Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Қашқадарё_вилояти

Хорижлик тадбиркорлар Қарши туманига инвестиция киритмоқчи

Туман ҳокими Бехзоджон Юсупов Озарбайжоннинг "CTC Holding" кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси таъсисчиси Мухаммад Нагиев билан учрашди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз беришга қуйидаги сабабларга кўра йўл қўйилади:

▫️ аҳволи оғирлиги сабабли ўз хоҳиш-иродасини билдира олмайдиган фуқарони текшириш ва даволаш мақсадида;

▫️ юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида;

▫️ тергов ёки суд текшируви ўтказилиши муносабати билан суриштирув ва тергов органларининг, прокуратура ва суднинг сўрови бўйича;

▫️ 14 ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсга ёрдам кўрсатилаётганда унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларини хабардор қилиш учун;

▫️ фуқаронинг соғлиғига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ёки бахтсиз тасодиф натижасида зарар етказилган деб гумон қилишга асослар мавжуд бўлганида.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тендер савдоларида эълон бериш тартибини биласизми?

Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати бу ҳақда маълумот берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар

Бектемир туманининг "Роҳат" маҳалласида бўлиб ўтган фуқаролар қабулидан видеолавҳа.

📹 Видеолавҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкент шаҳрида "Mercedes-benz" ёниб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 10 апрель куни соат 13:40 ларда Тошкент шаҳри М.Улугбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси Пушкин метро бекати қаршисида, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган О.О. бошқарувида бўлган "Mercedes-benz GL 500" русумли автомобилнинг двигатель қисмида электр симларида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келган.

🚒 Ўт ўчирувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб борган ва ёнғин бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 11 апрель, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
«Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори ижроси
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Нодира Эгамбердиева, қўмита раиси ўринбосари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
«Олмалиқ» кон-металлургия комбинати фаолияти (2022 йил 1-чорак) таҳлили: экспорт ва маҳаллийлаштириш
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Умида Қаршибоева, комбинат ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Давлат дастурида белгиланган тегишли бандлар ижроси (2022 йил 1-чорак)
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: «Ўзкимёсаноат» АЖ раиси ва мутасаддилар

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Қашқадарё вилояти пахта далаларида чигит униб чиқди

"Ўзагроинспекция" вилоят бошқармаси хабар беришича, барвақт ҳаракат қилган пахтакорларнинг даласида чигит униб чиқмоқда.

Хусусан, Шаҳрисабз туманидаги “Носирова Барно”, Қарши туманидаги “Ширина Адҳам қизи”, Косон туманидаги "Беллур олтин бошоқ инвест" ва Яккабоғ туманидаги “Юсупов Ўткир Абдиқаюмович” фермер хўжаликлари далаларида чигит униб чиқди.

❗️ Маълумот ўрнида, вилоятда 2022 йил ҳосили учун 6 минг 145 нафар фермер хўжаликлари томонидан 136 минг 36 гектар майдонда чигит экиш режалаштирилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг 2022 йил 1-чорагида энг фаол банклари аниқланди

https://t.iss.one/hudud_inform
Қўшработда илк бор тўхтаб турган юракда очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Самарқанд вилоятининг олис ҳудуди — Қўшработ туманида тўхтаб турган юракда очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бундай операция вилоятда илк бор туман миқёсида бажарилди.

БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/hudud_inform
Кўчки хавфи юзага келганда аҳолига ЭСЛАТМА

Кўчки-бу бехосдан қўзғалувчи, намгарчилиги юқори бўлган катта тупроқ қатлами бўлиб, ўзининг оғирлиги ҳисобига тоғ ёнбағирларидан ва адирлардан пастга қараб ҳаракатланади.

Кўчки хавфи ҳудуди яқинида қолган ҳар бир одам нималарни билиши керак.

Кўчки хавфи мавжуд зонасида яшайдиган одам ўз уйини ушбу кўчки остида қолиш ёки қолмаслик ҳолатидан хабардор бўлиши керак. Бундай хавфли ерларда (майдонда) уй-жой ёки бошқа қурилишлар қилмаслиги лозим.

Катта ҳажмдаги сурилма ва кўчкилар (ҳажми юз минг метр куб ва ундан ортиқ) қирликлардан пастликка қараб юқори тезликда ҳаракатланганда ўз ҳаракат йўналиши бўйлаб барча тирик мавжудотларни ҳалок қилиб, экинларни пайхонлаб, аҳоли пунктлари, саноат муассасалари ва автомобиль йўлларини вайрон қилади, дарё ўзанини беркитиб қўяди.

Шунинг учун кўчкилар ҳудди ер қимирлашдек табиатнинг қаҳрли жараёни ва хавфли офатларидан бири ҳисобланади. Унинг юз бериши табий офатни юзага келтириб айрим ҳолларда инсонлар ҳалокатига олиб келади ва халқ хўжалигига катта моддий зарар етказади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига ёлланганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд

https://t.iss.one/hudud_inform
🔊Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманга мурожаат қилиш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

📌2022 йилнинг 1 январидан Давлат раҳбарининг тегишли фармони билан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари доимий асосда ишлаши белгиланган эди.

📌Омбудсманнинг янги тайнланган минтақавий вакиллари рўйхати, уларнинг таржимаи ҳоли ва вазифалари, манзили ҳамда телефон рақамлари ombudsman.uz расмий веб сайтига жойлаштирилди.

📌Эндиликда мурожаат қилиш учун узоқ масофадан вақт ва маблағ сарфлаб Омбудсман бош офисига пойтахтга келишга ҳожат йўқ.

Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига мурожаат қилишнинг афзалликлари:
мурожаатни тезда жойига чиқиб ўрганиш;
масалани жойида ҳал этиш;
ортиқча вақт ва маблағни иқтисод қилиш.

Маълумот учун, ҳозирда Тошкент ва Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллар ўрни вакант.

https://t.iss.one/hudud_inform
🚗 Автомобилларга бўлган барқарор талаб сақланиб қолмоқда — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлили

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, март ойида янги автомобиллар сотуви бироз ошган бўлса, иккиламчи бозорда автомобилларни расмийлаштириш учун йиғимларнинг бекор қилиниши таъсирлари давом этмоқда.

📈2022 йил март ойида 112,1 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди ва бу ўтган йилнинг март ойига (55,5 минг) нисбатан 102 фоизга кўпроқдир.

📉Шу билан бирга, жорий йилнинг февраль ойига нисбатан 12,7 фоизга пасайиш кузатилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда ЙПХ ходимлари фуқароларга ифторлик улашдилар

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент транспорт ва коммунал соҳалардаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Мамлакатимиз аэропортларини 2035 йилга қадар ривожлантириш стратегияси ҳамда ушбу стратегияни 2026 йилгача амалга ошириш дастури муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари аэропорт ходимларининг дунёқараши ва малакасини ошириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш вақтини қисқартириш зарурлигини таъкидлади.
Иссиқлик ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш тизимини рақамлаштириш, соҳада давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform