Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари экспортнинг асосий қисми (84 фоизи) Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларига тўғри келаётганига эътибор қаратиб, қолган вилоятларда ушбу кўрсаткичлар қониқарсиз аҳволдалиги танқид қилди.

Шу боис, мутасаддиларга йил якунигача фармацевтика маҳсулотлари экспортини 105 млн. долларга етказиш вазифаси қўйилди. Вилоят ҳокимлари лойиҳаларни амалга оширишдаги ташкилий масалаларни ҳал қилишга шахсан масъул эканликлари таъкидланди.

1 июлга қадар талаб юқори бўлган 120 турдаги дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3 йил муддатга кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузилади. Ҳозирги кунда ушбу дорилар 300 млн. долларга четдан олиб келинмоқда.

Бунда, ишлаб чиқариш йўлга қўйилган 25 турдаги дорилар 1 июлдан харид қилинади. Келгуси йилдан эса 70 турдаги дориларни ишлаб чиқариш ва сотиб олиш йўлга қўйилади. Бунда асосий эътибор онкология, гематология, эндокрин ва вирусли касалликларни даволашга қаратилади.

Жорий йилда кафолатли харидларга 300 млрд. сўм йўналтирилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда маҳаллий фармацевтика корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар белгиланди. Жумладан:

- қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган хом ашёлар рўйхати Инвестициялар вазирлиги, Божхона қўмитаси ва Фармацевтика агентлиги томонидан тасдиқланади. Ҳозирги кунда ушбу рўйхат 5 та вазирлик томонидан тасдиқланади ва 5 йилдан буён янгиланмаган;

- маҳаллий корхоналарнинг GMP сертификатини олиш билан боғлиқ харажатлари Фармацевтика агентлиги томонидан қоплаб берилади;

- корхоналарни модернизация қилишни молиялаштириш Тўғридан-тўғридан инвестициялар жамғармаси иштирокида амалга оширилади.

Йиғилишда йил якунига қадар 80 та туманни доривор ўсимликларни етиштиришга мослаштириб, 7,5 минг гектарда плантациялар ташкил этиш (ҳозирда 600 гектар) вазифаси қўйилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Экспортбоп доривор ўсимликларни етиштиришни кенгайтириш мақсадида бу соҳага кооперация ва оилавий тадбиркорлик учун назарда тутилган барча имтиёз ва молиялаштириш тартиблари татбиқ этилади.

Молия вазирлигига аҳоли томорқаси учун қудуқ қазишга қўшимча 50 миллиард сўм ажратиш топширилди. Жорий йилда заъфарон плантацияларини камида 5 бараварга кўпайтириш чоралари кўрилади.

Эндиликда доривор ўсимликларни қайта ишлайдиган корхоналар:

- 2025 йил 1 январга қадар ускуна ва эҳтиёт қисмлар, хомашё импортида божхона божидан озод қилинади;

- тайёр маҳсулотлар экспорти учун транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади;

- ҳар 10 гектар плантацияларга сув чиқариш учун 600 минг сўмдан субсидия ажратилади;

- доривор ўсимликлар плантацияларига бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Янги лойиҳаларни бошлашга ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 100 млрд. сўм ажратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ш.Жўраевни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Дори воситаларига талабни ўрганиб, уларни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари белгиланди. Хусусан, жорий йилда режалаштирилган 80 миллион долларлик 34 та лойиҳани ўз вақтида ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.
Юртимизда талаб юқори бўлган 120 турдаги дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3 йил муддатга кафолатли харид қилиш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития фармацевтической отрасли.
Определены меры по изучению спроса на лекарственные средства, их локализации. В частности, даны поручения по своевременному запуску запланированных на этот год 34 проектов на сумму 80 миллионов долларов.
Поставлена задача наладить гарантированные закупки у отечественных производителей 120 видов востребованных лекарственных средств сроком на 3 года.

#Mirziyoyev #yigilish #farmatsevtika #dorivorlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 13 апрель, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Энергетикада давлат назоратини амалга ошириш ишлари
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Наврўз Норбобоев "Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш йўналишидаги ишлар таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Зокир Бозоров, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори
〰️〰️〰️

● Мавзу: Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларга ўқишлари учун яратилган шароитлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

https://t.iss.one/aoka_uz
Инфографика: Давлат иқтисодиётдаги иштирокини қандай қисқартирмоқда

‼️ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тайёрланган инфографикада давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, хусусий тармоқ ролини кенгайтириш ва хусусийлаштиришни тезлаштириш жараёнлари ҳақида маълумот берилади.

✍️ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

✔️Ҳужжатдан кўзланган асосий мақсад – хусусийлаштиришни тезлаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва давлат активларини сотиб олишни истаган инвесторлар учун қўшимча қулайликлар яратишдир.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзо Улуғбек туманининг «Олимлар» маҳалласида бўлиб ўтган фуқаролар қабулидан видеолавҳа

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижга қонуний ишга кетиш учун нима қилиш керак, қайси ташкилотга мурожаат қилса бўлади?

https://t.iss.one/hudud_inform
🧍🏻‍♂️🧍🏻‍♀️ Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?

🏢 Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 35 433 772 кишини ташкил этган.

🧍🏻‍♀️АЁЛЛАР СОНИ 17 607 934 киши
🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ17 825 838 киши

2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 217 904 нафарга кўп.

📊 1991 йилда республикамизда доимий яшовчи аҳолининг 50,6 фоизини аёллар ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига 49,7 фоизни ташкил этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қандли диабетни даволашнинг янги усули топилди

АҚШлик тадқиқотчилар уч дақиқалик фокусланган ультратовуш орқали қондаги глюкоза миқдорини кун давомида меъёрида ушлаб туриш мумкинлигини аниқлади.

БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/hudud_inform
ЙПХ ходими ҳужжатларни текширишда аниқланган барча ҳуқуқбузарлик бўйича чора кўради

Ҳукумат қарори (173-сон, 12.04.2022 й.) билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

❗️Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда ЙПХ ходими транспортни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатганда, текшириш жараёнида аниқланган барча ҳуқуқбузарликлар бўйича чора кўради.

Илгари фақат ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилган.

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг дислокацияси кўчирмаси билан ўша жойнинг ўзида танишиши мумкинлигига оид норма чиқариб ташланди.

➡️ Бунда дислокация билан танишиш учун саф бўлимига мурожаат этиш орқали ёзма маълумот олишни талаб қилиш мумкин.

🔢 Шунингдек, низомга ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби киритилди.

☑️ Мастлик ҳолати алкотестер ёрдамида ҳодиса жойида аниқланиши мумкин. Текширув камида 2 та холис иштирокида амалга оширилади (кузатув камерасидан (body camera) фойдаланилган ҳоллар мустасно).

📋Текширувда этанол буғ 0,135 миллиграмм ва ундан кўп бўлганида ҳайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирилади.

📌Транспортларнинг туси ўзгартирилган (тонировка) ойналари меъёрларига жавоб беришига аниқлик киритиш учун тауметр мосламасидан фойдаланилади.

https://t.iss.one/hudud_inform