РАСМИЙ ИЗОҲ
“Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 11 апрель куни Минск –Тошкент йўналиши бўйича HY-710 рейси 15:39 (Тошкент вақти билан) Минск миллий аэропортидан жадвалга мувофиқ авиақатновни амалга оширишни бошлаган.
А320 ҳаво кемаси Россия ҳаво ҳудудида бўлган вақтда “Uzbekistan Airways” АЖ, шунингдек, Россия ва Белоруссия авиация хизматлари ходимларининг e-mail манзилларига аноним манзилдан ҳаво кемасида бомба жойлашгани ҳақида маълумот юборилган.
Ҳаво кемасининг йўловчилари ва экипаж аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида А320 ҳаво кемаси командири самолётни текшириш ва кўздан кечириш мақсадида энг яқин Домодедово халқаро аэропортига қўнишга қарор қилган.
Айни пайтда лайнер, йўловчилар, уларнинг юклари, юк ва почта белгиланган тартибда текширилди. Ҳаво кемасининг миналаштирилгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади.
https://t.iss.one/hudud_inform

⚡️Энди талабаларга стипендия ҳар ойнинг 5-санасига қадар берилади
🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган тегишли қарорга кўра, 2022 йил 1 майдан бошлаб стипендиялар ҳар ойнинг 5-санасига қадар молиялаштирилади ҳамда пенсия ва нафақалар билан бир вақтда АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади.
➡️ Шунингдек, аҳолини банкоматлар билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида 2022 йилнинг 1 октябрига қадар хориждан 1 800 та банкомат олиб келиниб, улар ҳудудларда, шу жумладан, олис туманларда ўрнатилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳридаги мактаблар олдидаги пиёдалар ўтиш жойларида йўл чизиқлари чизилиб тезликни 30 км/с дан ошириш чекланмоқда
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
Фарғона вилояти ҳокимлигининг расмий ахборот манбалари:
🌐 Web-site: fergana.uz/
▶️ Телеграм: t.iss.one/fvhokimligi
✍️ Facebook: facebook.com/fvhokimligi
📌 Instagram: instagram.com/fviloyatihokimligi/
🔻 YouTube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
https://t.iss.one/hudud_inform
🌐 Web-site: fergana.uz/
▶️ Телеграм: t.iss.one/fvhokimligi
✍️ Facebook: facebook.com/fvhokimligi
📌 Instagram: instagram.com/fviloyatihokimligi/
🔻 YouTube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
https://t.iss.one/hudud_inform
📊 Ўзбекистондаги театрлар сони нечта?
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган театрлар сони 50 тани ташкил этган.
✅ Театрлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан биттага ошган.
✅ Йўналишлар бўйича:
🔸 драма театри – 24 та
🔸 қўғирчоқ театри – 11 та
🔸 мусиқали театр – 10 та
🔸 ёш томошабинлар театри – 4 та
🔸 опера ва балет театри – 1 та
✅ Йиллар кесимида театрлар сони:
2000 йилда - 40 та
2010 йилда - 42 та
2020 йилда - 49 та

⚡️ vacancy.argos.uz порталидаги аризангиз ҳолатини махсус бот орқали билинг!
▫️ Эндиликда @xabarnoma_robot боти орқали vacancy.argos.uz сайтида эълон қилинган очиқ танловларга юборган аризангиз ҳолатини кузатиб боришингиз мумкин.
✅ Бунда дастлаб паспортингиз серия ва рақамини киритган ҳолда ботдан рўйхатдан ўтишингиз, шундан сўнг ЖШШИР (ПИНФЛ) рақамини юборишингиз лозим. Навбатдаги қадамда вакант лавозимга топширган аризангиз рақамини жўнатиш орқали унинг қайси ҳолатда эканлигини билиб олишингиз мумкин.
❗️Диққат! Ушбу ботдан фойдаланиш номзодлар учун қўшимча қулайлик бўлиб, vacancy.argos.uz сайтидаги шахсий кабинетни кузатиб боришдан озод қилмайди.

Авиачиптанинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин?
Сўнгги кунларда сохта авиачипталар сотиш ҳолатлари кўпаяётганлиги сабабли авиакомпания йўловчиларга "Uzbekistan Airways" ҳақиқий авиачиптасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши кераклигини эслатиб ўтади:
✅ 13 та рақамдан иборат ва 250 сонидан бошланадиган ноёб авиачипта рақами;
✅ авиачипта харид қилган агентликнинг тўлиқ манзили;
✅ авиачиптанинг нархи, агентлик йиғими миқдори ва харид қилинган аваичиптанинг тарифи;
✅ багаж учун рухсат этилган жой миқдори;
✅ "Uzbekistan Airways" авиақатновига чиқиш ва рўйхатдан ўтиш вақти тугаши ҳақида эслатма.
Харид қилинган авиачиптани ҳаволаси ёки Алоқа маркази рақами: 78 140 02 00 орқали текшириб олишингиз мумкин.

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,4 млн. кишини ташкил этмоқда.
✅ Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,5 % га ошган.
✅ Мамлакатимиз аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 54,2 минг кишига кўпайган.
✅ 2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида аҳолини фармацевтика маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, янги турдаги дори воситаларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
Марғилон шаҳридаги Марказий шифохонада гемодиализ бўлими фаолият бошлади
Марказий шифохонада сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатадиган гемодиализ бўлими фаолият кўрсата бошлади.
Маълум бўлишича, ҳозир ҳудудда ушбу касаллик билан 85 нафар бемор назоратда туради. Улар доимий равишда диализ муолажаларини олишга муҳтож.
Шу пайтгача беморлар гемодиализ ўтказиш учун Фарғона шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган урология маркази Фарғона филиалида фаолият кўрсатган гемодиализ бўлимига юборилган. Энди эса беморларга Марғилон шаҳрининг ўзида тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти пайдо бўлди.
Бўлимга Германиядан олиб келинган сув фильтрлаш қурилмаси ва 10 та замонавий гемодиализ аппарати ўрнатилди. 20 нафар соҳа ходими беморлар хизматида. Кун давомида 4 сеансда 40 нафар бемор доимий равишда муолажа олиши мумкин.

Президент ҳузурида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилиш бошланди.
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт стратегиясида мамлакатда дори воситалари ишлаб чиқаришни 3 бараварга ошириш вазифаси қўйилган. Бу борада январда беш йиллик дастур ҳам қабул қилинди.
Лекин соҳада ишларнинг бугунги ҳолати билан бу марраларга эришиб бўлмайди, деди давлатимиз раҳбари.
Мамлакатимизда йилига 1,6 миллиард долларлик 1,5 мингдан зиёд турдаги фармацевтика маҳсулотлари истеъмол қилинади.
Шундан 647 турдаги дори ва тиббий буюмлар ўзимизда ишлаб чиқарилгани билан, ҳар йили қарийб 1,2 миллиард долларлик маҳсулотлар импорт қилинмоқда.
Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Бухоро ва Фарғонада истеъмол қилинадиган дорининг атиги 2-5 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳиссасига тўғри келади.
“Ҳудудларни дори воситалари билан таъминланганини таҳлил қилдим – бу мутлақо қониқарсиз. Шунинг учун ўзимизда ишлаб чиқарилган дори воситаларини кўпайтириш бўйича кескин чоралар кўришимиз шарт”, деди Президент.

Президент топшириғига кўра барча фармацевтика корхоналари билан учрашувлар ўтказилди. Улар томонидан 50 га яқин муаммо кўтарилди. Мисол учун:
- тиббиёт муассасалари томонидан давлат харидларида дори воситаларини “савдо номи” билан жойлаштириш, бир неча дориларни битта лотга қўйиш ҳолатлари мавжуд;
- маҳаллий ишлаб чиқарувчилар амалиётда 15 фоизлик нарх преференциясидан фойдалана олмаяпти;
- ташқи омиллар ҳисобига 150 турдаги аҳоли учун керакли дори воситаларида узилиш бўлиши хавфи мавжуд;
- корхоналар билан маҳсулотини 3 йил давомида кафолатли сотиб олиш (офтейк) тизимини жорий қилиш бўйича амалий ишлар бошланмади.
Бундан ташқари, ички бозорда қалбаки ва контрафакт дорилар сотилишига ҳалигача барҳам берилгани йўқ.
Мисол учун, 2021 йилда 24 турдаги қалбаки, 400 турдаги сифатсиз, 1,5 мингдан зиёд номдаги контрафакт ва 2,5 минг номдаги рўйхатдан ўтмаган дори ва тиббиёт буюмлари савдоси аниқланган.
Бош прокуратурага бу борадаги назоратни кучайтириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш лозимлиги таъкидланди.
Бу фақат Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг иши эмаслиги, балки:
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабни шакллантириши ва сифатли маҳаллий дориларни қидириб топиши;
- Молия вазирлиги кафолатли давлат харидларини жорий қилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириши;
- Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, лойиҳаларни кўпайтириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
“Агар вилоят ҳокимлари 200 дан зиёд фармацевтика корхоналари билан учрашиб, масалани ичига кирганида эди, кўп муаммолар жойида ҳал бўларди”, деди Президентимиз.

Фармацевтика агентлигида лойиҳалар билан ишлаш тизимини мутлақо янгидан ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.
Бунинг учун Инвестиция вазирлигидан агентликка биринчи ўринбосар – Улуғбек Эгамов тайинлангани маълум қилинди.
Унга агентлик тизимига янги инвестиция муҳитини олиб кириш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Агентлик ва вилоят ҳокимлари олдига жорий йилнинг ўзида 80 миллион долларлик 34 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилган. Мисол учун, жорий йилда Тошкент фармацевтика паркида 50 миллион долларлик 2 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.
Жами ушбу кластерда 3 йилда 280 млн долларлик 6 та корхонани ишга тушириш кўзда тутилган.
Ёки, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда атиги 1 тадан энг оддий дориларни ишлаб чиқарадиган корхона мавжуд бўлсада, мазкур вилоятлар келгуси 2 йилда бор-йўғи 2 тадан янги лойиҳани амалга оширишни режа қилган.
Мутасаддиларга йирик хорижий компаниялар билан музокаралар ўтказиб, камида 10 та брендни жалб қилиш бўйича келишувга эришиш топширилди.
https://t.iss.one/

Йиғилишда Инвестициялар лойиҳа маркази томонидан ишлаб чиқилган 18 та йирик истиқболли лойиҳа бўйича инвестицияларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.
Жумладан:
- Андижонда онкология ва гепатитга қарши дорилар бўйича Ҳиндистон билан;
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида юрак-қон томир ва нафас йўллари, юқумли касалликлар бўйича Германия ва Туркия билан;
- Наманган, Самарқанд ва Сирдарёда тиббий буюмлар бўйича Хитой ва Корея билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, жойларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг инфратузилма билан боғлиқ муаммолари кўриб чиқилди. Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда кичик саноат зоналарида инфратузилмани яхшилашга ажратилган маблағлар ҳисобидан 50 миллиард сўм йўналтириш топширилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги янги лойиҳаларни молиялаштиришга ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун кредитларга 1 майга қадар 100 млн. доллар, 1 сентябрга қадар яна 100 млн. доллар жалб қилиш чораларини кўради.

Давлатимиз раҳбари экспортнинг асосий қисми (84 фоизи) Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларига тўғри келаётганига эътибор қаратиб, қолган вилоятларда ушбу кўрсаткичлар қониқарсиз аҳволдалиги танқид қилди.
Шу боис, мутасаддиларга йил якунигача фармацевтика маҳсулотлари экспортини 105 млн. долларга етказиш вазифаси қўйилди. Вилоят ҳокимлари лойиҳаларни амалга оширишдаги ташкилий масалаларни ҳал қилишга шахсан масъул эканликлари таъкидланди.
1 июлга қадар талаб юқори бўлган 120 турдаги дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3 йил муддатга кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузилади. Ҳозирги кунда ушбу дорилар 300 млн. долларга четдан олиб келинмоқда.
Бунда, ишлаб чиқариш йўлга қўйилган 25 турдаги дорилар 1 июлдан харид қилинади. Келгуси йилдан эса 70 турдаги дориларни ишлаб чиқариш ва сотиб олиш йўлга қўйилади. Бунда асосий эътибор онкология, гематология, эндокрин ва вирусли касалликларни даволашга қаратилади.
Жорий йилда кафолатли харидларга 300 млрд. сўм йўналтирилади.