҳоким ёрдамчилари томонидан 5 мингга яқин бўш бинолар аниқланди. Ҳоким ёрдамчилари аниқлаган бўш бино-иншоотларни сотиш, ижарага беришдан тушган маблағлар ушбу маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланиши белгиланди.

Умуман, йил якунига қадар бўш бино қолиши керак эмас”, деди Президент.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда касаначиликни ривожлантириш хотин-қизлар, ногиронлиги бор аҳолини иш билан таъминлаш учун яхши имконият эканлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан, касаначилар билан ишлайдиган тадбиркорларга:

- оилавий тадбиркорлик дастуридан 500 миллиард сўм йўналтирилади;

- оладиган кредитлари бўйича Тадбиркорлик жамғармасидан 75 фоизлик кафиллик берилади ҳамда фоиз харажатларининг 10 фоиздан юқори қисми қоплаб берилади.

Касаначиларга эса:

- ўзини ўзи банд қилган фуқаролар каби фақат ижтимоий солиқ тўлаш имконияти берилади;

олис ҳудудда ишлаётган касаначиларнинг дастлабки 1 ойлик иш ҳақи давлат томонидан қоплаб берилади.

Вилоят ҳокимларига ушбу имкониятлардан фойдаланиб йил якунига қадар 100 минг нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш топширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Республика бўйича 2 мингдан зиёд маҳалла хизматлар соҳасига ихтисослашган.

Президент аҳолиси кўп қишлоқларда шаҳарлардаги мавжуд хизматларни имкон қадар йўлга қўйиш лозимлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга аҳолиси 20 мингдан ошадиган 3-4 та маҳалла учун камида 1 тадан маҳаллалараро чакана савдо ва хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш топширилди.

Ушбу марказлар ҳам, микро саноат марказлари каби, 5 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод этилиши белгиланди.

Бу орқали вилоят ҳокимлари маҳаллаларда иккинчи чоракда хизматлар соҳасида 140 мингта иш ўрни яратиши зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари ҳисобот берди, ҳоким ёрдамчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шер тишлаб олган боланинг аҳволи қониқарли

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 7 апрель куни Тошкент туманидаги уйларнинг бирида ноқонуний боқилаётган шер боласи соат 17:30 ларда онаси ва ҳомиладор янгаси билан дўконга сут олиш учун чиққан болакайга ҳужум қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълум бўлишича, тўсатдан орқа томондан келиб ташланган йиртқич боланинг бош ва елка қисмини тишлай бошлаган. Она фарзандини шер оғзидан қутқариб қолган. Воқеа кечки пайт, шернинг эгалари жониворни уйдан ташқарига айлантириш учун олиб чиққан пайтда юз берган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморнинг аҳволини назоратга олган. 2-сонли клиник шифохонанинг травматология ва нейрохирургия бўлими бошлиғи Исмат Ниғматов ҳамда Республика бош рабиологи Саидворис Ғаниев томонидан беморнинг ҳолати мунтазам тарзда текшириб борилмоқда.

👉БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/hudud_inform
Маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг дастлабки натижалари кўриб чиқилди. Бир қатор шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, сектор бошлиқлари вазифасидан озод қилинди.
Вазияти қониқарсиз деб баҳоланган маҳаллалардаги ҳолатни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берилди. Энди ҳар бир маҳалла ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Талабалар ва олий таълим педагоглари учун онлайн дастурлар, фойдали видеопортал

🌐 Profedu платформасига касб ва мутахассисликларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари жойлаштириб борилмоқда. Ҳозирга қадар ушбу ресурсга жами 500 га яқин, жумладан, бошланғич профессионал таълим даражаси бўйича 152 та, ўрта профессионал таълим даражаси бўйича 196 та, ўрта махсус профессионал таълим даражаси бўйича 106 та ҳужжат киритилган.

Шунингдек, мазкур платформада «Ўқув адабиётлар» (308 та), «Ўқитиш материаллари тўплами» (45 та), «Қисқа муддатли курслар» (121 та) каби алоҳида бўлимлар мавжуд.

Веб-ресурсда рўйхатдан ўтган ҳолда, зарур ҳужжат ёки қўлланмаларни юклаб олиш мумкин. Айни вақтда платформанинг 13 360 нафар доимий фойдаланувчиси бор.

📲 https://edu.profedu.uz/

〰️〰️〰️
🌐 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабаларнинг билим олиш даражасини ошириш мақсадида TAS-IX тамоғида яна бир махсус видеопортал ишга туширилган.

Ушбу порталга мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг энг малакали профессор-ўқитувчилари иштирокида тайёрланган видеодарслар мунтазам жойлаштириб борилмоқда (ҳозирда уларнинг сони 400 дан ортиқ).

📲 https://tube.edu.uz/

〰️〰️〰️
https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида янги тартиб белгиланди

Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 Ялпи ички маҳсулот ҳажми 5,8 % га ошди

🏢 Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 162,8 трлн. сўмни ташкил этди.

2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,8 % га ўсди.

2022 йилнинг январь-март ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 4 604,6 минг сўм (420 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,7 % га ўсди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун бир гуруҳ юртдошларимиз Японияга жўнаб кетди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади.

Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектлари билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш, вилоятни ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича янги вазифаларни белгилаш режалаштирилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Жиззахлик ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг 2022 йил 1-чораги сарҳисоби

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан вилоятнинг Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси маълумотлари асосида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлари таҳлил қилинди.

❗️❗️Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг муҳим қисмлари:

✔️Жорий йил 3 ойи давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан 239,9 минг хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.

✔️Ҳоким ёрдамчилар томонидан 16 905 та (66,3 %) 491,0 млрд. сўмлик аризалар кўриб чиқилиб, 9 036 тасига (53,5 %) 252,1 млрд. сўмлик тавсияномалар берилди.

✔️9 414 та фуқароларга 4615 гектар ер участкалари "E-АUKSION" савдо майдончаси орқали ажратилиб берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Марказий банк томонидан 2022 йил I чораги учун тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрланди

🔸Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 1,0 млрд. долларни ташкил этди.

➡️Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Валюталар курси (21.04.2022)

https://t.iss.one/hudud_inform