Hudud Inform
8.61K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Мактаб битирувчиларининг ОТМга ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 февралгача ўтган йилги эришилган натижалардан келиб чиқиб мактабларнинг раҳбар ходимлари рағбатлантирилади.

Рағбатлантириш БҲМнинг қуйидаги миқдорларида белгиланади:

ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 12 баравар (3 млн 240 минг сўм), директори ўринбосарлари – 6 баравар (1 млн 620 минг сўм);

ўқувчиларининг 85–89 фоизи ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 9 баравар (2 млн 430 минг сўм), директор ўринбосарлари – 4,5 баравар (1 млн 215 минг сўм);

ўқувчиларининг 80–84 фоиз қисми ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 6 баравар (1 млн 620 минг сўм), директор ўринбосарлари – 3 баравар (810 минг сўм).

https://t.iss.one/hudud_inform
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органларига коррупция ҳақида хабар берган 20 нафар фуқаро рағбатлантирилди

Департамент ахборот хизмати маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги қарорига асосан мансабдор шахснинг пора талаб қилиш билан боғлиқ жинояти ҳақида хабар берган ва ушбу жиноий қилмишга чек қўйишга кўмаклашган фуқаролар 2 млн сўмдан 5 млн сўмгача рағбатлантирилди.

Пул мукофотлари жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, талаб қилинган пора миқдори ва давлатга етказилган зарар миқдоридан келиб чиқилади (Низомнинг 9-банди).

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
No comment | Бухорода «Насриддин Афанди» фестивали ўтказилди

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📖 2 апрель — Халқаро болалар китоби куни

Болалар ва ўсмирлар адабиёти халқаро кенгаши (International Board on Books for Young People — IBBY) ташаббуси билан 1967 йилдан буён ҳар йили 2 апрелда Ҳанс Кристиан Андерсеннинг туғилган кунида Халқаро болалар китоби куни нишонланади.

2022 йил январь ойида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида IBBYда Ўзбекистон Миллий шўбаси ташкил этилди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

https://t.iss.one/aoka_uz
“Аёллар дафтари”га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин

Ҳукумат қарори (145-сон, 31.03.2022 й.) билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

🔹ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
🔹тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
🔹қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар:

оилавий тадбиркорлик учун3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик учун1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик учун3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ажратилади.

💰Аёлларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.

❗️Мазкур низом тасдиқланиши муносабати билан “Аёллар дафтари”га оид илгариги вақтинчалик тартиб бекор қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
РАСМИЙ АХБОРОТ

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди томонидан 1978 йилда туғилган И. И. га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Аниқланишича, И. И. мониторларда реклама жойлаш билан шуғулланувчи хусусий корхонада ҳайдовчи лавозимида ишлаб, қўшимча равишда шаҳардаги мониторларга реклама жойлаш вазифасини бажариб келган. 31 март куни И. И. Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий ва Хонқа кўчаси чорраҳасида ўрнатилган реклама мониторига 20 тадан ортиқ видеоматериални жойлаб, мониторда порнографик мазмундаги видеолавҳалар намойиш этилишига сабабчи бўлган.

Суд ҳуқуқбузарнинг кўрсатмаси, ишга доир ҳужжатларни ўрганиб қарор қилди. Қарорга кўра И. И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддаси (порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ташкил этилди

“Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–186-сон, 31.03.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилди.

Университетда саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади.

Қарорга кўра, Университет ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
▫️Нукус кончилик институти;
▫️“Навоий” илмий-технология саноат парки;
2022/2023 ўқув йилида:
▫️Кармана политехника техникуми;
▫️Ғозғон политехника техникуми.

Университет ҳузуридаги техникумларда саноат, кончилик, металлургия, машинасозлик, қурилиш, энергетика, электротехника, хизмат кўрсатиш йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Университет юқори курс талабалари иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилинади, жумладан амалиёт ўташда ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади.

Университетда 2023/2024 ўқув йилидан техника йўналиши бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Қўқон шаҳрида Mercedes-Benz расмий дилерлик маркази иш бошлади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳрида Ўзбекистонда биринчи Daimler AG аккредитациясига эга Mercedes-Benz расмий дилерлик марказининг очилиш маросимида иштирок этди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент қарори билан, Самарқанд давлат тиббиёт институти Самарқанд давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этилади.

Самарқанд давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган талабалар Университетда мос бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида ўқишини давом эттиради ҳамда битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда давлат намунасидаги Университет дипломи берилади.

Университет таркибида қуйидагилар ташкил этилади:

Самарқанд вилояти саломатликни тиклаш шифохонаси негизида Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадкиқот институти;

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг биринчи ва иккинчи клиникалари негизида Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси ва Самарқанд давлат тиббиёт университети ихтисослашган болалар хирургик клиникаси;

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Л.М.Исаев номидаги филиали ва унинг клиникаси негизида Университет ҳузуридаги Л.М.Исаев номидаги Микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-тадқиқот институти ва унинг клиникаси;

Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Нейрохирургия ва нейрореабилитация ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази;

Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Иммунология, аллергология ва инсон геномикаси илмий маркази.

https://t.iss.one/hudud_inform
🌙 Рамазон ойи муносабати билан Фатво марказидаги колл-марказ 24 соатли режимга ўтказилди

🕌 Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.

📞 Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин: 78-150-33-44.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

"Бойсун баҳори" фестивали 7-8 май кунлари ўтказилади

Жорий йилнинг 7-8 май кунлари тоғли Бойсун туманидаги сўлим Паданг қишлоғида “Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивали бўлиб ўтади.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг дастлабки таҳлили: ташаббус ва ибрат кўрсатаётганларнинг 44 нафари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик соғалар билан тақдирланди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жорий йилнинг 1-2 апрель кунлари Жиззах вилоятида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тантаналар тадбир ўтказилди.

📹 Батафсил видеолавҳа. Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Нурободда сайёр қабул ўтказилди

📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 4 апрель, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Коррупцияга қарши курашиш хартиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Бобур Убодуллаев, Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Омбудсман томонидан 2021 йилда мурожаатлар юзасидан амалга оширилган ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Фотима Мадраҳимова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари
бўйича вакили Омбудсман ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш: ҳолат ва келажакдаги режалар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбарияти


✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Кеча юртимизда касалланишлар сони ортиб, 35 нафар кишида коронавирус аниқланди

Янги касалланиш ҳолатларининг 2 таси – Андижон вилояти, 17 таси – Тошкент вилояти, 16 таси –Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча, шунингдек, 37 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235711 нафарга етди.

3 апрель ҳолатига кўра жами беморлар 237888 нафарни ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
💰Карантин сабаб тайинланиши кечиккан пенсиялар тўлиқ қоплаб берилади

Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар беришича, Республикада карантин эълон қилинган муддатдан эътиборан (2020 йил 24 март) муайян сабабларга кўра ёшга доир пенсия тайинланиши учун ўз вақтида мурожаат қилолмаган фуқароларга ўтган даврлар учун ҳам маблағ тўлиқ тўлаб берилади.

P.S. 2020 йил 1 май куни пенсия ёшига етган фуқаро турли сабабларга кўра 2022 йил январь ойида Пенсия жамғармасига мурожаат қилса, фуқарога 2020 йил 1 майдан пенсия тайинланади ва ўтган 20 ойлик пенсия миқдори тўлаб берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform