Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
ИНФОГРАФИКА

2022 йилнинг дастлабки уч ойида республикада электр энергия истеъмоли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,2 фоизга ошди

https://t.iss.one/hudud_inform
Навоий вилояти ҳақида статистик маълумотлар

https://t.iss.one/hudud_inform
📄Конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

⚡️Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

🚘автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар (ушбу Қоидаларнинг 159-бандига мувофиқ);

🚙 ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

🤰🏻ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);

🚔 хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиси ва йўловчилари.

🏍Мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.

https://t.iss.one/hudud_inform
Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Президенти номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, таниқли давлат ва дин арбобларидан қутловлар келмоқда.
Табрикномаларда хорижий ҳамкорлар томонидан дўст Ўзбекистон халқига тинчлик, осойишталик, барқарорлик ва тараққиёт тилаклари изҳор этилган. Ушбу қутлуғ кунлар мамлакатимиз ва минтақамизнинг бутун мусулмон умматига фаровонлик ва равнақ олиб келиши алоҳида қайд этилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Сергели тумани «Хабибий» МФЙда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот

Бугун 13 апрель куни соат 19:04 да Сергели тумани "Хабибий" МФЙ, Сергели 5 даҳасида жойлашган янги қурилаётган кўп қаватли бинода қурилиш ишларида фойдаланилаётган тахминан 25 метр баландликдаги минора кранининг кабина қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:11 да ёнғинга етиб бориб, 19:34 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Кеча дунё бўйича 1 миллион нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 11 апрель санасига қиёслаганда қарийб 60 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 195 минг,

🇫🇷 Франция — 191 минг,

🇩🇪 Германия — 139 минг,

🇮🇹 Италия — 84 минг,

🇦🇺 Австралия — 53 минг,

🇯🇵 Япония — 49 минг,

🇨🇭 Швейцария — 40 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 38 минг,

🇨🇳 Хитой — 23 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 23 минг,

🇧🇷 Бразилия — 22 минг,

🇬🇷 Греция — 15 минг.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқароларнинг мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яшнобод туманининг «Беҳизор» маҳалласида бўлиб ўтган фуқаролар қабулидан видеолавҳа

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 апрель ҳолатига республикамизда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 109 тани ташкил этиб, улардан 13 656 таси фаолият юритмоқда.

БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Умр - тезликдан муҳимдир!" ва "Хавфсизлик камари - ҳаёт гарови!" шиори остида тарғибот автокарвони ташкил этилди

https://t.iss.one/hudud_inform
Эрондаги масжидда Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий битиклари аниқланди

Ҳозирда улуғ алломалар битикларини илмий жиҳатдан ўрганишга доир ишлар олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Юртимизда коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари бошланганига бир йилдан ошди

💉Ўтган бир йил ичида мамлакатимизга олиб келинган ва ўзимизда ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 63 578 553 дозага етди.

Жумладан:

📌42,2 млн. доза вакцина олиб келинди.

📌Ўзбекистонда 21,4 млн. доза вакцина ишлаб чиқарилди.

Уларнинг қарийб 50 миллион дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди. Айни пайтда ўрта ҳисобда кунига 100 минг дозадан ортиқ вакцина эмлаш учун сарфланмоқда.

БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ҳайити байрамига чегирма

Uzbekistan Airways Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 2022 йил 2 майдан 4 майгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча тарифларига 50% чегирма эълон қилади.

Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда соҳада 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қишлоқ хўжалиги фермерлари учун ажойиб имконият!

Йирик қишлоқ хўжалиги майдонларини суғоришда вақт, куч, сув ва ўғит сарфини қандай қилиб 50% гача қисқартириш мумкин?

Бир маромда, тез ва аниқ суғоришни таъминлаш мумкинми?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларга енгиллик яратиш мақсадида Австриянинг бутун дунё бўйлаб ишонч қозониб улгурган замонавий автоматлаштирилган ёмғирлатиш типидаги суғориш тизимларини таклиф этади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида бир қатор техникалар 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йиллик лизинг асосида берилади.

📌Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
2022 йилнинг 3 ойи давомида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумот

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент ҳузурида Ахборот технологиялари вазирлигининг фаолияти ва 2022 йилдаги режалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

Сўнгги йилларда IT соҳаси буткул янгидан ташкил этилгани таъкидланди.

Масалан, 2017 йилда соҳанинг экспорти ҳажми бор-йўғи 600 минг доллар бўлган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 46 миллион долларга етди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида:

– IT хизматлари экспорти 16 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 4 баробар ошди;

– жойларда қўшимча 2 минг 800 та мобиль алоқа станциялари ўрнатилди (3 баробар кўп);

– IT-парк томонидан 1,5 минг ёшлар иш билан таъминланиб, умумий сони 11,5 минг нафарга етди.

Жорий йилдан барча янги қурилган кўп қаватли уйлар оптик интернет билан фойдаланишга топширилмоқда.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқиб чиққан ёшлар соҳа келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform